• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент шаҳрида сўнгги 2 йилда автобуслар сони 2 баробарга, ҳаракат таркибининг ўртача сиғими эса 74 фоизга ошди 

    Пойтахтимизда аҳолига қулай шароитлар яратиш, шаҳардаги экологик вазиятни яхшилаш мақсадида ер усти жамоат транспорти тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    Сўнгги йилларда шаҳарда янги жамоат транспорти йўналишлари ишга туширилди, мавжуд автобуслар модернизация қилинди, жамоат транспорти тизимини бошқариш ва мониторинг қилишнинг янги технологиялари жорий этилди.

     Бугунги кунда Тошкент шаҳрида 5 млн нафар аҳоли мавжуд бўлиб (доимий истиқомат қилувчи – 3,02 млн, кунлик шаҳарга келиб-кетувчи – 1,5 млн, вақтинчалик яшовчи – 0,48 млн), шундан мобил (ҳаракатдаги) аҳоли сони ўртача 3,5 млн кишини (шундан 1,8 млн иш билан банд аҳоли, 0,4 млн талабалар, 0,5 млн ўқувчилар ва 0,8 млн бошқалар) ташкил қилади.

    Ўтказилган таҳлилларга (транспорт макромодели) кўра, пойтахтдаги мобил аҳолининг кунлик ҳаракатланиш (қатнов) сони ўртача 9 млнтани ташкил этиб, шундан 6 млн қатнов транспортда амалга оширилади.

    Транспортда амалга оширилаётган қатновларнинг 1,7 млн (28 фоиз) жамоат (автобус, метро) транспортига (2022 йилда 0,8 млнта), 4,3 млн енгил автотранспортга тўғри келмоқда.

    Фото: Дарё

    Пойтахтнинг транспорт воситалари доимий ҳаракатланадиган асосий 73 та кўчаларининг узунлиги 472 кмни ташкил этиб, ўртача 380-400 мингта автотранспорт ҳаракатланишига мўлжалланган.

    Шаҳарда кун давомида ўртача 1 миллионга яқин автотранспорт (770 мингта – рўйхатдан ўтган, 200 мингта кириб-чиқади) ҳаракатланиб, асосий кўчаларга 2 баробар кўп юклама тушмоқда.

    Таҳлилларга кўра, битта енгил автотранспорт воситасида бир кунда ўртача 4,3 та йўловчи, битта автобусда эса ўртача 580 та йўловчи ташилмоқда (автобуснинг енгил автотранспортга нисбатан самарадорлиги 135 баробар).

    Сўнгги йилларда пойтахт аҳолисини транспортга бўлган эҳтиёжини қондириш, кўчаларда жамоат транспорти устуворлигини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни назарда тутувчи бир қатор президент фармони ва қарорлари қабул қилинди.

     Хусусан, 2022 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-111 сонли, 2023 йилда эса ПҚ-59 сонли қарорлари билан тизим ислоҳотлари, мақсадли кўрсаткичлар ҳамда ислоҳолларни амалга ошириш механизмлари тасдиқлаб берилди. Мазкур қарорларда белгиланган вазифалар ижроси доирасида сўнгги йилларда жамоат транспортини ислоҳ қилиш юзасидан қатор йирик лойиҳалар амалга оширилди. 

    Жумладан, 2022 йилда Тошкент шаҳри учун 200 дона ўрта сиғимли SAЗ ЛЕ 60 русумли ва 190 дона катта сиғимли MAN русумли автобуслар ва илк бор 20 дона замонавий электробуслар харид қилинди.

     2023 йилда эса шаҳар жамоат транспорти ҳаракат таркибини мукаммал янгилаш юзасидан амалга оширилган лойиҳалар натижасида қўшимча 1 000 дона автобуслар харид қилинди.

    Жумладан, метан газ ёқилғисида ҳаракатланувчи 500 та катта сиғимли “ЙOUTОНГ” ва 200 та ўта катта сиғимли “КINGЛОНГ” автобуслари ҳамда 302 та “ЙOUTОНГ” электробуслари олиб келинди.

    Натижада автобуслар сони сўнгги 2 йилда 2 баробарга (1 959 та), ҳаракат таркибининг ўртача сиғими эса 74 фоизга (155 минг нафар йўловчи) ошди. 

    Бугунги кунда мазкур автобусларни илмий асосланган янги ташкил этилган йўналишлар тармоғида тасарруф этилмоқда. 2021 йилда йўналишлар тармоғи 144 тани ташкил этган бўлса, 2023 йилда пойтахтнинг барча тураржой мавзеларини тўлиқ қамраб олиш мақсадида, жамоат транспорт тизимини ва унинг барча турларини узвий боғлаган ҳолда жамоат транспортининг тубдан янги йўналишлар тармоғи ишлаб чиқилди. 

    Ушбу йўналишлар тармоғи 4 турдаги 167 та йўналишлардан иборат (101 та боғловчи, 14 та халқа, 11 та магистрал ва 41 та етазиб берувчи). Мазкур йўналишлар брутто-шартнома тизими асосида фаолият кўрсатилиши йўлга қўйилди.

    Ҳозирда янги брутто-шартнома тизими асосида фаолият кўрсатаётган йўналишлар сони 167 тани, жадваллар сони эса 1 638 тани ташкил этмоқда.

    Тошкент шаҳрининг агломерация ҳудудларини шаҳар билан боғловчи 21 та автобус йўналишлари ташкил этилди (Қибрай тумани, Тошкент тумани, Янгийўл шаҳри, Зангиота тумани, Янги бозор, Ғишт кўприк, Келес, ТошGREС, Минерал сувлар).

    Шунингдек, янги иш ўринларини яратиш ва техник имкониятларини ошириш мақсадида 2 572 та қўшимча ишчи ўринлари яратилиб, шу йилнинг январь сентябрь ойларида 2 053 та ҳайдовчи қайта ўқитиш орқали ишга жалб этилди.
    Шунингдек, 2022 йилда ҳайдовчиларнинг ўртача ойлик иш хақи 2,5-3,0 млн сўмни ташкил этган бўлса, олиб борилган ислоҳотлар натижасида 2023 йилда ҳайдовчиларнинг ўртача ойлик иш хақи фонди 6,5-7,0 млн сўмни ташкил этмоқда. 

    Фото: Дарё

    Амалга оширилган ишлар натижасида:

     – автобуслар оралиқ интервали 2-3 баробарга қисқариб, ҳозирда 8-10 дақиқани ташкил этди (олдин 18-20 дақиқа бўлган);

     – кунлик йўловчи оқими 1,7 бараварга кўпайиб, 1 млн. нафарга етди (илгари кунига 650 минг йўловчи ташилган);

      – пойтахтга кириб келадиган аҳолининг шаҳар марказига етиб бориш вақти 45 дақиқадан 30 дақиқагача қисқарди (кунига пойтахтга 900 мингдан ортиқ аҳоли жамоат транспортида кириб келади).

     – йўналишлар масофаси ўртача 18 кмдан 12 кмгача, йўналишларнинг умумий масофаси 2 666 кмдан 2 039 кмга қисқартириш ҳисобига жамоат транспорти ўртача тезлигини 18 км/соатдан 21 км/соатга кўтаришга эришилди.

      – 2020 йилда шаҳар жамоат транспортида автоматлаштирилган тўлов тизимидан 45 244,4 минг йўловчи фойдаланган бўлса, 2023 йилда 78 515,3 минг ёки 173,5 фоизга, тушум 28,4 млрд сўмдан 98,6 млрд сўмга ёки қарийиб 347,2 фоизга ошишига эришилган.

     – электрон тўловлар умумий тушумдаги улуши 60 фоизни ташкил этмоқда.

    Мамлакатимиз пойтахтида аҳолига қулай шароит яратиш, автомобиллар ҳаракатини тартибга солиш ва атмосферага зарарли моддалар чиқарилишини камайтириш асосий вазифалардан бири ҳисобланади. Ушбу мақсадга эришиш учун шаҳарда жамоат транспорти тармоғи фаол ривожланмоқда, янги метро йўналишлари барпо этилмоқда, автобус йўналишлари тармоғи кенгаймоқда.

    Шунингдек, Тошкент шаҳрида транспорт тизимини бошқаришнинг контактсиз карталар ёрдамида йўл ҳақини тўлаш тизими, жамоат транспорти ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни акс эттирувчи электрон таблолар, мониторинг ва йўналишни режалаштириш бўйича онлайн хизматлар каби замонавий технологиялар фаол жорий этилмоқда.
    Бундай саъй-ҳаракатлар самарасида Тошкент шаҳри аҳолиси шаҳар бўйлаб саёҳат қилишнинг янада қулай ва экологик тоза йўлларига эга бўлмоқда, бу эса, умуман олганда, аҳоли турмуш сифатини яхшиламоқда.

    30.11.2023, 14:29   Изоҳ (0)   4460
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сирдарёда ичимлик суви ва оқова хизматлар бўйича янги тарифлар тасдиқланди

    30.11.2023, 14:22

    Бахтиёр Саидов Буюк Британия янги ТИВ раҳбари Девид Кемерон билан учрашди

    30.11.2023, 14:08

    Ўзбекистонда қишнинг биринчи куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    30.11.2023, 12:48

    Қорақалпоғистонда давлат мулки янги тартиб бўйича сотилади

    30.11.2023, 12:21

    “Шу билан қаноатланиб қоламиз деган фикрдан йироқмиз” — Танзила Норбоева парламентлараро ҳамкорлик бўйича ўз муносабатини билдирди

    30.11.2023, 11:50

    Андижоннинг Пахтаобод туманига янги ҳоким тайинланди

    30.11.2023, 11:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.