• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШ собиқ давлат котиби Генри Киссинжер 100 ёшида вафот этди. Унинг Америка дипломатиясидаги ўрни қандай?

    АҚШ собиқ давлат котиби, тинчлик бўйича Нобель мукофоти совриндори Генри Киссинжер 100 ёшида вафот этди, деб ёзмоқда Тhе Washington Post. Сиёсатчининг ўлими ҳақида унинг консалтинг фирмаси хабар берган, ўлим сабаби айтилмаган. Киссинжер 29 ноябрь куни Коннектикутдаги уйида вафот этди.

    Фото: Reuters

    Киссинжер 1923 йил 27 майда Германиянинг Фюрт шаҳрида диндор яҳудий оиласида туғилган. 1938 йилда, мамлакат яҳудийларга қарши қонунлар қабул қилганидан уч йил ўтгач, унинг оиласи Германияни тарк этиб, АҚШга қочиб кетади. У ерда бўлажак сиёсатчи ўз исмини Хайнц Альфред Киссингердан Генри Киссинжерга ўзгартиради. 1940 йилда у маҳаллий мактабни тугатгач, Нью-Йоркдаги City College’га ўқишга киради.

    1943 йилда Киссинжер Америка фуқаролигини олади. Кейинги уч йил давомида у АҚШ армиясида хизмат қилади: аввал таржимон бўлиб, сўнг Германиянинг Гессен штати контрразведка корпусига ўтказилади. У хизматлари учун “Бронза юлдуз” медали билан тақдирланган.

    1947 йилда у Гарвард университетига ўқишга киради ва уерда сиёсатшунослик бўйича бакалавр даражасини, кейин эса докторлик даражасини олади. 1954—1969 йилларда ушбу ўқув юртида ўқитувчилик қилади.

    Киссинжернинг сиёсий фаолияти 1960 йилларнинг охирида бошланган. Дастлаб у президентлар Дуайт Эйзенхауэр, Жон Кеннеди ва Линдон Жонсоннинг хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси бўлиб ишлаган ҳамда Қуролсизланиш ва қуролларни назорат қилиш агентлигида хизмат қилган.

    1969 йилда Киссинжер АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи бўлди ва 1975 йилгача бу лавозимда ишлади. 1973 йил сентябрдан бир вақтнинг ўзида Давлат котиби ҳам бўлди. У ушбу лавозимни 1977 йилда тарк этган.

    Киссинжер ушбу лавозимларда ишлаган пайтда:

    • Коммунистик Хитой билан алоқалар ўрнатиш режасини ишлаб чиқди ва 1972 йилда президент Ричард Никсоннинг ХХРга ташрифини ташкил қилди, ундан олдин Киссинжер у ерга яширин сафарлар уюштирган;
    • СССР билан муносабатлар ўрнатди ва худди шу 1972 йилда Никсон бошчилигидаги Америка делегацияси таркибида Совет Иттифоқи ва Қўшма Штатлар ўртасида стратегик ҳужум қуролларини чеклаш тўғрисида битим тузиш учун Москвага келди. Кейинчалик Киссинжер СССР ва Россияга бир неча бор ташриф буюрди.
    • Фаластин—Исроил можаросини ҳал қилишда қатнашди, бунда моки дипломатиясидан (урушаётган томонлар ўртасидаги интенсив икки томонлама музокаралар) фаол фойдаланди;
    • 1973 йилда у Вьетнам урушини тугатиш учун Париж тинчлик шартномасини имзолади. Бунинг учун у ва Шимолий Вьетнам вакили Ле Дик Тҳо тинчлик бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлишди. Вьетнамликлар уруш тугамаганини айтиб, мукофотни қабул қилишмади — жанглар яна икки йил давом этди.

    Давлат котиби лавозимини тарк этганидан беш йил ўтгач, у таҳлил ва эксперт баҳоларини тайёрлашга ихтисослашган Kissinger Associates Inc халқаро консалтинг фирмасига асос солган.

    1984 йилдан 1990 йилгача у АҚШ президенти ҳузуридаги разведка бўйича маслаҳат кенгашида ишлаган, 2002 йилда эса 11 сентябрь терактларини текширувчи комиссияни икки ярим ҳафта давомида бошқарган.

    У бир нечта китобларни нашр этди, улардан бири — “Генри Киссинжердан сабоқлар” (2016), унда Россиянинг келажаги, Хитойнинг юксалиши ва Яқин Шарқдаги воқеалар ҳақидаги қарашлари акс эттирилган.

    Киссинжернинг мукофотлари орасида Президент Озодлик медали (жамоат ҳаётига қўшган улкан ҳиссаси учун АҚШ президенти томонидан берилади) ва Мюнхен хавфсизлик конференцияси Эвальд фон Клейст мукофоти (тинчлик ва можароларни ҳал этишга қўшган улкан ҳиссаси учун берилади) бор.

    30.11.2023, 09:35   Изоҳ (0)   7321
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Киссинжер Украинадаги низони тугатишнинг учта йўлини айтиб ўтди

    01.07.2022, 10:10

    Киссинжер «нейтрал» Украина ғоясидан воз кечди. У мамлакатнинг НАТОга киришини қўллаб-қувватламоқда

    18.01.2023, 13:18

    “Украина раҳбарияти тажрибасиз”. Киссинжер мамлакатни ҳимоя қилиш йўлини айтди 

    18.05.2023, 12:15

    “Украинадаги уруш айбдори фақат Путин эмас” — Генри Киссинжер

    25.05.2023, 10:27

    Рамзан Қодиров Украинага қарши ҳарбий операция қачон тугашини айтиб ўтди

    30.11.2023, 08:28

    Франция прокуратураси меҳнат вазирига 10 ойлик қамоқ жазоси беришни талаб қилмоқда

    29.11.2023, 23:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.