• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Бир цент устида тик туради: Дунё тарихидаги энг зиқна миллиардерлар (фото)

    “Миллиардер” сўзини эшитишимиз билан кўз олдимизга шахсий самолётлар, қимматбаҳо спорт автомобиллари ва, албатта, ҳашаматли яхталар келади. Аммо, тарих шуни кўрсатадики, кўплаб муваффақиятли тадбиркорлар ҳаётнинг бундай қувончларини ўзларининг “топ рўйхати”га киритмаган. Капитални тежаш ва оқилона сармоя қилиш дунёдаги энг бой ва энг нуфузли одамлар томонидан қўлланилган асосий қоида ҳисобланади. 

    Генриетта Грин

     
     
    Фото: Getty Images

    Генриетта Грин ҳақли равишда тарихдаги энг бой аёл бўлишдан ташқари яна бир нечта унвонларга сазовор бўлган, хусусан, “Уолл-стрит жодугари”, “Уолл-стрит қироличаси” ва Гиннеснинг рекордлар китобига “энг зиқна ва очкўз” сифатида кирган. Гринлар оиласи бадавлат эди, шунинг учун аёл (1834 йилда туғилган) болалигидан молия оламига шўнғийди. Хатарлардан қўрқмасдан, отасининг бойлигини фойдали тарзда сармоя қилади ва муваффақиятга эришади. Унинг омади ва маҳорати айниқса ҳайратланарли эди, чунки 19-асрда эркаклар бошчилигидаги молия оламида аёлларга ўрин йўқ деб ишонилган. Бироқ Генриетта Грин исрофгарчиликка бўлган нафрати билан ҳам машҳур бўлган, бу баъзида зиқналикка ҳам олиб келган. Унинг шахсий мулки бўлмаган, аёл солиқ тўламаслик учун пансионатларда яшашни афзал кўради. Унинг ягона кийими қора кўйлак ва қора шляпа эди, кийимини фақат бир ҳолатдагина — доғ босиб кетганда ювиш мумкин эди.

    У буни совун ва иссиқ сувни тежаш билан изоҳлайди. Айтганча, Генриетта Грин иситиш тизимидан фойдаланмаган. Энг ҳайратланарли воқеа оёғини жароҳатлаган Генриеттанинг ўғли билан боғлиқ. Даволашга пул сарфламаслик учун онаси болани текин касалхонага олиб боради. Шифокорлар аёлга пулли муолажа тавсия қилади, бироқ у рад этиб, ўғлини ўзи даволашга қарор қилади. Натижада болада гангрена пайдо бўлиб, оёғини кесишга тўғри келган.

    Уоррен Баффет

    Фото: Getty Images

    Уоррен Баффет дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида 7-ўринни эгаллаб турибди ва 2022 йил бошидан бери пул йўқотмаган, ҳаттоки капиталини кўпайтиришга муваффақ бўлган ягона миллиардер саналади. Уоррен Баффет ҳозир 91 ёшда ва молия оламининг тирик афсонаси ҳисобланади. У ўзининг биринчи акцияларини 11 ёшида сотиб олади ва дарҳол ўз тажрибасига асосланиб, уни бутун ҳаёти давомида бошқарадиган қоидани шакллантиради: қимматли қоғозларни сотиб олиш ва кутиш керак, уларни фақат нарх аввалгисидан бир неча баравар юқори бўлганда сотиш лозим.

    32 ёшида Уоррен Баффет аллақачон миллионерга айланган эди, 80 йилларда миллиардерга айланади, 2008 йилда эса у Ер юзидаги энг бой одам унвонини олади. Аммо бундай мисли кўрилмаган муваффақият биз ўрганиб қолган миллиардерларнинг пулга бўлган муносабатига зид эди, чунки унинг асосий қоидаси топган пулини юз фоиз тежаш, сарфламаслик, балки бюджетни янада оширишга инвестиция қилиш эди.

    Миллиардер 1958 йилда сотиб олган эски уйида яшайди, “thrity” — тежамкор давлат рақами бўлган эски машина ҳайдайди ва фастфудда овқатланишни афзал кўради. Биржа нархлари пасайиб кетганидан хабар топгач, гамбургерни бир долларга арзонроқ сотиб олгани ҳам кўпчиликни ҳайратда қолдирган. Фақат хайрия ишлари бундан мустасно — миллиардер бошқа одамларга моддий ёрдам беришни “дунёдаги энг оддий иш” деб атайди.

    Жон Пол Гетти

    Фото: Getty Images

    1957 йилда Жон Пол Гетти Forbes журналига кўра дунёдаги энг бой одамга айланади. Нефть магнати ўз бинесини отасининг пулига кичик ер участкасини сотиб олишдан бошлайди, кейинчалик бу ҳудудда нефть конлари топилади, бу эса йигитнинг биринчи ютуғига олиб келади. Жон Пол Гетти инқирозлар пайтида ажойиб инстинкт ва пул ишлаш қобилиятига эга эди: у Биринчи жаҳон урушидан кейин ҳам, Буюк депрессия даврида ҳам бунинг уддасидан чиқади.

    Ўзининг ажойиб муваффақиятига қарамай, миллиардер пул сарфлашда оқилона ёндашуви билан ҳам машҳур эди. Эркак ўз вилласига таксофонлар ўрнатган, шунда меҳмонлар ва ходимлар қўнғироқлар учун уй эгаси ҳисобидан эмас, балки ўзлари тўлашлари керак эди.

    Унинг қанчалик зиқналиги набираси, 16 ёшли Жон Пол Гетти III ни ўғирлаб кетишганда яққол кўринади. Талаб қилинган пул дастлаб 17 миллион доллар эди, аммо бу пулни тўлаш миллиардер учун “даҳшатли исрофгарчилик” бўлиб туюлади. Аммо йигитчанинг кесилган қулоғи ва соч толаси хасис бобога таъсир қилади, у 3 миллион доллар тўлашга рози бўлади, лекин бир шарт билан: 2,2 миллион долларни ўз ҳисобидан, қолган 800 мингни ўғлига йилига 4 фоиз билан қарзга беради.

    Ўғирланган набираси қўйиб юборилгач, пул ундириш мақсадида ўғриликни режалаштирган деб гумон қилиб, набираси билан гаплашмай қўяди.

    Ингвар Кампрад

    Фото: Getty Images

    1943 йилда ўша пайтда атиги 17 ёшда бўлган швециялик йигит дунёга машҳур IKEA компаниясига асос солади. Ингвар Кампрад ҳашаматга бефарқ эди ва энг муҳими, буни умуман яширмасди. Унинг тежамкор ёндашуви мебелдан тортиб чой пакетларигача бўлган ҳамма нарсага тегишли эди. У ишлатилган чой шамаларини ташлаб юбормасди, балки ранги қолмагунча ишлатарди.

    Худди шу нарса соч турмаги учун ҳам амал қилган — миллиардер сочини фақат энг тежамкор салонларда калталатган, арзон ресторанларда овқатланган ва, албатта, фақат эконом-классда учган. қолаверса, меҳмонхона белгисидаги юлдузлар сони 3 тадан ошмаслиги керак эди.

    Иш масаласида ҳам Ингвар Кампрад жуда қаттиққўл бўлган. Ходимлар ҳужжатларни қоғознинг ҳар икки томонига чоп этишлари керак эди. Менежер солиқларга бўлган фоизларни минималлаштиришга ҳаракат қилишар, кўпинча баъзиларини четлаб ўтишарди.

    Сергей Брин

    Фото: Getty Images

    Дунёга машҳур Google компанияси асосчиси, АҚШ фуқароси Сергей Брин ҳам исрофгарчилик ва дабдабали турмуш тарзини хушламайди. Унинг ҳаётидаги муҳим воқеа Стенфордда Ларри Пейж билан учрашиш эди: талабалар биргаликда интернетда ташриф буюрилган сайтларни қандай саралашни аниқлайди, чунки тахминларга кўра, энг машҳурлари энг фойдали бўлиши керак эди.

    Бизнес-режа тузган йигитлар яқинлари кўмагида сармоядор топиб, керакли миқдордаги маблағни йиғишади. 2004 йилда кичик алгоритм асосида ихтиро қилинган Google компанияси 20 миллиард доллардан ортиққа баҳоланган.

    Бугунги кунда Сергей Бриннинг шахсий бойлиги 109 миллиард долларга баҳоланмоқда ва ҳар бир янги рекламадан сўнг ўсишда давом этмоқда. Бироқ миллиардер кундалик масалаларда, масалан, ташқи кўринишига унчалик эътибор бермайди. Унинг номи билан аталган яхталари ёки улкан қасрлари йўқ. У уч хонали квартирада яшайди ва ўрта тоифадаги Toyota машинасини бошқаради, метродан ҳам тез-тез фойдаланади. Унинг севимли кийими бу — футболка.

    Миллиардер бир вақтлардаги одатига кўра дўкондаги нархларга қараб нарса сотиб олишини айтади, гарчи у бу одатидан бир неча бор қутулишга ҳаракат қилса ҳам.

    08.12.2023, 15:30   Изоҳ (0)   26486
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳар бир эпизод учун 58 млн доллар: ақл бовар қилмас даражада пул сарфланган сериаллар топ-10 талиги (фото)

    06.12.2023, 11:50

    Турли актёрлар томонидан гавдалантирилган бир хил фильм қаҳрамонлари (фото)

    07.12.2023, 11:06

    Бошқа образларни ҳам қойилмақом ижро этган бўлса-да, битта роль асирига айланиб қолган истеъдодли актёр ва актрисалар

    07.12.2023, 10:09

    Дунёдаги энг кекса жонивор — Жонатан лақабли тошбақа 191 ёшга тўлди (фото) 

    07.12.2023, 14:47

    Совуқ об-ҳаво инсон организмига қандай таъсир ўтказади?

    06.12.2023, 10:50

    Эвжен ва Ўзчивит, Эрчел ва Бурсин: бир-бирини суратга олиш майдончасида севиб қолган турк сериалидаги жуфтликлар (фото)

    06.12.2023, 09:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.