• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев вафот этди

    Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон халқ артисти, 77 ёшли Шерали Жўраевнинг вафот этгани тўғрисида турли миш-мишлар тарқалди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Хусусан, “Sayyod.com” асосчиси Сардор Комилов ўз саҳифасида бу ҳақда ёзиб қолдирди. Бундан ташқари, Аброр Мухтор Али ҳам саҳифасида таъзия билдирди ва оиласига сабр тилади.

    Кадр: Instagram
    Кадр: Instagram

    Шундан сўнг “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Шерали Жўраевнинг вафотини тасдиқлаб, таъзия билдирди.

    Шерали Жўраев 50 йилдан зиёд ижоди давомида “Ўзбегим”, “Соҳибқирон”, “Эгаси бор юрт”, “Карвон”, “Сарбон”, “Инсон қасидаси” каби 600 га яқин қўшиқ яратган. Унинг “Биринчи муҳаббатим”, “Ёшлигимиз”, “Ой юзингга”, “Ошиқлар сардори”, “Дўст бўлсанг, ёнимда тур” каби ашулалари халқ қўшиқларига айланиб кетган. Хонанда мумтоз шоирлар ғазалларини куйга солиб, ўзбек халқи меросини ёш авлодга ва жаҳонга танитишга улкан ҳисса қўшган. Шерали Жўраев 1981 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист”, 1987 йилда “Ўзбекистон халқ артисти” фахрий унвонлари, 2018 йилда “Фидокорона хизматлари учун” орденига сазовор бўлган. 2022 йилда эса “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланган.

    Шавкат Мирзиёев 2022 йил Шерали Жўраевга туғилган куни муносабати билан табрик йўллаган. “Эл-юртимиз сизни бутун ҳаётини ўзбек маданияти ва санъатини ривожлантиришга бағишлаган, ўз ижодий мактабини яратган улкан ва бетакрор истеъдод эгаси, фидойи ва миллатпарвар шахс сифатида яхши билади ва юксак қадрлайди”, дейилади табрикда.

    Шерали Жўраев ҳақида

    Шерали Жўраев 1947 йилда Андижон вилоятининг Асака шаҳрида туғилган. 1971 йилда Тошкент театр ва рассомчилик институтининг актёрлик санъати йўналишини тамомлаган.

    Меҳнат фаолиятини 1972 йилда “Шодлик” ашула ва рақс ансамблида хонанда сифатида бошлаган. Шунингдек, 1979—1986 йилларда Андижон вилояти филармонияси хонандаси, 1986—1996 йилларда Ўзбекистон давлат филармонияси хонандаси, 1996—2017 йилларда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси хонандаси, 2017 йилдан шу кунга қадар “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хонандаси сифатида самарали ижод қилиб келаётганди.

    Буюк ҳофиз ижодий фаолияти давомида юзлаб қўшиқлар яратди, Шерали Жўраев ижод мактабига асос солди, юзлаб шогирдлар чиқарди. 1981 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан, 1987 йилда “Ўзбекистон халқ артисти” фахрий унвони билан, 1991 йилда А.Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси давлат мукофоти билан, 2018 йилда “Тожикистон халқ артисти” фахрий унвони билан, 2018 йилда “Фидокорона хизматлари учун” ордени ва 2022 йилда “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланди.

    “Нега исмим Алишер эмас?”

    Истеъдодли ижодкор Шерали Жўраев ҳам барча қишлоқ болалари сингари мактаб ёшидан бошлаб чорва молларини боққан. Аммо у бошқа тенгдошларидан фарқли равишда адабиётга, хусусан, Алишер Навоий шеъриятига меҳр қўяди. Ижодкорга бўлган меҳри кучли бўлгани учун ҳам “Нега исмимни Алишер деб қўймагансизлар?” деган саволни кўп бергани ҳақида интервьюларида айтиб ўтган. 

    “Аслида спортчи бўлмоқчи эдим”

    Хонандани кўпчилик болалигидан санъатга қизиққан ва мусиқа мактабларида таҳсил олган деб билади. Аммо у шунчаки тасодиф ва тақдирнинг инояти билан санъаткор бўлган. Боиси у болаликдан боксга қизиққан ва 63 кг вазнли спортчи ҳисобланган. Ота-онасининг оқ фотиҳасини олиб, Тошкентдаги жисмоний тарбия институтига ҳужжат топширгани келади. Аммо “йўлдан адашиш” унинг қарорини ўзгартиради.

    Фото: Instagram

    — Санъаткор бўлиш хаёлимга ҳам келмаган. Барча абитуриентлар каби ижара уйга жойлашганмиз. Улардан жисмоний тарбия институтининг қаерда жойлашганини сўрасам, Чорсудаги “Жанггоҳ” маҳалласи яқинида жойлашган “Спартак” стадионидан сўрашимни айтишди.

    Тошкентни билмайман, автобусга ўтириб, “Жанггоҳ” маҳалласига келдим. Аммо худди мени кимдир Ҳасти Имом томонга етаклагандек бўлди. Менимча, тақдири азалда битилгани шу бўлса керак. Йўлда кетаётсам, дутор ва доиранинг расми туширилган бинога кўзим тушди. Иккинчи қаватида бир йигит пианино чалиб ўтирган экан. У билан танишиб, “Овозинг зўр экан” деганидан кейин, маданий-оқартув техникумига ўқишга кирганман, — деган Шерали Жўраев.

    “Отам санъаткор бўлишимга қарши бўлган”

    Андижондаги ота-она фарзандининг бу техникумга кирганидан бехабар эди. Ҳали қайси соҳа вакили бўлишини тўлиқ англаб етмаган, аммо ширали овози билан барча устозларнинг меҳрини қозонган Шерали Жўраевга филармонияда ўқишни таклиф қилишади. Маданий-оқартув техникумини билган бўлажак ижодкор ўша куниёқ хонанда бўлишга жиддий аҳд қилиб, ўқишни филармонияда давом эттиради. 

    Фото: Instagram

    — Падари бузрукворим Нурмуҳаммад ота санъатга, боболаримиз меросига иштиёқманд инсон эдилар. Ҳазрат Навоийнинг китобларини ўқиб, бизга мағзини чақиб берардилар. Далада қўй боққани чиққанимизда отам отга миниб олар, мен орқаларидан мингашиб борардим. Шунда “Қаро кўзум”ни хиргойи қилганларида беихтиёр кўзларимга ёш келарди. Мен ҳам ана шундай чиройли қўшиқ айта олармиканман, деб ўйлардим. Аммо отам раҳматли қўшиқчи бўлишимга бошида қаттиқ қаршилик қилганлар, — деган ижодкор.

    15 йиллик сирли “запрет”

    Фото: Instagram / @sheralijuraevofficial

    Шерали Жўраев ижодини таърифлашнинг ҳожати йўқ. Чунки у бир санъаткор эришиши мумкин бўлган барча муваффақиятларга эришган. Аммо қандайдир сабабларга кўра 2002 йилдан у оммага кўринмай қолди. Буни айримлар “зарпет”лар билан боғлашди. Аммо хонанданинг ўзи бунинг сабаблари ҳақида очиқ маълумот бермайди. 2017 йили яна оммага кўриниш берди ва ўша йилдан буён катта саройда концерт бериб келади. 

    Биринчи президент билан ҳажга борган

    Халқ орасида ҳофиз Ўзбекистон Республикасининг Биринчи президенти билан Каъбатуллоҳнинг ичига киргани ҳақидаги гаплар тарқалганди. Шерали Жўраев бу гапларга ҳам ойдинлик киритиб ўтган.

    Фото: Instagram / @sheralijuraevofficial

    — Марҳум юртбошимиз билан Маккада муборак Каъбатуллоҳнинг ичига кирганимиз асло эсимдан чиқмайди. Биринчи президентимиз бутун ҳаётини шу халқ, ватан учун бахшида қилди. У кишининг жуда кўп хислатлари, фазилатларига гувоҳ бўлганман. Инсоннинг қандайлигини бир қарашда билардилар. Ҳамиша узоқни кўзлаб, ақл-заковат билан иш тутдилар. Жойлари жаннатда бўлсин, — дейди ҳофиз журналист Рустам Жабборовга берган интервьюсида.

    04.09.2023, 22:43   Изоҳ (0)   161446
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Тан олинмаган фарзандман” — Ботир Қодиров 15 нафар фарзанди борлиги ва унга Шерали Жўраевнинг қўшиқларини айтишни тақиқлашгани ҳақида (фото)

    21.07.2023, 16:56

    Қашқадарёдаги мактабда ота-оналар фарзандлари учун ёш, олий маълумотли ўқитувчи талаб қилди

    04.09.2023, 22:35

    Тошкентнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

    04.09.2023, 22:25

    Қашқадарёлик тадбиркор чекка ҳудуд аҳолисига ҳомийлик асосида 160 ўринли мактаб қуриб берди 

    04.09.2023, 20:30

    Ўзбекистонда бир ойда электр ва газдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида тизимга қанча зарар етгани аниқланди

    04.09.2023, 19:41

    Ўзбекистонликлар Германияга ишга таклиф қилинмоқда. Ойлик 2,5 минг евродан бошланади

    04.09.2023, 19:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Чет элларда оғир шароитда қолган ўзбекистонликларни ватанга қайтариш акциясига старт берилди

    Ўзбекистон | 1 август, 22:14

    Суперлига. “ОКМК” “Бухоро”ни, “Пахтакор” “Машъал”ни мағлубиятга учратди

    Спорт | 1 август, 22:08

    Нега самолётлардаги ўриндиқлар аксарият ҳолларда кўк рангда бўлади?

    Саёҳат | 1 август, 22:00

    Англияда музей ходими 17 йил давомида экспонатларни ўғирлаб, сотиб юборгани аниқланди

    Дунё | 1 август, 21:45

    Microsoft сунъий интеллект таҳдид солаётган 40 та касбни эълон қилди

    Дунё | 1 август, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.