Туркия Швециянинг НАТОга кириши ҳақидаги протоколни тасдиқлашга шошилмаяпти. Бу ҳақда Туркия парламенти ташқи ишлар комиссияси раҳбари Фуат Октай Bloomberg агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.
“Албатта, биз шошилмаяпмиз, бунинг ўзига яраша сабаблари бор”, — деди у.
Фуат Октайнинг айтишича, АҚШ Анқарага F-16 қирувчи самолётларини сотиш шартини Швециянинг иттифоққа қабул қилинишини билан боғламаслиги керак.
“НАТО аъзоларининг айримлари Швеция масаласи билан боғлайдиган муаммолар бор, масалан, F-16 қирувчи самолётларининг сотилиши”, — деди Октай.
Швециянинг НАТОга кириши ҳақидаги протокол ҳозирча альянснинг 31 давлати томонидан ратификация қилинган, фақат Венгрия ва Туркия уни тасдиқламаган.
Изоҳ (0)