Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдухолиқ Мамарасулов 21 октябрь куни 74 ёшда вафот этди. Бу ҳақда марҳумнинг яқинлари “Дарё”га маълум қилди.
Абдухолиқ Мамарасулов 1949 йилда туғилган. 1970 йилдан бошлаб Муқумий номидаги Ўзбек давлат мусиқали драма театрида, “Муштум” журналида фаолият юритган. У “Телевизион миниатюралар театри”даги роллар билан халққа танилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон халқ артисти Толиб Каримов 19 июль куни 83 ёшида, апрелда Ўзбекистон халқ артисти Мурод Ражабов 74 ёшида, Ўзбекистон халқ артисти Гули Ҳамроева 76 ёшда вафот этганди.
Изоҳ (0)