Ўзбек киношунослиги асосчиларидан бири Жўра Тешабоев 3 декабрь куни 90 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Киноарбоблар ижодий уюшмаси хабар берди.
Жўра Тешабоев Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1989), Санъатшунослик фанлари доктори, профессор (1991).
У Киев университетини тугатган (1956). 1956—1958 йилларда Андижон маориф бўлимида фаолият юритган. 1958—1960- йилларда “Ўзбекфильм”да муҳаррир, 1960 йилдан Санъатшунослик институтида аввал аспирант, илмий ходим, 1987 йилдан кино ва телевидение бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган. 1968 йилдан Санъат институтида дарс берган.
Асосий илмий ишлари кино санъати назарияси ва тарихига оид масалалар, шунингдек, ўзбек экран санъати арбоблари ижодига бағишланган. 30 та ҳужжатли кино, 2 та мультфильмга сценарий ёзган.
Изоҳ (0)