Бухоро вилояти Когон шаҳрида боғчада 2 ёшлик бола калтаклангани акс этган видео тарқалди. Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан тушунтириш берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 20 ноябрь куни вояга етмаган 2021 йилда туғилган Ў.Қ.нинг онаси уни мазкур мактабгача таълим ташкилотига биринчи марта олиб келгани сабабли, боласи инжиқлик қилиб йиғлагани важи билан муассаса тарбиячиси Н.А. болани урган.
Ҳозирда ушбу воқеа юзасидан Когон шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Вояга етмаган Ў.Қ.га нисбатан судга оид тиббий экспертиза тайинланган. Ҳозирда Н.А.нинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш масаласи ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)