Россия президенти Владимир Путиннинг қизи Екатерина Тихонова бошчилигидаги “Иннопрактика” номи билан машҳур бўлган Миллий интеллектуал ривожланиш фонди Россиядаги энг йирик дрон ишлаб чиқарувчисининг акциядорига айланди. Бу ҳақда The Moscow Time нашри хабар берди.
Фонд фуқаро авиациясининг дронларини, шунингдек, фотограметрик маълумотларни қайта ишлаш учун дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи “Геоскан” компаниялар гуруҳининг 10 фоиз улушини сотиб олган. Ҳозирда “Геоскан” асосчиси Алексей Семенов компаниянинг 87,5 фоизига эгалик қилади, яна 2,5 фоизи компания бош директори Алексей Юрецкий томонидан назорат қилинади.
Украина “Геоскан”га қарши санкцияларни 2023 йил июль ойи бошида киритган эди. Бунга Бошқирдистон ҳукумати раҳбари Андрей Назаровнинг “Геоскан-Уфа” объектларида Украинадаги уруш учун дронлар яратилиши ҳақидаги баёноти сабаб бўлди.
2022 йилнинг июлигача “Геоскан-Уфа” “Геоскан” компаниялар гуруҳи таркибига кирди, бироқ Семенов компаниянинг 40 фоизини “Урал-Трейдинг” бош директори Венера Мирзаяновга сотди, қолган 60 фоиз улушга эгалик қилди.
“Урал-Трейдинг” ширкати номаълум 67 ёшли Холит Зариповга тегишли. Компания кўплаб фаолият турлари билан шуғулланади — кўчмас мулкни баҳолашдан пиво ва гўшт савдосигача, аммо дронларни ишлаб чиқариш унинг йўналиши эмас.
Изоҳ (0)