• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Зулхумор Мўминова 63 ёшда: Москва метросида фаррошлик қилган, санъаткор билан турмуши узоққа бормаган актрисанинг ҳаёт ва ижод йўли (фото, видео)

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зулхумор Мўминова 11 ноябрь куни 63 ёшни қарши олди. Унинг иштирокидаги “Қор қўйнида лола”, “9 ой”, “Сув ёқалаб”, “Ҳаётда...”, “Ибрат” каби фильмлар киномухлислар учун ҳамон севимли. “Қиш сонатаси”, “Сарой жавоҳири” каби чет эл сериалларининг бош қаҳрамонларига берган овози орқали ҳам минглаб инсонлар қалбига кириб борган. Қуйида актрисанинг ҳаёт ва ижод йўлига назар ташлаймиз.

    Ҳаётимдаги энг бахтли йиллар

    Фото: Зулхумор Мўминованинг шахсий архивидан
     

    — Талабалик даврини ҳеч иккиланмай ҳаётимдаги энг бахтли йиллар деб атай оламан. 17 ёшимда ВГИКка кирган бўлсам, деярли 10 йил бу ҳақда орзу қилганман. Бу орзум амалга ошишини тасаввур қила олмаганман. Уни ҳеч қачон ушалмаса керак, деб ўйлардим. Чунки ВГИКка кириб ўқиш у пайтда жуда катта нарса эди. Ҳеч қандай таниш-билиш ёки пул ёрдам бермасди, бепул ўқиларди. У ерда ўқиш учун фақат истеъдод талаб қилинарди. Талабаликда ҳамма нарса бўлади. Биринчи муҳаббат, биринчи тўйларимиз. Ўзбекистондан 14 киши кетганмиз. Байрамларда 16 қаватли ётоқхонамизнинг ҳовлисида қозонда ошлар қилардик. Тўйлар кўп бўларди. Кўпчилигимиз курсдошларимизга ёки бошқа курсдагиларга турмушга чиқиб, ўша ерда тўй қилганмиз.

    Талабаликдаги қийинчиликлар

    — Талабалик пайти 43 ёки 42 рубль стипендия олардик, бу пул харажатларимизга етмасди. Москва катта шаҳар— музейлар, кўргазмалар, театрлар, дўконлар кўп. Етказа олмасдик. Кўп эслайман, ўшанда Тошкентда онам ўзлари қолгандилар. Бизни, тўрт фарзандни ёлғиз ўзлари катта қилганлар. Қийинчиликларга қарамай менга ёрдам беришга ҳаракат қилганлар. Кимлардир ота-онасидан 40-45 сўм олса, мен почтадан онамдан келган 20-25 сўмни олардим. Лекин шу пул ҳам кўзимга катта кўринарди. Ўша пулга кейин онамга нимадирлар олиб, худди ўзимнинг пулимга олгандай, поездларда қайтариб юборардим. Жудаям чанқоқ, ҳаётдан кўп нарса кутган дамларим. Чунки ҳаётдаги энг катта орзунгиз ушалганидан кейин, қолгани ўз-ўзидан бўлиб кетаверади, деб ўйлайсиз.

    Мактаби ҳақида

    Фото: Зулхумор Мўминованинг шахсий архивидан
     

    — Мақсадим йўлида ҳеч ҳам тўхтамасдим. Болалигимда бошқа туманда турсам ҳам, юқори синфни 110-мактабда ўқиганман. Бу мактабда жуда кўп актёрларнинг болалари ўқирди, кинода суратга тушадиганлар бор эди. Буни билардим. Айнан 110-мактабда кейинчалик курсдошим бўлган Жаҳонгир Файзиев билан танишганман, кинода ўйнаган Наргиза Авазова деган қизимиз бўларди. Мактаб узоқ бўлса ҳам эринмай қатнардим. Аввал Тошкентнинг мактабдан узоқ бошқа туманидан, кейин эса Янгийўлдан поездда мактабимга келардим. Ҳаммаси бир мақсад учун — кино оламига яқин бўлиш учун қилинган.

    Санъатга ташналик

    — Кичкиналигимдан санъатга эҳтиёжим кучлилигини билганман. Вақт ўтган сари бу нарса ўзгармади. Рол ижро этишдан бошқа ҳеч нарса керак эмас. Пул ёки машҳурлик, булар ҳам керак, лекин биринчи ўринда эмас. Биринчи ўринда рол керак. Агар ичимдаги орзу-армонларимни очиб бера оладиган образ бўлса, пулига ҳам қарамай ижро этиб беришга тайёрман.  “Ибрат” фильмида қалин қор устида ярим кун югурдим, чопоним тепасигача ҳўл бўлиб кетди. Лекин ишлаётганингизда буни сезмас экансиз. Шунинг учун актёрлар бошқача одамлар, десам кўпчилик тушунмайди. Аслида актёрлар рол учун яхши нарсаларга ҳам, ёмонига ҳам тайёр одамлар.

    Театрда фаолиятини давом эттирмагани сабаби

    Фото: Зулхумор Мўминованинг шахсий архивидан
     

    — Афсуски, театр бўлмади ҳаётимда. Бу менинг энг катта афсусларимдан бири. Кинога ва ўзимга жуда ишониб юборганим бунга сабаб бўлди. Институтдан кейин озгина ишладик “Илҳом” театрида, кейин бир-иккита суратга олиш ишлари бошланганидан кейин кетиб қолдим. Энди кинолардан таклифларнинг кети узилмайди, деб ўйлаб, театрни ташлаб юбордим. Ақлли курсдошларим театрда қолишди ва бундан фақат ютишди.

    Москва метросида ишлагани ҳақида


    — Талабалик даврида моддий томондан қийналганим учун ишлашга қарор қилганман. Чунки бошқа курсдошларим ишлаб, пул топарди. Лекин эрталаб ўқишга кетаман, кечки пайт репитиция. Ишлаш учун фақат кечаси қоларди. Шу тарзда Москва метросига оддий ишчи бўлиб ишга кирганман. Кечаси 23:00 да ишга бориб, метрони тозалардим. Эрталаб тезда ётоқхонага келиб, кийимимни алмаштириб, ўқишга кетардим. Метрода ишлаганимни курсдошларимдан, ҳатто онамдан ҳам сир тутганман.

    Фото: Зулхумор Мўминованинг шахсий архивидан
     

    Нега фильмларда кам суратга тушади?

    — Ўйнаган фильмларим чиқса 10 та ёки 15 та. Лекин бу фильмлардаги роллар мени уялтирмайдиган роллар. Бу фильмларда астойдил ишлаганман. Мен 5-6 та фильм ичидан айнан ўша фильмни танлаганман ва боримни бериб ишлаганман. 

    “Севги афсонаси” ҳинд фильмидаги иштироки ҳақида

    — Ўқишни тамомлашим билан 1983 йилда Ҳиндистонга жўнаб кетганман. Режиссёр Латиф ака “Шу қизимни бир Ҳиндистонга олиб борай”, деган бўлса керак. У ролнинг юки йўқ. Ҳинд фильмларида асосан эътибор бош қаҳрамонларга қаратилади. Бош ролни ўйнаган Пунамнинг олдида доим учта дугонаси юради. Улардан икки нафари ҳиндистонлик, бири мен эдим.

    “Дубльяж – оғриқли нуқтам”

    Фото: Зулхумор Мўминованинг шахсий архивидан
     

    — Дубльяжнинг ижодимдаги ўрни жуда катта. Ушбу соҳа орқали халққа танилдим, фарзандимни институтда ўқитдим ва тирикчилик қиляпман. Хонтахта фильмлар ва сериалларда суратга тушмайман, тўйларга хизматга чиқмайман. Шунинг учун ҳам мен фақат дубляж соҳасидан даромад топаман. Дубльяжда мен билган бирга ишлаган ва ишлаётган ёшидан қатъий назар барча режиссёрлардан ҳамиша миннатдорман.
    Афсуски, сўнгги йилларда тезкорлик сабаб дубляжнинг даражаси тушиб кетди. Дубльяжда ҳам актриса сифатида боримни бериб ишлашни истардим, бироқ... Очиғи, дубляж ҳақида гапиришни истамайман. Дубльяж — оғриқли нуқтам.

    “У даврлар бахтли онларим бўлган”

    — “Қиш сонатаси”нинг дубляжида қатнашаётган пайтим, яъни 2003 йилда бугунги ўзбек киносининг маҳоратли режиссёрлари – Ёлқин Тўйчиев ва Аюб Шаҳобиддинов билан танишганман. Улар ўша вақтда Чўлпон асари асосида ёзилган сценарий бўйича яратилган “Қор қўйнида лола” фильмига актриса қидиришган.
    Иккисининг кейинчалик менга айтишича, ролга муносиб актриса топа олмай юрган вақтида қайсидир телеканалда мен берган интервьюни кўриб қолишган. Кейин яқиндан танишганмиз ва менга фильм сценарийси маъқул келиб, рол ўйнашга розилик билдирганман. Суратга олиш даврида “Қиш сонатаси”нинг дубляж жараёни ҳам кечаётган эди.

    Бу лойиҳалар бир вақтга тўғри келганлиги боис кучли туйғулар ичида қолиб кетганман. Биринчидан, узоқ йил кутган режиссёрларим ва ролимни учратганимдан ўзимни бахтли ҳис этганман. Иккинчидан, бахтни қидирган одамлар тақдири акс этган сериалга овоз берганимдан қувонганман. Бу, албатта, омадга боғлиқ. Ўша пайтда йиллар давомида ичимда йиғилган дардлар, туйғуларим ва бор кучимни бериб, ижод қилганман.

    Южинга овоз бериш орқали айтолмаган гапларимни айтишга, туйғуларимни сингдиришга уринганман. У хотираларнинг ҳаммаси эсимда. Аммо ўша вақтда барчаси тушдагидек кечган, ўзимни тушдагидек ҳис этганман. У даврлар бахтли онларим бўлган, — деб ўтган йилларини хотирлайди актриса.



    Шахсий ҳаёти ҳақида


    Зулхумор Мўминова Москвада ўқиб юрган кезлари курсдоши Зокир Мўминов билан бир-бирига кўнгил қўйишади. 4-босқичда таҳсил олаётган икки талаба ҳам Тошкентда, ҳам Россияда тўй қилишади. Москвадаги ётоқхонада ўтган тўйда катта қозонда ош пиширилади. 1985 йилда улар ўғил фарзанд кўришади ва Умид деб исм қўйишади.

    Зулхумор Мўминованинг марҳум турмуш ўртоғи Зокир Мўминов
    Фото: Зулхумор Мўминованинг шахсий архивидан


    — Актёр билан актёр яшаб кетиши қийин. Сабаби ҳар битта актёр ўзига хос олам. Ҳеч ким ҳеч қачон ўз оламидан воз кечиб, бошқа бировнинг оламида яшаб кета олмайди. Чунки ўз оламидан воз кечиш, ишидан воз кечиш дегани. Икки санъаткорнинг битта оилада муносиб тарзда, ўзини асраб қолган ҳолда, ўз дунёсини сақлаган ҳолда яшаб кетиши жуда катта мардликни талаб қилади. Биз Зокир билан кўп яшамадик, афсуски. Шунинг учун бу даврлардан ўта олармидик, йўқми, билмайман. Зокир ҳам касбини жуда яхши кўрарди. Бирга яшаганимизда нима бўларди, буни билиш менга энди қоронғи.

    Фото: Зулхумор Мўминованинг шахсий архивидан
     

    Фарзанди ҳақида

     — Ўғлим ҳақида ўйласам, қўрқиб кетаман. “Болангсиз бу дунёда қандай яшаяпсан?”, дейман. Мана ҳозир 38 га кирди. 25 ёшигача ёнимда бўлди. Нафас олса, нафас олганман. Кулса, кулганман, йиғласа, йиғлаганман. Бутун ҳаётим болам билан боғлиқ бўлган. Ҳозирда баъзан даҳшатга тушаман. “Наҳотки ўғлимсиз яшаяпман?”, дейман. Ўғлим ёнимда эмаслигини тасаввур қила олмайман. Бу ҳаётим бошқа ҳаёт-у, ўғлим билан яшаган ҳаётим бошқа ҳаётдек туюлади. Лекин бир нарса менга таскин беради: Касбини яхши кўради, унда ўсишга ҳаракат қиляпти, ўғлим ўз ҳаётини яшаяпти.  

    14.11.2023, 11:52   Изоҳ (0)   85818
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Зулхумор Мўминова: Умидимни ер-у кўкка ишонмайман

    25.04.2015, 20:47

    «Қиш сонатаси»даги Южин ва «Сарой жавоҳири»даги Тангемни ўзбекча гапиртирган актриса Зулхумор Мўминова 61 ёшда (фото)

    12.11.2021, 15:35

    Исмидан бошқа ҳеч бир жиҳати билан прототипига ўхшамайдиган мум ҳайкаллар (фото)

    13.11.2023, 15:43

    “Тақдиримни Худо белгилаган деб ўйлардим. Энди билсам, лаънати продюсер ўз шоусининг рейтинги учун бутун ҳаётимни дастурлаган экан…” — “Труман томошаси” фильми ҳақ...

    11.11.2023, 21:40

    Фото: Бред Питт 40 млн долларга ҳашаматли уй сотиб олди

    09.11.2023, 15:48

    83 ёшли Ал Пачино шу йили туғилган фарзанди учун ойига 30 000 доллардан алимент тўлайди

    08.11.2023, 14:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.