Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Хайрулла Жўраев 19 ноябрь куни 78 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси хабар берди.
Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси, кинорежиссёр ва муҳаррир Хайрулла Жўраев 1945 йилда Жиззахда туғилган. 1970 йилда ТошДУнинг журналистика факультетини тугатган.
Ўзбекистон илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудиясида режиссёр, муҳаррир, бош муҳаррир (1976—87). “Видеофильм” маркази директори (1988— 89). Президент девонида масъул ходим (1990—92), Ўзбекистон Давлат кинокомпанияси раиси (1992—93), Ўзбекистон президенти давлат маслаҳатчиси (1993-96), 1996 йилда Маданият ишлари вазири лавозимларида ишлаган.
“Аҳматовлар оиласи”, “Абдуманнон Умаров”, “Абдулла Қодирий”, “Ҳамид Олимжон” ва бошқа Қисқа метражли, “Фуқаро”, “Барча фазилатлар сенда мужассам”, “Афғонистон, 85 йил кузи”, “Икки миллион таниш чеҳра” (М.Қаюмов билан ҳамкорликда) ва бошқа тўла метражли фильмлар яратган.
2000 йилда “Дўстлик” ордени билан мукофотланган.
Изоҳ (0)