Ижтимоий тармоқларда кичик ёшдаги боланинг боғчага юзи ва кўзлари жароҳатланган ҳолда келгани ва уни отаси калтаклаганини айтиб бериши тасвирланган видео тарқалди. Болалар омбудсмани бунга муносабат билдирди.
Дастлабки маълумотга кўра, мазкур зўравонлик факти Самарқанд вилояти Ургут туманида юз берган бўлиб, ҳозирда туман ИИБ томонидан мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Мурғак болага нисбатан бундай шафқатсиз муносабатда бўлиш ҳолати Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинди”, — дейилади муносабатда.
Таъкидланишича, унга нисбатан бундай ҳаракатга йўл қўйган шахслар ким бўлишидан қатъи назар қонунан жавоб бериши таъминланади.
Изоҳ (0)