Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган “Лого билим” таълим марказида тарбиячи болани уриб, дарс ўргатаётгани аниқланди. Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан маълумот берди.
Хабарга кўра, педагог 2019 йилда туғилган тарбияланувчи М.Б.ни урган ҳолда олиб бораётган машғулоти юзасидан болалар омбудсманига боланинг онаси Х.Д.нинг мурожаати келиб тушди. Мазкур ҳолат болалар омбудсмани томонидан назоратга олинди ва у юзасидан туман ИИБ томонидан 5 декабрь куни терговга қадар текширув ишлари бошланди.
Ўзига хос хусусиятларга эга бўлган болага нисбатан бундай педагогикага зид ҳаракатларга йўл қўйган мутахассис ҳозирда ишдан бўшатилган бўлиб, унинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш жараёни бормоқда.
Таълим муассасаларида болаларга нисбатан бундай номақбул муомалада бўлиш ҳолатлари болалар омбудсмани назоратида ва улар юзасидан қонуний тартибда чора кўриш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда тизимли равишда иш олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)