• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Марказий Осиё

    Марказий Осиё давлатлари эҳтимолий зилзилага молиявий жиҳатдан тайёрми?

    1966 йилда Ўзбекистонда зилзила содир бўлгач, бутун Тошкент ларзага келди. Кучли зилзила юзлаб биноларни вайрон қилди. Кўпгина давлатлар — собиқ Совет республикалари — одамларни қутқариш, вайронагарчиликларни тозалаш, уйлар ва инфратузилмани тиклашга ёрдамлашди. 3-5 йил ичида шаҳар бутунлай қайта қурилди. Тошкент бугунги кунда жадал янги қурилишлар, иқтисодий тараққиёт ва аҳоли сонининг ўсиши билан “Марказий Осиё дурдонаси” ҳисобланади. Ўтган ўн йил ичида юқоридаги уч омил шаҳар қиёфасини бутунлай ўзгартирди.

    Тошкентнинг ривожланиши минтақанинг энг сейсмик ҳудудларидан бирида содир бўлмоқда. Ривожланиши сейсмик хавф туғдирадиган Марказий Осиёнинг бошқа шаҳарлари ҳам бор: Бишкек, Душанбе, Олмаота ва бу бир нечтаси холос.

    Марказий Осиё давлатлари табиий офатлар билан курашишга шунчаки тайёр эмас. Зилзилалардан ташқари, ҳар йили минтақа давлатлари тошқинлар, кўчкилар, сел, ўрмон ёнғинлари ёки қор кўчкиларига дуч келади.

    ЭМ-ДАТ глобал маълумотлар базасига кўра, 2000 йилдан буён минтақадаги табиий офатлар 10 миллионга яқин одамга зарар етказган ва 2 миллиард АҚШ долларидан ортиқ иқтисодий йўқотишларга сабаб бўлган. Иқлим ўзгариши табиий офатларни тез-тез ва вайронкор қилади.

    Табиий офатларнинг зарбаларига чидамлилик муҳим аҳамиятга эга. Чидамлиликни ошириш ҳукуматлар хавф-хатарлар пайдо бўлганда уларга қарши курашиш ўрнига уларни бошқариши мумкинлигини англатади. Бу учта устунни ўз ичига олади: жисмоний, ижтимоий ва молиявий.


    Молиявий барқарорлик ёки офат хавфини молиялаштириш — бу офатдан кейин харажатларни молиявий бошқаришга тайёр бўлиш учун тежамкор ва ўз вақтидаги ёндашув.

    Марказий Осиёда ҳукуматлар асосан ўз бюджетларига таянади: табиий офатлар юз берганда молия вазирликлари захира фондларидан фойдаланади, бюджетни қайта тақсимлайди, қарз олади ва бирдамлик маблағларининг чет элдан тез келишига умид қилади. Бироқ давлат сектори катта зарбаларга ёлғиз дош бера олмайди.

    Хусусий сектор минтақада табиий офатлар билан боғлиқ харажатларни молиялашда деярли иштирок этмайди. Суғуртанинг кириши рақамда паст, капитал бозорлар эса ривожланмаган.

    Қирғизистон Марказий Осиёда пионер ҳисобланади. 2015 йилда ҳукумат табиий офатлардан мажбурий суғурта дастурини яратди. Дастлаб уни амалга ошириш учун Давлат суғурта ташкилоти тузилди. Ҳозир ҳукумат давлат-хусусий бирлашмасини қурмоқда. Ушбу дастур ўз потенциал ига эришиш учун ҳали ҳам кўп қўллаб-қувватлашни талаб қилади, жумладан, у ҳали ҳам ҳукумат учун катта шартли жавобгарликни келтириб чиқаради ва одамларнинг 10 фоизидан камини қамраб олади. Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари молиявий тайёрлик масаласини эндигина ўргана бошламоқда.

    • Тожикистон табиий офатлар хавфини молиялаштириш (DRF) стратегиясини қабул қилди ва ҳозирда табиий офатлар эҳтимолига захира фондини яратиш имкониятларини ўрганмоқда.
    • Ўзбекистон табиий офатлар хавфини молиялаштириш бўйича биринчи стратегиясини ишлаб чиқишга тайёрланмоқда. Халқаро молия институтлари бу мамлакатларга таҳлилда ва салоҳиятни оширишда ёрдам бермоқда, бироқ ҳали кўп иш қилиш керак.

    Марказий Осиё давлатлари қандай ечимларни кўриб чиқишлари мумкин?

    Хатарларни тақсимлаш турли молиялаштириш манбаларини иқтисодий жиҳатдан самарали бирлаштириш учун муҳим аҳамиятга эга. Табиий офатлар хавфини молиялаштиришда давлат-хусусий шерикчилик ўрганилиши керак бўлган яна бир ечимдир. 

    Бу табиий офатдан жабрланган уй хўжаликларига тез ва адекват тўловларни таъминлаш учун давлат ва хусусий имкониятларни сафарбар қиладиган фонд (Қирғизистонда бўлгани каби) бўлиши мумкин. Бу йирик тизимли ҳодисалар (масалан, 1966 йилги Тошкент зилзиласи) юз берганда мамлакатнинг давлат бюджетига қарамлигини камайтиришга ёрдам беради. 

    Марказий Осиё давлатлари учун Туркия ибрат олиш учун яхши намунадир. Тахминан, 23 йил муқаддам мамлакат ҳукумати 2023 йилга келиб барча уйларнинг қарийб 50 фоизини суғурта қиладиган Туркиянинг табиий офатлардан суғурталаш фондини яратди. 2023 йилги ҳалокатли зилзиладан сўнг, тўловларнинг аксарияти бир неча ой ичида амалга оширилди.

    Эътибор беринг, бундан 10 йил олдин, Крайстчерчдаги зилзиладан сўнг Янги Зеландия зилзила комиссиясига барча даъволарни ҳал қилиш ва тўлаш учун йиллар керак бўлди, ўшандан бери кўп сабоқлар олинди.

    Фавқулодда вазиятлардан кейин давлат бюджетларига ортиқча боғлиқликни камайтиришдан ташқари, давлат-хусусий шерикчилик ечимлари тўловларни тезроқ, шаффофроқ ва мақсадли амалга оширишга ёрдам беради.
    11.12.2023, 21:05   Изоҳ (0)   10275
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тожикистон дунёнинг экологик «қайноқ нуқталаридан бири» деб топилди

    08.11.2022, 12:02

    Марказий Осиёни сув билан таъминловчи музликлар аср охирига келиб йўқ бўлиб кетиши мумкин

    23.03.2023, 22:59

    Марказий Осиё давлатлари иқлим ўзгариши сабабли табиий офатларга тайёрми? 

    26.07.2023, 17:30

    Қозоғистон ва Ўзбекистон иқтисодиёти таққосланди. Кимники кучли?

    10.12.2023, 21:55

    Тожикистон–Ўзбекистон чегарасида 71 кг героин қўлга олинди (видео)

    07.12.2023, 19:02

    Жалолободда метан заправка йўқ. Ҳайдовчилар Ўзбекистонга келишга мажбур бўлмоқда

    06.12.2023, 14:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сирдарёда ёнғин ва портлаш хавфи сабаб 4 та заправка вақтинча ёпилди

    Ўзбекистон | 3 август, 09:48

    Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб қилингани назоратга олинди

    Ўзбекистон | 3 август, 08:42

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.