Ўзбекистондан Афғонистонга экспорт қилинадиган электр энергияси бўйича шартнома узайтирилди, деб хабар бермоқда Tasnim.
Афғонистон электр компанияси мамлакатга Ўзбекистондан электр энергияси импорти бўйича шартнома узайтирилганини маълум қилди. Шартнома “Толибон” ҳаракатининг электр энергетикаси бўйича бошлиғи Муҳаммад Ҳаниф Ҳамзанинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида имзоланган.
“Толибон” расмийлари Ўзбекистон энергетика вазири Мирзамуҳаммадов Жўрабек билан бўлиб ўтган учрашувда электр энергияси даражасини ошириш, тарифларни пасайтириш, электр таъминоти корхонаси ходимларининг виза муаммоларини ҳал қилиш ҳамда Сархон Полхумри электр энергияси лойиҳасини муҳокама қилган.
Изоҳ (0)