Россиянинг Ленинград вилояти Вйборг туманида ўзбекистонлик ҳайдовчи пиёдани уриб юборди, деб хабар бермоқда ИВБГ.
Йўл-транспорт ҳодисаси 27 октябрга ўтар кечаси “Вйборгга кириш” йўлида содир бўлди.
37 ёшли Ўзбекистон фуқароси бошқарувидаги Chery Tiggo фуқарони уриб юборган. Аниқлик киритилишича, эркак йўлни нотўғри жойдан кесиб ўтаётган эди.
Эркак йўлнинг ўртасига етганда, уни “иномарка” келиб урди. Пиёда олган тан жароҳатлари туфайли вафот этди, — дейилади хабарда.
Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
27 октябрь куни Санкт-Петербург шаҳри Красногвардейский туманидаги қурилиш майдончасида тупроқ кўчиши оқибатида ўзбекистонлик уч ишчи ҳалок бўлганди.
Июль ойида Ленинград вилоятида ўзбекистонлик ҳайдовчи йўловчини уриб, ўлдириб қўйгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)