Самарқанд вилоятида махсус тадбирлар давомида 47 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълум қилинишича, Самарқанд вилоятида ҳам “Долзарб 40 кунлик” махсус профилактик тадбирлар доирасида жиноий гуруҳларга аъзо бўлган, ижтимоий муҳитга салбий таъсирини ўтказишга уринган бир неча шахслар қўлга олинмоқда.
Хусусан, махсус хизмат ва ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган рейд тадбирлари давомида Самарқанд вилоятида 47 нафар жиноий гуруҳ аъзоси қўлга олиниб, уларнинг 6 нафарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди, 25 нафари маъмурий тартибда қамоққа олинди.
Рейд тадбирлари давомида ушбу шахслардан гиёҳвандлик ва психотроп воситалар, совуқ қуроллар (кастет, бита ва б.) процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Изоҳ (0)