• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Нотўғри ёзилган фамилияси билан машҳур бўлган, турмуш ўртоғидан эрта айрилган ва “ниятига яраша жазоланган” Дилноза Кубаева 37 ёшда (фото, видео)

    Ўзбек миллий академик драма театри актрисаси, “Келгинди келин”, “Телба”, “Барон”, “Фарзандим” каби фильмлардаги роллари билан томошабинлар меҳрини қозонган актриса Дилноза Кубаева 22 ноябрь санасида таваллуд айёмини нишонламоқда. Шу муносабат билан актрисанинг ҳаёти ва ижодий фаолиятига назар ташлаймиз.

    “Мактабга боришни истамасдим”

    Фото: Instagram

    Дилноза Кубаева 1986 йил Тошкент шаҳрида зиёлилар хонадонида туғилган. Отаси биолог олим, онаси эса иқтисод соҳасида фаолият юритган. У оилада ягона қиз бўлиб, икки ўғилдан кейин дунёга келган, бир нафар укаси бор.

    “Катта отамизнинг исми Кўпайсин бўлган. Собиқ Иттифоқ даврида туғилганлик ҳақидаги гувоҳномага “Кубаева” деб ёзилган. Кейинчалик ўзгартирмадик. Аслида фамилиям Кўпайсинова ёки Кўпаева бўлиши керак.

    Уйдагилар ёлғиз қиз фарзанд, деб мени ҳеч қачон эркалатганини эслолмайман. Оиламизда шундай анъана бор эдики, кимда қайси касбга иштиёқ, лаёқат бўлса, у, албатта, қўллаб-қувватланарди, келгусида шу йўлдан кетишига шароит яратиларди. Ҳамиша фикримизни уялмасдан эркин айтишга одатланганмиз.

    Фото: Instagram

    Кичкиналигимдан бошқаларга қўшилолмасдим, бир чеккада қимтинибгина турадиган қизалоқ бўлганман. Мактабга ҳам боришни истамасдим. Ҳар бир воқеа-ҳодисани ўйлайверардим, “Нега бу шундай?”, деб. Тан оламан, қийинчиликда ўсганмиз.

    Боғчада ўрганган рақсларимни уйдагиларга кўрсатиб, уларнинг олқишини олган беғубор дамлар ҳам кечагидек ёдимда. Мактабда турли байрам кечаларида фаол бўлганман. Микрофонни ушласам, роса ҳаяжонланардим, оёқ-қўлим тинмай қалтирарди.
    Мактабни тугатгач, Республика нафис санъат лицейига ўқишга кириб, у ерда устозларимдан санъат бўйича сабоқ олдим. Ўша лицей институтга киришимда пойдевор вазифасини ўтаган, десам муболаға бўлмайди”, — деган эди Дилноза Кубаева ўз интервьюларида.

    Мунаввара Абдуллаеванинг севимли шогирди

    Фото: Instagram

    2002 йили ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига ўқишга кирган Дилноза Ўзбекистон халқ артисти Хайрулла Саъдиев ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи Мунаввара Абдуллаевани ўзига устоз деб билади ва уларнинг этагини маҳкам ушлайди.

    “Устозларим ичида энг қаттиққўли Мунаввара опа бўлади. Институтга кираётганда ижодий имтиҳонга бошқа абитуриентлар сингари Гули ёки Офелия монологини эмас, Орифхон Одилхонов қаламига мансуб “Қуриб бораётган Орол денгизи” монологини тайёрлаб борганлигим эътиборига тушган экан.

    У кучли психолог — ёлғон гапирган талабани дарҳол пайқарди. Ёлғондан нафратланади, ростгўй, меҳнаткаш инсонларни қадрлайди. Ҳалолликка, айниқса, қизларни ўзбекона ҳаё-ибони йўқотмасликка чақирарди.



    Олийгоҳда устозлик қилиш билан бир қаторда, худди онам каби йўл-йўриқ кўрсатарди. Баъзида иш юзасидан қўнғироқ қилганимда соатлаб роль хусусида камчиликлар устида ишлардик. Ёрдам сўраганимда ҳеч қачон йўқ демайдилар. Устозимдан камчиликларни танқид қилиш масаласида ўрнак олсак арзийди. Ҳали-ҳамон улар билан ҳар бир ишимни маслаҳатлашаман”, — дея устози ҳақида гапирганди актриса.
    Дилноза талабалик давридан, яъни 2004 йилдан Ўзбек миллий академик драма театрида фаолият юрита бошлайди.

    У театрдаги дебют ижроси — Мунаввара Абдуллаева саҳналаштирган “Андишали келинчак” спектаклидаги Олмахон роли билан томошабинлар назарига тушади.
    Кейинчалик “Омонат дунё”, “Бир қанотлилар”, “Бевалар”, “Сизсиз ўтмас кунларим”, “Қуёшни сен уйғотасан”, “Алишер Навоий” каби кўплаб саҳна асарларида турли характердаги катта-кичик ролларни талқин қилади.

    Ташриф қоғозга айланган “Келгинди келин”

    Фото: Instagram

    Театр саҳнасида чархланиб, маҳоратини ошириб борган актриса кинодаги ижролари билан мухлислари сафини янада кенгайтиришга эришади. У кинодаги илк ролини “Тақдир чархпалаги” фильмида ўйнайди, аммо бу ижро омадсиз чиқади. Вақт ўтиб “Келинди куёв” киносида суратга тушади ва ундаги роли ҳам актриса кутган муваффақиятни олиб келмайди.
    2005 йилда катта экранларга чиққан “Келгинди келин” фильмидаги Чарос образи Дилноза Кубаевани халққа танитади ва мазкур роль унинг ташриф қоғозига айланади.

    Актриса интервьюларининг бирида ушбу кинога қай тариқа келиб қолгани ҳақида қуйидагича сўз юритганди:

    “Аслида ҳаётда тантиқ, руслашган қизларни ёқтирмайман. Қаҳрамоним Чарос ҳам ана шундай камчиликларга эга бўлса-да, лекин унда қалби борлиги, кўзини ёғ босмаганлиги, ҳис-туйғулари ўлмаган қиз бўлганлиги боис ушбу ролни ўйнаганман. Унинг инсоний фазилатлари, олижаноблиги, асосийси, қалб кўзининг очиқлиги ҳам мени ўзига ром қилган. Чароснинг ҳам ўзига яраша дарди бор. У ўзидан кечиб, орзусидаги йигитнинг орқасидан қишлоққа келади. Касби орқали оз бўлса-да, қўшнисига ёрдам беради. Шу томонлари ҳам менга маъқул келган.
    Тўғриси, бошида бу ролни ўйнай олармиканман, қанақа чиқаркан, томошабинлар қандай қабул қиларкан, деб чўчиганман. Ролим катта бўлганлиги учун суратга олиш жараёнида ижодий жамоадагилар ҳам ёрдам берган. Кино экранга чиққанидан сўнг уни халқимиз яхши қабул қилган. Чарос ролим учун 600 минг сўм гонорар тўлашган. Ҳаммасини онамга берганман.



    Аммо ҳозир “Келгинди келин” фильмини кўрсам, уяламан. Ўша пайтда энди чиқаётган актриса эдим. Ҳали бу катта майдонда довдираб юрган қизча бўлганман. Мен бунақа кийинмайман, деб талаб қила олмасдим. Образ шуни тақозо қилиши мумкин, тўғри. У қиз шунақа ўсган, лекин бизнинг ўзбекона қадриятлар, урф-одатлар деган нарсалар, муқаддас ҳис-туйғулар бор. Менталитет деган тушунчалар бор, шундан келиб чиқиб бу образимдан уяламан. Бироқ, мазкур ролим мени машҳур қилганини, албатта, тан оламан”.

    Бетакрор ижролар...

    Фото: Instagram

    “Келгинди келин”дан сўнг Дилноза Кубаевага турли лойиҳалардан таклифлар ёғила бошлайди. “Телба”, “Кечиккан ҳаёт”, “Бахт уйи”, “Кўргим келади”, “Келганда келин”, “Эр бермоқ — жон бермоқ”, “Ҳижрон”, “Фарзандим”, “Зумрад ва Қиммат”, “Жазо”, “Ўғригина келин” сингари фильмларда кетма-кет суратга тушади. У иштирок этган киноларнинг деярли ҳаммаси ўз томошабинини топади.

    Асосан, фильмлардаги роллари билан танилган ва шу орқали томошабинлар меҳрини қозонган актриса “Муҳаббатим – қисматим”, “Каминанинг оиласи”, “Табассум” каби миллий сериалларда ҳам турли қиёфаларда намоён бўлади.

    Фото: Instagram

    Фатхулла Масъудов, Фарҳод Маҳмудов, Фаррух Соипов, Улуғбек Қодиров, Адиз Ражабов, Рихситилла Абдуллаев каби истеъдодли актёрларнинг “экрандаги рафиқаси” сифатида кўпчиликка таниш актриса 2011 йил “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони, 2012 йилда “Шуҳрат” медали билан тақдирланади.

    Шахсий ҳаёт

    Актриса 2008 йилда ўз мухлисига турмушга чиқади. У умр йўлдошининг фикри билан ижодий фаолиятида икки йил танаффус қилади.

    Фото: Instagram

    “Раҳматли турмуш ўртоғим тадбиркорлик билан шуғулланганлар, боладек беғубор, яхши инсон эдилар. “Келгинди келин” фильмидаги ролимни кўриб мени ёқтириб қолган эканлар. Ўша вақтда ич-ичларидан “Шу қиз мени рафиқам бўлсайди”, деган кечинма, туйғу ўтган экан. Кейинчалик “Ўша вақтда ичимдан ўтган туйғу ижобат бўлган”, деб хотирлаб юрардилар. Мендан дастхат олиш баҳонасида театрга келганларида танишиб қолганмиз.

    Биринчи муҳаббатим ҳам, балки сўнгги муҳаббатим ҳам раҳматли жуфти ҳалолимдир. Турмуш ўртоғим жуда ҳам оддий, хокисор, ҳалол одам эдилар. Ҳар хил миш-мишлар чиққан, аммо у гаплар шунчаки миш-миш бўлган, холос. Жуфти ҳалолимни розилиги учун эримга берган аҳдимга содиқ қолдим, шу сабабли икки йил ижоддан кетдим. Уларни норози қилиб, бирор нарсага эришишим мумкин эмасди.

    Хўжайиним 30 ёшдан ошганда оламдан ўтдилар, улар мендан миннатдор бўлиб, рози бўлиб: “Сенга тарбия берган онангга раҳмат!”, дедилар. Бу гап мен учун бутун умрга татийди. Шу учун ўғлимнинг ҳам олдида виждоним пок, унинг кўзига бемалол қарай оламан, буни ўзига ҳам очиқ-ойдин айтаман.

    Фото: Instagram

    Ҳаммаси учун розиман. Яхшиям сабрли бўлган эканман, яхшиям қандай кун бўлса ҳам чидаган эканман, яхшиям “касбингни ташла” деган вақтларида ташлаган эканман — мана яна ишлаб кетдим. У инсонни жуда ҳам эъзозладим, худди ёш боладек. Кези келганда эмизикли боламни онамга ташлаб, улар билан бирга касалхонада қолганман”, — деган эди у.

    “Марҳум турмуш ўртоғимга раҳмат дейман”

    — Марҳум турмуш ўртоғимга раҳмат дейман. Тўғри, орқамдан жуда кўп гап-сўзлар бўлди. Уларнинг вафотидан кейин мен учун кўп сирлар очилди. Шу қиз турмуш ўртоғим бўлади, оқ либос кийдираман, ҳам шаръий, ҳам қонуний ҳамроҳи бўламан деб, чиройли ташлаб кетди. Бироқ шу инсон шаҳд ва қатъият билан мени бахтли қила олди. Кутган инсонларимда қатъият бўлмади. Аёллар, қизлар йигитларнинг олдига бориб, менга уйлан, дея оладими? Йўқ, ўзбек аёли ҳеч қачон бу сўзни айтмайди. Улардан доим миннатдор бўламан, руҳлари шод, охиратлари обод бўлсин. Мен ҳар доим ота-онасига хос бўлган, ярашадиган ишни қила оладиган, ҳар дуосида чиройли нарса чиқарадиган, амаллари билан жаннатда тож кийдирадиган ўғил тарбия қиляпман.

    “Балки, ўғлим шифокор бўлар...”

    Актрисанинг ўғли Муҳаммадамин 14 ёшда бўлиб, у мусиқа мактабида ўқийди.

    “Муҳаммадамин келгусида қандай касбни эгаллашидан қатъи назар, пойдевори мусиқа билан мустаҳкам бўлишини истайман. Бундан ташқари, мусиқани билган, тушунган инсондан ёмонлик чиқмайди. Қайси соҳани танламасин, танловига ҳурмат билан ёндашаман. Уни ҳеч қачон мажбурламайман. Балки, йиллар ўтиб, улғайгач, орзумдагидек шифокор бўлар. Буни энди вақт кўрсатади”, — дейди у.

    Фото: Instagram

    Дилноза Кубаева миш-мишлар ва муҳокамалар марказида бўлишни ёқтирмайди. Лекин бир неча йил олдин Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков билан оила қургани ҳақида гап-сўзлар болалаган. Кейинчалик икки ижодкор бу шунчаки миш-миш, асоссиз гаплар эканлигини оммага маълум қилди.

    Актриса охирги интервьюларида иккинчи марта турмушга чиқиш нияти борлигини айтаркан, уни борича қабул қиладиган инсон билан оила қурмоқчилигини қайд этади.

    “Мени боримча қабул қиладиган, экрандаги Дилноза Кубаевани эмас, саҳна ортидаги оддий Дилнозани севадиган, бор нуқсонларим, камчиликларим билан яхши кўрадиган, муаммоларимни тушунадиган, маслаҳатдош, кўнгли тоза, виждонли инсон учраса, албатта, турмушга чиқардим”, — дейди актриса.

    “Сўзга ва ички ниятга эҳтиёт бўлиш керак”

    Фото: Instagram

    “Кўп ниятларимга яраша жазойимни олган ҳолатлар ҳам бўлган. Фарзандимни дунёга келтираётган вақтимда, ичимда бошқа туғмайман деб айтганман. Жуда қийин экан, деганман. Тилимга чиқаришга қўрққанман. Сўзга, ички ниятга эҳтиёт бўлиш керак”, — дейди актриса.

    “Топаётган пулим харажатларимга етганида, қўшиқ айтмасдим”

    Актриса бир неча йил аввалги интервьюларида ҳеч қачон пул топиш учун қўшиқ куйламаслиги ҳақида гапирган эди. Аммо Дилноза 2022 йилда ушбу қарорини ўзгартириб, таниқли шоир Усмон Азимнинг бир нечта шеърини қўшиқ қилди, уларга клип ҳам суратга олдирди. Актрисанинг қўшиқ айтишини ҳамма турлича қабул қилди. Кимдирлар ижобий, яна бировлар танқидий фикр билдирди. 

    — Қўшиқ куйламаслигим ҳақида айтганларим ёшликка хос бўлган фикрлаш эди. Барчамиз ёшлигимизда кўп нарсаларни гапириб, турли хил кўчаларга кириб кўрмоқчи бўламиз. Агар топадиган маошим мени қониқтирганда, қўшиқ айтмаган бўлардим. Аввал ўрганасан, кейин кўникасан, дейишган экан. Ҳеч қачон саҳнага чиқмайман, деган опаларим бор, лекин чиқиб жуда чиройли уддалашади. Ҳақиқатан ҳам, ҳамма нарса бориб маблағга тақалар экан.



    Қўшиқчиликка келсак, яхши кино йўқ. Роса кутдим, зўр шеърларни қўшиқ қилишсин, дедим. Шоу-дастурларда қўшиқ куйлаб юрган вақтларим ҳам бўларди. Бунақа вазиятда нима биландир банд бўлишим керак эди. Шундай қилиб ижодни бошладим, ҳар ҳолда инсонларни операция қилаётганим йўқ. Янгиликни қабул қилиш инсонларга хос бўлган хусусият. Бу ижодимдаги янгилик, чунки мендан кутишмаган эди. Йўқ деб, тош отиб кўрмоқчи бўлишади. Мен юқори савияда ишлашга ҳаракат қиляпман. Ниятим яхши, покиза. Агар кимнингдир ҳафсаласи пир бўлиб, пешонаси тиришаётган бўлса, яхшиси кўрмасин.

    22.11.2023, 12:36   Изоҳ (0)   120443
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Сохта Дилноза Кубаевалар кўпайиб кетди» — Дилноза Кубаева фирибгарлардан безор бўлгани ва тўйларда хонандалик ҳам қилмоқчилиги ҳақида (фото, видео)

    22.08.2022, 12:38

    Дилноза Кубаевадан Зара Шириновагача: Ўзбекистон тўйларидаги энг қиммат бошловчилар рейтинги (фото)

    23.08.2022, 18:40

    «Қадримга ачиндим». Дилноза Кубаева бюджети 1,5 млрд сўм бўлган «Барон-2» фильмидан 321 минг сўм гонорар олгани ҳақида

    07.09.2022, 11:43

    Элликдан ошганда талаба бўлган ва 10 йилдан бери АҚШда яшайдиган актриса Юлдуз Ҳамидова 59 ёшда (фото, видео) 

    13.11.2023, 14:05

    Зулхумор Мўминова 63 ёшда: Москва метросида фаррошлик қилган, санъаткор билан турмуши узоққа бормаган актрисанинг ҳаёт ва ижод йўли (фото, видео)

    14.11.2023, 11:52

    Жадидчилик ҳаракати ҳақида ҳикоя қилувчи “Армон” фильми тақдимоти ўтказилди 

    20.11.2023, 15:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.