• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Етимликда улғайган, 19 ёшли акаси комадан уйғонмаган, мудҳиш авария сабаб 8 йил машина бошқаролмаган Малика Равшанова 40 ёшда (фото, видео)

    Хонанда Малика Равшанова бу йил 40 баҳорни қаршилади. У ҳаётда кўплаб қийинчиликларга учраган ва карьерасидаги муваффақиятни узоқ йиллар кутган. 

    “Болалик гаштини ҳис қилмаганман”

    “Сиз мен учун энг яхши инсон” дея дадаларни мадҳ этувчи қўшиқ куйлаган Малика Равшанова отасидан жуда эрта айрилган. Унинг отаси Равшан ака 27 ёшида оламдан ўтган. Хонанда отасининг исми ўзининг исми билан доим ёнма-ён тилга олинишини истаб, Равшан исмидан фамилия сифатида фойдаланади.

    Фото: Instagram

    — Болалик гаштини ҳис қилмай катта бўлганман. 15 ёшимга қадар эрта-индин отам қайтади, деган умид билан яшаганман. Биз-ку, отасиз қийналганмиз, онамга эса икки ҳисса қийин бўлган. Онам ўша пайтларда гилам тўқиш цехида ишларди, уйга келиб келинлар сарпосига кашта тикарди. Онам қийналиб пул топаётганини кўрганим учун бирор марта қўғирчоқ ёки ширинлик олиб беринг, демаганман. Ҳатто катта танаффус пайтида дугоналарим ошхонага чиқиб, у-бу нарса олишса, мен синфда қолардим, — дейди хонанда Малика Равшанова.

    “Кечирмаган инсонларим қаторида энг яқинларим бор”

    Малика Равшанова кимларни кечиролмаслиги ҳақида ҳам гапириб ўтган. 

    Фото: Instagram

    — Кечиролмаганларим бегона бўлганида, бунчалик қалбим яраланмас эди. Бироқ кечирмаган инсонларим қаторида ўзимнинг энг яқинларим бор. Дадам ўтган кундан бошлаб етимларнинг ҳаққини талон-торож қилишган, уларни кечира олмайман. Етимнинг ҳаққи ҳеч қачон ҳеч кимда қолиб кетмайди. Бу нарса бизни тез улғайтирди.

    Болалигим қийинчиликда ўтган. Оиламиз моддий жиҳатдан кўп қийин кунларни бошдан кечирган. Оилада уч фарзанд эдик, акам болаликдан онамга рўзғор ишларида кўмаклашишга ҳаракат қиларди. Раҳматли шу даражада меҳрибон эдики, қишда синглим иккимизни ҳовлига чиқармай “Ишларни мен қиламан, ҳовлига чиқманглар”, деб уқтирарди, — дейди Малика Равшанова.

    “Мактаб сумкаси йўқ, пакетга солиб туринглар”

    Хонанда бева аёлларга қанчалик қийин эканлигини онасининг бошдан ўтказган қийинчиликлари орқали қуйидагича изоҳлайди.

    Фото: Instagram

    — Дунёда ёмон она бўлмайди. Боласига кимдир нимадир қилса, биринчи куйиб-ёнадиган она бўлади. Онамнинг кўп вақти пул ишлаб топишга кетарди. Гилам тўқирди, кашта тикарди, нон ёпарди, тикувчилик қиларди. У эрта саҳар олтида кетиб, кечки олтида қайтарди. Кузда мактаб учун керакли нарсаларни олиб берай, деб ёзда ишларди. Ҳаракат қиларди, бир сафар ишлаб менга, кейин акамга ўқув-қурол олиб берарди. Аммо бир сафар сумка олиб беролмай, “Дафтарларни пакетга солиб бориб туринглар”, деган, — дейди хонанда.

    “Дадам тушимда олдимга келиб, оёғимга этик кийдириб кетган”

    Фото: Instagram

    — Бир йили қиш қаттиқ келди, қор, ёмғир ёғди. Оёғимда этик йўқ эди, бола пули берилмасди, кейин онам пакет кийиб борасанми, деб ўйланган. Этигимдан сув ўтаётган бўлса ҳам, мактабга борсам бўлди, деб кийиб бораверганман. Ўшанда дадам тушимга кирганди. У олдимга келиб, оёғимга этик кийдириб кетган. Ўша пайтда бола бўлсам ҳам, этигим йўқ, деб хафа бўлмаганман. Ҳозир ўйлаб кўрсам, онамга осон бўлмаган экан, — дейди хонанда Малика Равшанова.

    “Бандалик экан, дейишган”

    Хонанда акасининг бевақт ўлими оила узоқ оғир зарба бўлганини қуйидагича эслайди.

    Фото: Instagram

    — Зафар акам 19 ёшда эди. Ҳалигача Жиззахдаги ота уйимга борсам, қўни-қўшнилар “Аканг бошқача бола эди, қўлдан келганича ҳаммага ёрдам берарди”, деб эслашади. Афсуски, акам ҳеч нарсага улгурмади, ундан биргина зурриёт ҳам қолмади, деб кўп сиқиламан. Акамнинг ўлими тасодиф бўлган, унинг соғайиб кетишини интиқиб кутгандик. Афсуски, умри шундай якун топиши керак экан. Амаким катта юк машинасини ҳайдарди, унинг баллонини алмаштириш керак бўлган. Акам машина баллони тагига лом қўйиб, уни алмаштирмоқчи бўлган. Аммо ғилдирак дискаси жойидан силғиб, унинг бошига келиб тушган. Уни шошилинч касалхонага олиб келишган, 11 кун давомида жонлантириш бўлимида даволашган. Акам кўзини очишини интиқлик билан кутгандик. Онам билан касалхона ҳовлисидаги ўриндиқда соатлаб ўтириб, шифокорларнинг хабарига кутардик. Афсуски, шифокорлар “Бандалик экан” дейишган. Энг алам қилгани, акам умрининг сўнгги дамларини уйқуда ўтказган, ичидаги гапларини айтолмаган, — дейди хонанда Малика Равшанова.

    “Тирикчилик қилишга мажбур эдим”

    Хонанда акасининг ўлимидан кейин онаси руҳий тушкунликка тушиб қолгани ва уни Тошкентга олиб келишга қарор қилгани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Instagram

    — Акамнинг ўлими оиламиз учун оғир зарба бўлган. Дадам раҳматли 27 ёшида вафот этган. Онам турмуш ўртоғидан кейин бош фарзандини ҳам йўқотишни тасаввур қилолмасди. Аммо пешанада ёзгани бўларкан. Акам ўлганидан кейин у билан боғлиқ хотираларни эсламаслик учун уйдаги ҳамма нарса, ҳатто идиш-тавоқларгача тарқатиб юборди. Уйимизда акамни эслатувчи ҳеч нарса қолишини истамаганди. Мен у пайтда Тошкентда ўқирдим. Онамнинг Жиззахда қийналаётганини кўриб, уни Тошкентга чақирдим. Аввалига иккимиз ижара уйда турдик, ундан кейин пул тўплаб уй сотиб олдим. Дарсдан кейин тўйларга чиқардим,тирикчилик қилишга мажбур эдим, — дейди Малика Равшанова.

    “Турмуш ўртоғим бадавлат инсон эмасди”

    Малика Равшанова оилавий бизнеслари ҳақида тўхталиб ўтди.

    Фото: Instagram

    — Мақом бўйича ўқиганман, кўплаб танловларда иштирок этганман. Аммо пул бўлмаса, ижод қилиш имконсиз эди. Шу боис турмуш ўртоғим билан тадбиркорлик билан ҳам шуғулланишга қарор қилганмиз. Ҳозирги кунда саёҳат агентликлари, ишлаб чиқариш ва фермерчилик бўйича ҳам ишлаймиз. Айримлар ўйлаганидек, турмуш ўртоғим бадавлат инсон бўлмаган. Оила қурганимизда иккимизнинг молиявий шароитимиз бир хил эди. Ҳамма нарсага ўз меҳнатимиз билан эришганмиз, — дейди Малика Равшанова.

    “Бу менинг онам” ортидаги муаммолар...

    Хонанда “Бу менинг онам” кўрсатувининг собиқ бошловчиси Шоира Мирсодиқова билан қандай танишгани ва ундан нега ранжигани ҳақида ҳам гапириб ўтган.

    Фото: Instagram

    — У билан санъаткорларнинг Telegram гуруҳида танишганман. Сотиладиган уй сўраган, мен яхшилик қилиш умидида унга билганимни айтганман. Кейин у “Оилавий” каналда ишлашини ва истасам битта кўрсатувда пул эвазига чиқаришини айтди. Бошқаларга фалон сўм, сизга бунча деди. Умуман кўрсатувда чиқиш ниятим йўқ эди, турмуш ўртоғим “Майли, чиқаверинг”, деганидан кейин оддий уй бекаси сифатида кўрсатувига олиб чиқди. “Кўрсатувнинг ҳаражати бор”, деганди. Аммо операторларининг олдида пулни олишга хижолат бўлди, агар ҳаммаси очиқчасига бўлганида, бундай қилмаган бўларди. Хуллас, шу орқали танишдик, шундай кейин яна бир нечта кўрсатувларида, ҳатто болаларимни чиқариш учун ҳам пул сўради. У пайтлари учинчи фарзандим чақалоқ бўлгани учун кўчага чиқолмасдим. Нодира деган танишимиз билан уйимга келиб “Бу менинг онам” кўрсатуви ҳақида биргаликда ўтириб гаплашганмиз. “Сиз ҳомийлик қилинг, кўрсатувнинг илк сонини телеканалга олиб борамиз”, деган. Мен мусиқасига жавобгар бўлганман ва ўз ҳисобимдан мусиқани яратганман. “Шоирага сўзларини айтиб турдим”, деган гаплари ҳам ёлғон. Шунга ҳит қўшиқларни яратган Рислиғой Ҳотамова кимнингдир ўргатиб туришига муҳтож эмас. Кўрсатув формати аввалига бутунлай бошқача эди, телеканал раҳбарлари келишиб уни ўзгартиришни сўрашган. Айтмоқчи бўлганим, кўрсатув ҳам, қўшиқ ҳам бир инсоннинг ғояси асосида яратилган эмас, — дейди Малика Равшанова.

    “Мен унга ҳар бир тўйимдан улуш берардим”

    Хонанда нега бошловчи билан келишмовчиликка боргани ҳақида қуйидагиларни айтган.

    Фото: Instagram

    — Ҳар бир тўйдан улуш берардим. Бу бир ойда анчагина сумма бўлиб кетарди. Аммо бу ҳақида икки йилгача ҳеч кимга оғиз очганим йўқ. “Мен уни кўтардим”, деб интервью берганидан кейин жаҳлим чиқиб кетди. У инсоннинг аслияти қандайлигини яхши биламан. Ҳамма нарсадан фойда кўришга ҳаракат қиларди. “Кўрсатувга пул эвазига чиқадиганлардан топинг”, дерди. Ҳатто бир неча қаҳрамонларни пул эвазига олиб чиққанини биламан. Аммо мен бу ҳақида ҳеч кимга айтмаганман. Фақатгина каналдан ҳайдалишида менинг қўлим борлигини ва унга нисбатан туҳмат қилганимни айтганидан кейин нималар бўлганини халққа ошкор қилишга мажбур бўлдим. Ундан ҳеч қандай қарзим йўқ, — дейди Малика Равшанова.

    “Авариядан кейин 8 йил рулга ўтиролмаганман”

    Малика Равшанова жиддий йўл-транспорт ҳодисасига учрагани ва шундан кейин бир неча йил рулга ўтиролмагани ҳақида ҳам сўзлаб берган.

    Фото: Instagram

    — 2008 йил Жиззахга тўйга кетаётганимизда жиддий йўл-транспорт ҳодисасига учраганмиз. Яъни йўлдан эшак чиқиб қолган. Биз кетаётган машина ҳайдовчиси уни уриб юбормаслик учун машинани четга олган. Бахтга қарши, машина бетон тўсиққа бориб урилган. Ўшанда машинанинг ярми йўқ бўлиб кетганди. Ундан кейинги воқеаларни эслолмайман. Кўзимни очганимда Тошкентга олиб келишганини айтишганди. Бир ярим ой давомида ўрнимдан турмай даволанганман. Чунки умуртқам жиддий шикастланган эди. Шу воқеадан кейин 8 йил рулга ўтиришга қўрққанман. Турмуш ўртоғим хориж сафарларида кўп бўлгани учун машина ҳайдашга мажбур бўлганман. Агар шу мажбурият бўлмаганида, рулга ўтириш фобиямга айланиб қолган бўларди, — дейди Малика Равшанова.

    Фото: Instagram

    Хонанда оилали, 3 фарзанднинг онаси. У хонандаликдан ташқари, оилавий тадбиркорлик билан ҳам шуғулланади.

    09.12.2023, 15:50   Изоҳ (0)   84183
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мактабда “иккичи” бўлган, оилавий муаммоларини гапиришни истамайдиган ва озиш учун ошқозонини кестирган Муяссар Бердиқулова 54 ёшда (фото, видео) 

    20.11.2023, 16:21

    Нотўғри ёзилган фамилияси билан машҳур бўлган, турмуш ўртоғидан эрта айрилган ва “ниятига яраша жазоланган” Дилноза Кубаева 37 ёшда (фото, видео)  

    22.11.2023, 12:36

    “Шаҳзод Султонов ҳақида гапиришни истамайман” — актриса Зарина Йўлдошева меҳрибонлик уйидаги ҳаёти ва отаси ўлган кунни эслади (фото)

    01.12.2023, 16:43

    Instagram: Гуласал Абдуллаева онасига Captiva совға қилди, Сўғдиёна Азимова Маккага келин бўлди, Айсанемхон Юсупова янги машинали бўлди

    07.12.2023, 22:15

    “Ким кимга мос эканлигини ўзимиз биламиз”. Бобур Мансуровнинг рафиқаси актёр билан қандай танишгани ҳақида сўзлаб берди

    06.12.2023, 14:20

    “Райҳондан пул йиғишни ўргандим”. Райҳоннинг турмуш ўртоғи  Фарҳод Алимов унинг кўпчиликка номаълум қирралари ҳақида гапирди

    05.12.2023, 16:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сурия Озарбайжондан газ қабул қилиб олишни бошлади

    Дунё | 2 август, 15:45

    “Ал-Ҳилол” Антуан Гризманни сотиб олишга яқин турибди

    Спорт | 2 август, 15:35

    Путин Трампнинг ультиматумига жавоб қайтариб, “Орешник” ракеталари тизимли равишда ишлаб чиқарилаётганини айтди

    Дунё | 2 август, 15:25

    Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

    Ўзбекистон | 2 август, 15:06

    Европа шаҳарлари марказларида ижара нархи қанча ва сўнгги 5 йил ичида қанчалик ўзгарган?

    Саёҳат | 2 август, 14:55

    Esports World Cup Chess. Магнус Карлсен мукофот жамғармаси 1,5 млн доллар бўлган мусобақада чемпионликни қўлга киритди

    Спорт | 2 август, 14:40

    Ўзбекистон | 2 август, 14:30

    Озарбайжон матбуоти “ТАСС”га жавоб тариқасида Калининградни Кёнигсберг деб атади

    Дунё | 2 август, 14:05

    Украина Россиянинг Самара ва Рязань вилоятларидаги нефтни қайта ишлаш заводларига зарба берди

    Дунё | 2 август, 13:54
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.