Шоятбек Бобоев Андижон вилоятининг Пахтаобод тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
У туманга 2022 йилнинг октябридан буён раҳбарлик қилиб келган Азизбек Латифжонов ўрнини эгаллади.
Шоятбек Бобоев 1981 йилда Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида туғилган. 2011 йилда (сиртқи) Андижон қишлоқ хўжалик институтини, 2016 йилда Президент ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида “Уз-коже”, “Ўзбекистон Темир йўллари”, “Тошкент механика заводи” акциядорлик жамиятлари, Хўжаобод тумани ҳокимлиги ва учта вазирликда раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.
Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг машинасозлик (ускунасозлик) ва электротехника саноати бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
Изоҳ (0)