Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги дўконларнинг бирида қиз маст ҳолдаги онаси томонидан калтакланганди. Туман ҳокимлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Ҳолат “Оқибат” маҳалласи Марказ-1 даҳасида жойлашган дўконда юз берганди. Шу ерда бўлган фуқаролар жараённи видеотасвирга олиб тарқатган. Туман ҳокимлиги матбуот хизматининг билдиришича, она B.А. доимий рўйхатда Тошкент вилоятида туради.
Вояга етмаган, 2015 йилда туғилган қизга ёрдам кўрсатиш мақсадида, Тошкент шаҳар ИИББ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган. Унинг онаси, 1993 йилда туғилган фуқаро B.А эса Тошкент шаҳар аёлларни реабилитация ва мослаштириш марказига жойлаштирилган.
Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинган, ҳозирда она B.А.нинг ҳаракатларига баҳо бериш юзасидан туман ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)