• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12760.21
    • RUB160.08
    • EUR14704.87
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Совуқ об-ҳаво инсон организмига қандай таъсир ўтказади?

    Жаҳон прогноз марказларининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, Урал ва Ғарбий Қозоғистон орқали Россиясининг шимолий Европа ҳудудларидан 9—10 декабрь кунлари Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 11—12 декабрда эса бутун республика ҳудудига жуда совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда. Совуқ об-ҳавода организмда қандай ўзгаришлар юз беради? Нима учун қишда бошни, лаб ва қўлларни ҳимоя қилиш керак? Қуйида Elle нашри эксперти Дэниел Аткинсон маълумотларига асосланиб ушбу саволларга жавоб излаймиз.

    Фото: Elle
     

    Маълум бўлишича, паст ҳарорат организмнинг турли қисмларига турли хил таъсир кўрсатади.

    Мия

    Миядаги гипоталамус совуққа сезгир нерв сигналларига жавоб беради, тана ҳароратини тартибга солиш ва муҳим органларни иссиқ тутиш учун гормонлар чиқаради. Шу билан бирга, паст ҳароратдан қон томирлари тораяди. Организм узоқ вақт давомида қаттиқ совуққа (гипотермия) таъсир қилганда, гипоталамуснинг функцияси фикрлаш жараёнига таъсир қилиши мумкин, шунинг учун совуқдан музлаган одам аниқ фикрлаш қобилиятини йўқотади.

    Юрак

    Қиш мавсумида исиниш учун кўпроқ кислород олиш ва ҳаётий органлар атрофида кўпроқ қон айланиши керак бўлади, шунинг учун юрак бу эҳтиёжни қондириш учун тезроқ ишлайди.

    Оёқ ва қўл бармоқлари

    Қон айланишининг бузилиши, айниқса, қўл ва оёқ бармоқларига таъсир қилади. Бу дарҳол сезилади, чунки бармоқлар оқариб, кейин кўк рангга киради, увушиш ва охир-оқибат музлашга олиб келади. Мураккаб ҳолатларда узоқ вақт давомида салбий ҳароратга дучор бўлган тўқималар ўлиши мумкин (некроз бошланади) ва бу жарроҳлик йўли билан олиб ташлашни талаб қилади.

    Соч

    Гипоталамус томонидан чиқариладиган гормонлар инсон терисида изолятор вазифасини бажаради ва тана ҳароратини ушлаб туради. Совуқда сочлар тана ҳароратидан ажралиб қолади ва терида совқотиш пайдо бўлади.

    Бурун

    Бурун ичидаги тери совуқ ҳавода қуриб, ёрилиб, яллиғланиши мумкин.

    Ўпка

    Одатда бурун, оғиз ва томоқ ўпкага етиб боргунча ҳавони иситади ва намлайди. Аммо ҳаво жуда совуқ бўлса, у исинишга вақт тополмайди, бунинг натижасида нафас олиш йўлларининг мушак тўқималари қуриши ва спазм пайдо бўлиши мумкин. Бу нафас олиш ва йўталишда қийинчиликларга олиб келади. Шунинг учун қуруқ совуқ ҳаво астма хуружларини кучайтириши мумкин.

    Лаблар

    Совуқда лабларнинг юпқа териси қуриб, ёрилиб кетиши мумкин. Шунинг учун уни одатдагидан кўра эҳтиёткорлик билан ҳимоя қилишни унутмаслик лозим.

    Мускуллар

    Совуқ об-ҳавонинг дастлабки дақиқаларида организмда мушакларнинг мажбурий қисқариши пайдо бўлиши мумкин — бу организм энергия ишлаб чиқариши ва қон айланишини ошириш учун зарурдир. Шу билан бирга, енгил титроқ ҳисси кузатилади. Организм паст ҳароратга ўрганиб қолгандан сўнг титроқ йўқолади.

    Томирлар

    Кислородни муҳим органларга тезда етказиб бериш учун қон томирлари тораяди. Гипоталамус томонидан чиқариладиган гормонлар томирларга шундай сигнал беради — ҳаётий органларга қон оқимини таъминлаш. Аммо ўта муҳим бўлмаган органлар етарли кислород ололмайди. Организмнинг бу қисмларига оёқ-қўллар киради.

    Тери

    Совуқ ҳаво аллергик реакцияга олиб келиши мумкин. Бунда терида қизил, тошмага ўхшаш доғлар пайдо бўлади.

    Пешоб чиқариш тизими

    Совуқда ҳожатхонага тез-тез борадиган бўлсангиз, ҳайрон бўлманг. Бунинг сабаби шундаки, қон босими ортиши буйраклар қондан кўпроқ суюқликни филтрлашига олиб келади, бу эса пешоб чиқаришга бўлган эҳтиёжни ошириши мумкин.

    Совуқ об-ҳавода нималар тавсия этилади?

    Доктор Аткинсон совуқ ҳавода соғлиқни ҳимоя қилиш учун эҳтиёт чораларини кўриш жуда муҳимлиги ҳақида огоҳлантирди. Чунки ҳароратнинг кучли пасайишида организм касалликларга кўпроқ мойил бўлади. “Совуқда соғлиқ учун туғиладиган жиддий хавфларни билиш ва ҳимоя қилиш учун тегишли чораларни кўриш муҳимдир”, — дейди мутахассис.

    06.12.2023, 10:50   Изоҳ (0)   25919
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кечаси совуқ қотадиганлар учун уйқу бўйича мутахассислардан 7 та маслаҳат

    27.01.2023, 19:15

    Фольга экран, пардалар ва электр кўрпа: Совуқ уйни иситишнинг ноодатий усуллари

    17.02.2023, 12:04

    Совуқ мавсумда организмни энергия билан таъминлаб, тетиклашишга ҳисса қўшадиган маҳсулотлар

    04.12.2023, 16:29

    Эвжен ва Ўзчивит, Эрчел ва Бурсин: бир-бирини суратга олиш майдончасида севиб қолган турк сериалидаги жуфтликлар (фото)

    06.12.2023, 09:47

    Қирол Людовик XV, дeтектив Пуаро, ҳарбий фотограф, профессор — Жонни Депп турли образларда намоён бўлган янги фильмлар (фото)

    05.12.2023, 10:50

    “Ер Қуёш атрофида эмас, менинг атрофимда айланади”. Голливуднинг чидаб бўлмас даражадаги энг такаббур юлдузлари (фото)

    05.12.2023, 09:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамдаги тўфонда 5 киши ҳалок бўлиб, 2 киши бедарак йўқолди

    Дунё | 15 июн, 23:34

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария” “Окленд Сити” дарвозасига жавобсиз 10 та гол урди

    Спорт | 15 июн, 23:24

    “Ўзим ҳам хавотирдаман” — профессор Зарифбой Ибодуллаев руҳий беморлар билан бўлаётган аянчли ҳолатлар ҳақида

    Ўзбекистон | 15 июн, 22:42

    Суперлига. “Насаф” ва “Динамо”дан ғалаба, “Сурхон” — “Нефтчи” баҳсида ҳисоб очилмади

    Спорт | 15 июн, 22:14

    Қозон ва Нижнекамск аэропортлари дрон ҳужуми хавфи сабабли вақтинча ёпилди

    Дунё | 15 июн, 21:56

    Туркияда ҳаво шари қулаб тушди

    Дунё | 15 июн, 21:25

    АҚШда мамлакат бўйлаб 2 мингга яқин жойда намойиш ўтказилди

    Дунё | 15 июн, 20:53

    Исроил ҳарбийлари ёрдам марказларида яна 23 нафар фаластинликни ўлдирди

    Дунё | 15 июн, 20:06
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.