• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Мен Татьянасиз ҳеч қачон президент бўлолмасдим, дерди”. Марям Тиллаева бобоси, ўзбекистонлик йигити ҳамда даромадлари ҳақида

    Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг невараси, инста-блогер Марям Тиллаева журналист Кирилл Альтманга берган интервьюсида бобоси ҳақида хотиралари, ҳозирги шахсий ҳаёти, ота-онаси билан муносабатлари ҳамда келажак режалари хусусида сўзлаб берди.

    Фото: Instagram
     

    “Ҳеч қачон ўзбекистонлик йигит билан учрашмайман, дердим”

    — Ҳозирги йигитим ўзбек. У ўзбекистонлик. Мен ҳеч қачон ўзбекистонлик йигит билан учрашмайман, дердим. Чунки мен Европада ўсганман ва менталитетимиз фарқ қилади, дердим. У бойваччанинг боласи эмас. Жуда кўп ишлайди, у ғирт ўзбекча гапиради, шунинг учун рус тилида бир оз акцент билан гапиради. Шунинг учун мен ҳозир ўзбекчани ўрганишга ҳаракат қиляпман. У билан ўзимни жуда ҳам хотиржам ҳис этаман. У билан тенгдошмиз, мендан 10 кунлик катта. Унинг ойлиги мен Instagram’да топадиган бир кунлик реклама пулимдан камроқ. Лекин бу жуда катта аҳамиятга эга эмас. Мен Нью-Йоркда бўлган пайтим, у ҳар куни менга гулдаста жўнатди, бу жуда ёқимли эди. Ўзбекистонда мазам қочганида соат 3 да келиб мени шифокорга олиб борди. Бу нарсалар пулдан ҳам муҳимроқ.

    Фото: Instagram
     

    Бизнеси ҳақида

    — Мен ҳозир ўз косметика линиямни сотувга чиқаришга тайёрлаяпман. Бу ишни жуда осон деб ўйлаган эканман. Лекин Европадаги завод ва етказиб берувчилар билан муаммолар чиқяпти. Шуларни ҳал этиш билан бандман.

    Ота-онаси билан қандай муносабатда эканлиги ҳақида

    — Ота-онам билан ҳозир муносабатларимиз салом-аликдан нарига ўтмаяпти. Бир-биримизни байрамлар, туғилган кунлар билан табриклаймиз, бўлди. Бошқа гаплашмаймиз. Мен Амиранга турмушга чиққанимдан сўнг улар билан муносабатларимиз ёмонлашган. Ҳозир охиригача ярашганимиз йўқ. Улар бошиданоқ Амиранга тегишимга қарши бўлишган. Укам 18, синглим эса 13 ёшга тўлади, улар билан бирга эмасман, бу вақтни эса ортга қайтариб бўлмайди. Яқинда отамни туғилган куни билан табрикладим, у SMS’имга ҳатто жавоб ҳам бермади. Мен бу гапларим билан ота-онамни ёмонламоқчи эмасман. Шунчаки ҳозир бизнинг муносабатларимизда танаффус.

    Бувиси ҳақида

    Фото: Instagram
     

    — Амиран менинг яланғоч расмимни тарқатиб юборганида бувим унга телефон қилиб, “Оиламизни шарманда қиляпсан”, деган. Шундан кейин Амиран суратни саҳифасидан ўчириб ташлаган.

    Аслида бувим жуда ҳам доно инсон. Мен муносабатларда бувимга ўхшашни жуда ҳам хоҳлардим. Айтганча, бобом ҳар сафар дастурхонга ўтираётганимизда “Агар рафиқам бўлмаганида мен ҳеч қачон президент бўлмасдим”, дерди. У бувимни жуда ҳурмат қиларди. Бувим қийин дамларда мени ҳар томонлама қўллаб-қувватлади. У билан айниқса Амиран билан турмуш қурганимиздан кейин яқинлашиб кетганмиз. Биз неваралар уни кичкиналигимиздан ойи деб чақирамиз. Сабаби менинг холаваччам Ислом болалигида онаси бувимни ойи, деб чақираётганини эшитиб, у ҳам бувимни ойилаб кетган. Шундан сўнг биз ҳам у каби бувимни ойи деб чақирамиз. Бувим Москвада битта ўзим қолиб кетганимда менга ёрдам қўлини чўзди. У ҳақиқий биринчи хоним. Мана масалан, мен ўз хонамга кирганимда кийимларимни ҳамма ёққа улоқтириб ташлашим мумкин. Бувим эса доимо хонасини тоза, озода сақлайди, ҳамма нарсани жой-жойига қўяди. Овқатланаётганида ҳам ўзини ҳақиқий биринчи хонимлардек тутади. У табиатан ўта тартибли, оғир-босиқ, меҳрибон, ақлли инсон. Агар у бўлмаганида мен нима қилардим ҳайронман. Исталган қийин вазиятда мен унга қўнғироқ қиламан ва маслаҳатлашаман.

    Фото: Instagram
     

    Ўзбекистондаги хейт ҳақида

    — Instagram саҳифамга салбий изоҳларни жуда кўп ёзишади. Лекин ўзбек тилини яхши тушунмаганим учун хейтнинг 90 фоизини тушунмайман. Хейтерлар асосан очиқ суратларим учун менга “шарманда” деб ёзишади ёки “Сен бизнинг пулимиз эвазига яшаяпсан”, дейишади.
    Баъзан тушунишни истасам, йигитим ёки ёрдамчимдан таржима қилиб беришларини сўрайман. Лекин бунақа нарсаларга эътибор бермайман. Лекин ҳозирда ўзбекчани ўрганяпман. Ўз репититорим бор. Бундан ташқари, Uzbekistan for English speakers дастурини юклаб олганман.

    Рекламадан қанча даромад топади?

    — Саҳифамда ўзбекча рекламалар жойлаштириш 4 минг доллар. Контент устида мен, видеограф, фотограф, ассистант, реклама менеджери биргаликда ишлаймиз. Бизда рекламалар кўп. Лекин ҳамма рекламаларни ҳам саҳифамга жойламайман.

    27.11.2023, 11:20   Изоҳ (0)   47511
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Умримнинг охиригача бу шармандалик билан яшашга тўғри келади». Марям Тиллаева эри унинг ярим яланғоч суратини рухсатсиз эълон қилгани ва бобосининг совғаси ўғирла...

    29.04.2022, 15:48

    «Бу мени асабийлаштирадиган савол». TikTok фойдаланувчилари Марям Тиллаевадан «Халқнинг пули қаерда?» деб сўрашди

    23.08.2022, 12:30

    «Бобомнинг жони узилганида улар ётган хонага кирган пайтим бир ҳолат кўз ўнгимда қолиб кетган». Марям Тиллаева бобоси, ота-онаси ва Гулнора холаси ҳақида гапирди (...

    07.09.2022, 19:56

    Instagram: Мухлисасига 19 минг долларлик узук ҳадя қилган Марям Тиллаева, унаштирилган Шаҳло Алижонова ва ўғиллари машина совға қилган Дилфуза Исмоилова

    26.10.2023, 22:15

    Instagram: Алишер Узоқов онасига уй совға қилди, “Митти вайн”чи Улуғбек янги машинали бўлди, Озод Шукруллоевнинг янги партнёри турмушга чиқмоқда

    25.11.2023, 22:14

    “Эрга тегишни умуман хоҳламай қолгандим”. Муниса Ризаева ўзини ўлдирмоқчи бўлгани, Арсенийга нисбатан негативлар ҳамда фарзандли бўлишга тайёрланаётгани ҳақида

    24.11.2023, 15:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00

    iPhone эгаларини Android фойдаланувчиларига қараганда интернетда алдаш осонроқ — тадқиқот

    Лайфстайл | 2 август, 21:45

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Камбоджа Трампни тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод сифатида кўрсатди

    Дунё | 2 август, 21:25

    Божхона қўмитаси Қирғизистон чегарасида тирбандлик юзага келишидан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 2 август, 21:00

    Трамп Оқ уйда ҳашаматли тантаналар зали қуриб, уни АҚШга совға қилмоқчи

    Лайфстайл | 2 август, 20:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.