Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, аския санъати устаси Мамасиддиқ Шераев 21 ноябрь куни вафот этди. Бу ҳақда Киноарбоблар ижодий уюшмаси хабар берди.
Маданият вазирлиги хабарида таъкидланишича, кулги қироли деб тан олинган сўз устаси Мамасиддиқ Шераев 77 ёшида эди.
У Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги Республика Аския ва қизиқчилик санъати маркази асосчиси, Марғилон шаҳар мусиқали мақом театрининг олий тоифали драма артисти эди. 1999 йилда унга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони берилган, 2021 йилда “Дўстлик” ордени соҳиби бўлган.
Мамасиддиқ Шераев Сирдарё мусиқали театрида 2-тофали актёри (1972—1975 йиллар), Фарғона ўзбек театрида драма артисти (1975—1977 йиллар), “Нурхон” халқ театрида режиссёр (1979—1986 йиллар), Тошлоқ туман Маданият бўлимида бадиий раҳбар (1986—1987 йиллар), Фарғона шаҳар “Нефтчи” клубида киноопрератор (1987—1993 йиллар), “Муҳаммасиддиқ аскияси” хусусий корхона раҳбари (2006—2016 йиллар), Марғилон шаҳар Маданият бўлимида тўгарак раҳбари (2016—2020 йиллар) лавозимларида ишлаган.
2020 йилдан ҳозирги вақтгача Марғилон шаҳар мусиқали мақом театрининг олий тоифали драма артисти сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Изоҳ (0)