Бухоро вилоятида криминоген вазиятга таъсир қилувчи 38 киши маъмурий қамоққа олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Бухоро вилоятида ҳам Ички ишлар бошқармаси ва унинг ҳудудий органлари ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида содир этилиб фош этилмасдан қолган 22 та жиноятлар иссиқ изидан фош этилди ҳамда қидирувда бўлган 31 киши ушланди.
Бундан ташқари тадбир давомида 1 та одам ўғирлаш ва босқинчилик, 8 та гиёҳвандлик ҳамда кучли таъсир қилувчи психотроп дори воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш, 2 та ноқонуний ов қуроли сақлаш ҳамда 9 та бошқа турдаги жиноятлар аниқланиб, мазкур жиноятларда гумон қилинувчи шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, мазкур шахсларнинг 5 нафарига қамоққа олиш ҳамда 15 нафарига бошқа турдаги эҳтиёт чоралари қўлланилди.
Бундан ташқари, рейд тадбирлари давомида 98 нафар шахс билан манзилли профилактик ишлар олиб борилган.
Ҳозирда кенг қамровли тезкор профилактик тадбирлар давом эттирилиб, ноқонуний ҳаракатлар содир этган шахсларга нисбатан жазонинг муқаррарлиги таъминланмоқда.
Изоҳ (0)