Санкт-Петербург шаҳрининг Невский тумани Приневская кўчасидаги 10 метрли гаражда содир бўлган ёнғинда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда “78.ру” хабар берди.
Ҳодиса 26 ноябрга ўтар кечаси содир бўлган. Махсус хизматлар ёнғинни ўчирган. Ҳодиса сабабларига ойдинлик киритилмоқда. Ёнғин оқибатида тахминан 39 ёшли эркак Ўзбекистон фуқароси ва 35 ёшли аёл маҳаллий фуқаро. Ўлим сабабларини аниқлаш учун жасадлар ўликхонага юборилган.
Изоҳ (0)