• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Россияда идиш ювувчи, масжидда фаррош, ётоқхонада қоровул, “Қалпоқ” да Соҳиба — актриса Фотима Назарова 52 ёшда (фото, видео)

    “Қалпоқ” ҳажвий кўрсатувидаги Соҳиба образи билан томошабинлар меҳрини қозонган актриса Фотима Назарова 26 ноябрь куни 52 ёшни қарши олди. Асосан комик образларда кўриниш берадиган актрисанинг ҳаёти, бошдан кечирган машаққатлари драматик фильм учун сценарий бўла олади, дейиш мумкин. 

    Фото: YouTube’дан кадр
     

    “Она, нега мени хунук туққансиз, дердим”

    — Пардоз қилиб, ўзимга қарашни унчалик ҳам ёқтирмайман. Лекин съёмкалар, тўй ҳашамларга ўзимга қараб боришим керак. Аслида ўзим бўянишни умуман ёқтирмайман. Энди Аллоҳ берган ҳуснга қониқмасангиз, буни Аллоҳга бўлган исён деб биламан.
    Кичкиналигимда онамдан “Нега мени хунук қилиб туққансиз?”, деб хафа бўлардим. Йиллар ўтиб улғайиб, бу Аллоҳдан берилган ҳусн эканлигини билиб, айтган гапларимдан минг афсус қиламан, лекин фойдаси йўқ.

    Фото: YouTube’дан кадр
     


    “Кичкиналигимда жуда ношукур қизча бўлганман”


    — Биз эгизак бўлиб туғилганмиз. Лекин Зуҳра билан умуман бир-биримизга ўхшамаймиз. Мен отамга, Зуҳра онамга ўхшайди. Кичкиналигимизда бизни кимдир хафа қилса, икки киши бўлиб ёпишардик. Дардларимизни бир-биримизга айтмаймиз, ўзимиз ҳал қиламиз. Айниқса Зуҳра ҳамма нарсани ичига ютади. Ўзимнинг исмим билан туғилганман. Ҳозир ўйласам, жуда ношукур қизча бўлган эканман. Нега Фотимаман, деб норози бўлардим. Чунки ҳеч ким исмимни тўғри талаффуз қилмасди. “Потма, Поти” дейишарди. Ҳозир эса исмим ўзимга жуда ёқади, дунёдаги энг чиройли исм десам ҳам бўлади. Умуман олганда, ҳаётимдаги яхши-ёмон кунларга ҳаммаси учун Аллоҳга шукур қиламан.



    “Хайрли ва савобли касб танлаган бўлардим”


    — Зуҳра иккаламиз роса қўшиқ айтардик. Боғчада ҳам, мактабда ҳам бизни байрамларда биринчи ўринга қўйиб қўйишарди. Шундай қилиб тақдиримизни санъатга бағишладик. Мана Зуҳра иккаламиз ҳам санъаткор бўлдик. Уйимизда ҳеч ким санъаткор эмасди, биз биринчи бўлиб чиқдик. 30 ёшгача санъатни севдим. Ўша билан яшадим. Ҳозир ҳам ёмонмас. Ҳаёт ортга қайтганида бундан ҳам хайрли ва савобли касб танлаган бўлардим.

    Фото: YouTube’дан кадр
     

    “18 ёшли Фотимага нима деган бўлардим?”

    —18 ёшлигимдаги ўзимга яъни Фотимага насиҳат берсам иложи бўлса тўғри йўлда юриш, адашмаслик, ёмон йўлларга кирмаслик, ҳалол ризқ топиш, ҳалол йўлдан юришни маслаҳат берардим. Ҳозирги Фотима унча-мунча адашди, беайб Парвардигор, гуноҳ қилар эканмиз. Энди-энди кўзим очилди. Шу пайтгача ўнқир-чўнқирлардан ўтиб, эгри йўлларга ҳам кириб кўрдик, хато қилар эканмиз. Ота-онамиз узоқда, ёшлик-бебошлик. Шунинг учун ўқишга келган йигит ва қизларга фақат ҳалол йўлдан юринглар, дейман.

    Фото: YouTube’дан кадр
     

    Фотима Назарова қандай она?

    — Мен ўзимни зўр онаман, деёлмайман. Қизим менга кўп бақирасиз, дейди. Бақирсам шуларни яхши бўлсин, дейман. Касб танлашда, турмушда адашмасин дейман. Ўқинглар дейман, ҳозир буларнинг ўқийдиган вақти. Ўзим китобдан бош кўтармасдим. Китоб қаҳрамонининг ҳаёти билан яшардим. Шунинг учун актриса бўлиб кетгандирман. Баъзан онам “Бунча кўп китоб ўқийсан, ўқиб олим бўлармидинг,“ деб бақирарди. Шунинг учун болаларимга, Мен китоб ўқисам онам уришарди, сизларга эса шароит яратиб бериб қўйибман-ку, китоб ўқинглар, дейман.

    Фото: YouTube’дан кадр
     

    “Муқимий театри негадир мени ёқтирмайди”

    — Биринчи ўқишни битириб борган театрим Муқимий театри бўлди. У пайтда ўқишни битириб келган талабаларни хор жамоасига ишга олишарди. Менинг овозимни текшириб кўришди, лекин нимадир бўлиб, олишмади. Билмадим, “Муқимий”га нимагадир ёқмадим. Ҳозиргача ёқмайман. Майли, ҳеч кимга хусуматим йўқ, омон бўлишсин, ҳеч кимдан хафа эмасман, омадларини берсин. Ҳозир ҳам озми-кўпми, халқ хизматида санъатимизни кўрсатиб юрибмиз. Бу балки менга Аллоҳнинг марҳаматидир.

    Фото: YouTube’дан кадр
     

    Россияга ишга кетгани ҳақида

    — Фарзандларим туғилиб, уч-тўрт ёш бўлганидан сўнг, “санъатим ўхшамади, болалар учун Тошкентдан нима қилиб бўлса ҳам уй олишим керак”, деб Россияга кетдим. Ишонасизми, Россияга бориб 10 кун турдим. Уч кун идиш-товоқ ювувчи бўлиб ишладим. Оёқ қўлим шишиб кетди. Биринчидан, менга эмас экан бу иш, санъат соҳасида енгил-елпи юриб ишлардан чиқиб қолган эканман. Кейин болаларимсиз менга ҳаёт йўқ экан. Ҳаттоки болаларимни қизғониб, боғчага бермаганман. Боғча опалар билиб, ё билмай чертиб қўймасин, деганман. 36 ёшимда қизимни, 38 ёшимда ўғлимни дунёга келтирдим. Хуллас, шундай қилиб, Россияда ишлай олмай, 10 кун ичида Ўзбекистонга қайтганман.



    Қоровуллик ва фаррошлик қилгани ҳақида 

    — Ўзимиз яшаётган ижара ётоқхонада қоровул бўлиб ишлаганман. Театрларга ишга олишмаганидан сўнг, мажбурликдан қоровул бўлиб ишга кирдим. Тундан тонггача қоровуллик қилиб чиқардим. Қийин бўларкан. Бу ерда санъаткорлар яшагани учун улар то тонггача тўй хизматидан, сафарлардан, съёмкалардан келишади. Улар учун эшикни очасиз. Ундан ташқари бегоналар, кўчада ичиб, маст бўлиб қолиб кетган алкашлар келади. Қўрқиб-қўрқиб, бир чораларни кўриб, олти ой ишладим, кечаси ухламаслик керак эди. Ойлигим 400 минг сўм бўлган.

    Фото: YouTube’дан кадр
     

    Қоровулчиликдан ташқари Ат-Термизий масжидида фаррош бўлиб бир йилча ишладим. Баъзида ўзлари, чин кўнгилдан пул беришарди. Аслида Аллоҳ учун, Аллоҳнинг уйида хизмат қилишни ният қилганим учун ишлагандим. Ҳозир ҳам масжид ҳовлисини супургани боришни жуда хоҳлаяпман, аммо бора олмаяпман.

    Масжидда тозалик ишлари эрта саҳардан бошланади. Ўғлим ҳам бирга ёрдамга борарди. Шундай кунларнинг бирида ўғлимга “мен ҳовлини супураман, сен сув сеп”, дедим. Ўғлим ёшлик қилдими, билмадим, хуллас, бир Matiz’нинг ғилдирагига озроқ сув сачраб кетди. Унақа даражада машинаси сув бўлиб кетмади, аслида. Matiz’нинг эгаси, ўзимдан ёш бола келиб, мени шунақа бўралатиб сўкиб кетди. “Ука ҳеч нима қилмади-ку, чангимасин, машинангизга чанг тегмасин, деб, сув сепган жойимиз эди, ёш бола-ку, ука”, десак ҳам сўкинишдан, ҳақорат қилишдан тўхтамади. Узоқдан бир бола кузатиб турганди, “ҳозир у ҳам келиб мени фаросатсизликда айбламасин”, деб турганимда, у бола келиб Matiz’ли болага шунақа “таълим” бериб қўйди. Аллоҳнинг меҳрибонлигидан айланай, Аллоҳга шукрлар бўлсин, илоҳим.

    Яшайверсангиз ҳар хил характерли, ҳар хил кайфиятдаги одамларни кўраверар экансиз.

    Фото: YouTube’дан кадр
     

    “Одамлар уйимгача кийим кўтариб келишди”

    — Бир интервьюда йиғлаб гапирганман. Кейин бир саволга жавоб бера туриб, тўйга киядиган оқшом либосларим йўқлигини айтиб ўтиб кетганман. Тиктокерлар кўйлагим йўқ деган гапимни ва йиғлаганимни бирлаштириб, тарқатишибди. Шу қисқа видеони кўрган одамлар уйимга кўйлаклар олиб келиб беришди, айримлар пул ҳам беришди. Лекин у суҳбатда мен кўйлагим йўқлиги учун йиғламаганман. Уйимга ёрдам бераман, деб келган мухлисларимни кўриб ўзбеклигимдан фахрланиб кетдим. Ҳаммаларига раҳмат.

    27.11.2023, 15:45   Изоҳ (0)   65184
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Энг катта орзум — уйли бўлиш». «Қалпоқ»даги Соҳиба — Фотима Назарова қувноқ образи ортидаги дардлари ҳамда молиявий қийинчиликлари ҳақида

    16.05.2022, 13:44

    Элликдан ошганда талаба бўлган ва 10 йилдан бери АҚШда яшайдиган актриса Юлдуз Ҳамидова 59 ёшда (фото, видео) 

    13.11.2023, 14:05

    Зулхумор Мўминова 63 ёшда: Москва метросида фаррошлик қилган, санъаткор билан турмуши узоққа бормаган актрисанинг ҳаёт ва ижод йўли (фото, видео)

    14.11.2023, 11:52

    Ўзбекистонлик хонандалар орасида энг кўп “запрет”га тушган, бизнеси “ҳужжатли мафия” томонидан синдирилган “Муҳаббат куйчиси” — Анвар Санаев 55 ёшда (фото, видео)

    16.11.2023, 16:06

    “Мен Татьянасиз ҳеч қачон президент бўлолмасдим, дерди”. Марям Тиллаева бобоси, ўзбекистонлик йигити ҳамда даромадлари ҳақида

    27.11.2023, 11:20

    Instagram: Алишер Узоқов онасига уй совға қилди, “Митти вайн”чи Улуғбек янги машинали бўлди, Озод Шукруллоевнинг янги партнёри турмушга чиқмоқда

    25.11.2023, 22:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.