Айни дамда Тошкент шаҳар ИИББда пойтахтда криминоген вазиятни яхшилаш бўйича тезкор тадбир тафсилотига оид матбуот анжумани ўтказилмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари Дониёр Тошхўжаевнинг анжуманда маълум қилишича, Салим Абдувалиев, Бахтиёр Қудратиллаев, Саидазиз Саидалиев процессуал тартибда ушланган. Уларга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Тезкор тадбирлар доирасида 38 жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан жиноий иш очилди. Улар узоқ йиллар давомида кузатувда бўлган” —деди Дониёр Тошхўжаев.
Шунингдек, Дониёр Тошхўжаев матбуот анжуманида Ғофур Раҳимовга доир саволга ҳам жавоб бериб ўтди.
“Бизда Ғофур Раҳимовга нисбатан жиноят иши мавжуд эмас. У шахсга нисбатан қидирув эълон қилинмаган”, — деди Дониёр Тошхўжаев.
“Дарё” мазкур анжуманни YouTube каналида жонли эфирга узатмоқда.
Изоҳ (0)