• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12935.27
    • RUB160.47
    • EUR14367.2
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Ўзбекистонлик хонандалар орасида энг кўп “запрет”га тушган, бизнеси “ҳужжатли мафия” томонидан синдирилган “Муҳаббат куйчиси” — Анвар Санаев 55 ёшда (фото, видео)

    Анвар Санаев 1968 йилнинг 16 ноябрида Самарқанд вилояти Пахтачи туманида туғилган. Қуйида “Атиргул”, “Муҳаббат”, “Чин ошиқлар”, “Ёр-ёрлар” каби юзлаб қўшиқлари хит даражасига кўтарилган хонанданинг ижод йўлида қандай машаққатларни бошдан кечиргани ҳақида сўз юритамиз. 

    Ижодга кириб келиши



    Анвар Санаев Абдулла Қодирий номидаги Тошкент давлат маданият институтида таҳсил олган. Унинг мусиқа санъатидаги устозлари — амакиси Умаржон Санаев ва таниқли хонанда Муҳриддин Холиқовлар ҳисобланади.
    Санъаткорнинг телевизион дебюти 1998 йилда, “7 дан 70 гача” кўрсатувида бўлган. Кўрсатувда хонанда “Ақлу ҳушим олди муҳаббат” қўшиғини ижро этган. Орадан икки йил ўтиб, яъни 2000 йилнинг 10 ноябрида хонанда пойтахтдаги “Туркистон” санъат саройида “Мени тушун азизам” деб номланган концерт дастурини тақдим этган. Шундан сўнг Анвар Санаев самимий қўшиқлари, ноодатий овоз тембри билан тингловчилар меҳрини қозона бошлади.

    Оиласи ва фарзандлари



    — Ўқишдан қайтганимдан сўнг уйимдагилар синфдошимнинг синглисига уйлантирмоқчи бўлишди. Учрашиб, гаплашиб кўрганимдан кейин феъл-атвори менга маъқул бўлди. У пайтда муҳаббат деган тушунча бўлмаган. Ҳаётда биргаликда хурсандчилик, ташвишли кунларни кўрганингдан кейин одам бир-бирга боғланиб боравераркан. Уч нафар фарзандимиз бор. Каттаси қиз, қолганлари ўғил. Қизим актрисаликка ёшлигидан қизиқди. Актриса бўлиб кетса эртага оиласи қанақа бўлади, деб ўйлаб, бу йўлдан қайтардик. Лекин фарзандинг бир соҳага қизиқса, уни йўлдан қайтариш қанчалик тўғри бўлади, деб ўйладик яна. Шундан кейин “Оталар сўзи-ақлнинг кўзи” кўрсатувига, Мираббос аканинг ёнига бориб, қизимга роль беришини сўраганман. “Оталар сўзи”да 5 тача рол ўйнаганидан кейин кинога таклиф бўлиб қолди, шу тариқа учтача кинода ҳам суратга тушди. Кейин эса турмушга чиқиб кетди. Ҳозирда невараларимнинг тарбияси билан машғул.

    Катта ўғлим Америкада теннис йўналиши бўйича таҳсил олади. У коллежлар ўртасида ўтказилган мусобақаларда уч марта биринчиликни қўлга киритди. АҚШда шартнома пули жуда қиммат, қийналиб ўқитдик. Кичкина ўғлим ҳам акасининг йўлидан бориб, компьютер технологиялари бўйича Америкада таҳсил олишга жўнаб кетди.
    Хонанданинг қизи Асал Санаева “Танго ёхуд адашган совчилар”, “Кечир фарзандим” каби фильмларда суратга тушган.



    Анвар Санаев — ўзбек шоу-бизнесидаги энг кўп запретга тушган хонанда. Биринчи “запрет” амалдорнинг тўйи билан боғлиқ

    — Давлат раҳбарларидан биттасини тўйига айтишди. ‘Бухорога бориб ўша тўйни ўтказиб келасан’, дейишди. ‘Майли, ҳаракат қиламиз’, дедим. ‘Бу учун сенга ҳеч қанақа пул тўланмайди, ўзинг бориб, ўтказиб, ўзинг қайтиб келасан’ дейишди. ‘Қанақасига, мен ёнимдаги болаларга ҳам ўзим пул тўларканман-да’, десам, ‘ҳа, шундай қиласан’, дейишди. Бир катта одам шу гапни айтди, ҳозир у кишини номини айтсам, хафа бўлиб қолишлари мумкин, уларда ҳам оила, бола-чақа бор, шунинг учун номини айтмаганим маъқул.

    ‘Ҳеч бўлмаса самолётга билет қилиб беришсин, биз бориб, хизмат қилиб келайлик, майли пул берилмаса берилмасин, раҳбар экан’ дедим. ‘Йўқ, ундай қилинмайди, ўзинг бориб келасан’, дейишди.

    Фото: Instagram
     

    Тўй кунини уч ой олдиндан айтишган эди, белгилаб қўйгандим. Тўйга яқин қолганда ‘эртага тўйга бориш керак’, дейишди, ‘ҳеч бўлмаса бориб-келишга техникани қилиб беришсин, ўша тўйни деб бошқа тўй олмаганман, шунчалик керак эканман бораман’, дедим. ‘Ҳеч қандай техника қилиб берилмайди, хоҳласанг иккита ‘Жигули’ қилиб берамиз’, деб пастга уришди, йўл узоқ. ‘Ҳеч бўлмаса самолёт қилиб беришса борамиз’, дедим. ‘Ўзинг биласан, лекин яхши иш бўлмайди’, дейишди. ‘Майли бошга келганини кўрамиз’, дедим.

    Эртаси куни телевидениедан қўнғироқ қилиб, ‘нима иш қилган эдинг, бизга сени исминг билан ‘запрет’ деган нарса келди. Жиддий одамлар экан, раҳбарлардан, маслаҳатчилардан экан, ўзига ҳеч нарса деманглар дейилди’, деди. Шу билан беш йил ҳеч қаерга чиқа олмадим. Ҳаммага оғзаки айтиб қўйилган. Шу беш йил ичида ҳамма ‘нега кўринмаяпсиз, эфирга чиқмаяпсиз’, деб сўрашади. Тушунтиришга, гапиришга рухсат йўқ, ҳеч кимга ҳеч нарса дея олмайсиз.

    Бир инсонга ҳавони тўхтатиб қўйса қандай бўлади — санъаткорга ҳам эфир шу даражада керакли вақтлар эди ўшанда. Интернет йўқ, телеканаллар саноқли эди.



    Иккинчи “запрет”га Юлдуз Усмонова сабаб бўлган

    — Биринчи ‘запрет’дан қутилиб, альбомлар тақдим қилдим. Концертлар бўлиб ўтди, кейин суҳбатга чақиришлар бошланди. ‘Ўзбегим таронаси’ радиосига суҳбатга бордим. ‘Запрет’га тушишимдан олдин Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова бир суҳбатида мени мақтадилар. Уларнинг сўзларидан кейин мухлислар орасида янада ҳурматим ошиб кетди, унгача улар билан шахсан таниш эмасдим.

    Юлдуз Усмоновага миннатдорчилик билдириш учун концертларига катта гул кўтариб бордим. ‘Юлдуз опа, обрўимни кўтардингиз, мен учун бу жуда катта гап’ деганимда улар ‘Мен суҳбатда тўғрисини айтганман, ҳақиқатан ҳам яхши ижод қиляпсиз’ дегандилар.

    ‘Ўзбегим таронаси’даги суҳбатда қайси устоз санъаткорларнинг  қўшиқларини ёқтирасиз?’ деган савол бўлди. Мен Юлдуз Усмоновани жуда ҳам ҳурмат қилишимни, улардек бўлишни ҳар битта қўшиқчи орзу қилишини айтдим. Бу инсон ‘Ўзбекистон номини чет элларда эслатиб туради, концертлари туфайли Юлдуз Усмонова дейишганда Ўзбекистон ҳам чет элликларнинг кўз олдига келади’ деганман. Суҳбатдан чиқишим билан ҳали уйга етиб бормасимдан, йўлда телефон бўлиб ‘Сенга запрет келди. Суҳбатда Юлдуз Усмонова ҳақида нима деган эдинг?’ дейишди.

    Шу сабаб бўлиб яна уч йил ‘запрет’да юрдим. Ўша вақтда Юлдуз Усмонова ҳам ‘запрет’да экан, уларни мақтаганим учун мени ҳам ‘запретга тиқишган’ экан.



    Учинчи “запрет” — диний оқимга алоқаси бор одам билан расмга тушгани учун бўлган


    — Юлдуз Усмоновани яхши хонанда деганим учун ‘запрет’га тушганимдан кейин бир амаллаб ‘запрет’дан қутулдим. “Гўзалим Барно” деб номланган концерт дастуримни 2010 йилда тақдим қилдим. Мухлислар жуда ҳам яхши кутиб олишди. Концертдан кейин тайёр туришадими, дейманда, концертинг яхши чиқса дарров ‘запрет’дасан. Ўша вақтда Ички ишлар вазирлигининг ансамблида ишлардим, у ерга чақириб ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзишимни сўрашди. Сабабини сўрасам, хавфсизлик томонидан ‘запрет’га тушибсиз, шунинг учун ариза ёзиб бўшанг, сизни ишдан бўшатишим керак экан, бизга шундай буйруқ бўлган’, дейишди. Ариза ёзиб бердим ва ишдан бўшадим.

    Икки йилча вақт ўтгандан кейин суҳбатга чақириб, ‘Нимага запретга тушганингни биласанми?’ дейишди билмаслигимни айтдим. ‘Сен диний оқимга алоқадор одамлар билан расмга тушгансан’ дейишди. ‘Кўрсам бўладими?’ дедим. Расмга қарасам, тўйда тушганман. ‘Бу тўй-ку, мен бу одамни қаердан биламан, биров расмга тушаман деса, йўқ деб туриб олмайман-ку’. Халқнинг хизматига боргандан кейин барча хизматига тайёр бўлиб борилади. ‘Бу одамни ростдан танимайсанми’, дейишди, танимаслигимни айтдим. ‘Бўлди, сен бир элакдан ўтдинг, ижодингни давом эттиравер’, дейишди. Лекин шу оддий бир нарса билан икки йил ижодимиз тўхтаб қолди.

    У ташкилот Ўзбекнаво раҳбарларидан ‘Шу бола ҳақиқатан диний оқимлар билан боғланган бўлиши мумкинми?’, деб сўраганда ‘Ҳа, мумкин’ деб жавоб беришган экан.

    Хуллас, турли хил бўлар-бўлмас сабаблар билан умумий ҳисобда ўн йил ‘запрет’да юрдим. Биз ўшанда ич-ичимиздан йиғлаганмиз, дардингни ҳеч кимга айта олмайсан.

    Жасур Умиров клипидаги “бозори ўтмай қолган хонанда” роли



    — Жасур келиб, ‘устоз сизни қўшиқларингизни эшитиб катта бўлганман, концертларингизга киришга пулим бўлмаган вақтлар бўлган, концертимга боринг, илтимос’ деб таклиф қилган. Концертига бордим, концертда устозим деб эълон қилди, ‘раҳмат эътибор учун’, деб омад тиладим. Отаси билан яхшиман, отаси яхши инсон, ‘ўғлим сизнинг йўлингиздан кетган’, деб кўп гапирган.

    Бир пайт Жасур клипга таклиф қилиб қолди, ‘устоз шу клипимга тушиб берсангиз’, деди. ‘Клипда мен туш кўраман, тушимда таниқли қўшиқчи бўламан, шу даражада таниқли бўламанки, сьёмка қилаётганингизда сизни кўриб, ният қилиб ёнингиздан ўтиб кетаман’, деди. ‘Маъноси яхши экан, майли чиқиб бераман’, дедим. ‘Қанча пул берсам бўлади?’, деганида ‘қизиқмисан’ дедим, ‘биз учун бу яхши-ку, устоз деб турган бўлсанг, унақа дема, уят бўлади’, дедим.

    Суратга олиш ишларининг бошидан охиригача бўлмаганман, ўзимнинг жойимни ўйнадим-да кетдим. Ўн-ўн беш кун ўтгандан сўнг, ‘клипни чиқишидан олдин бир кўрай’, дедим. ‘Ҳўп, устоз’, деб клипни кўрсатишди. Қарасам умуман бошқа ҳолат, бировга яхшилик қиламан деб клипига чиқсанг-да, сени пастга ургандек қилиб олиб чиқишса. ‘Укам бу нима қилганинг, яхшиликка ёмонликми бу’, дедим. ‘Сенга ёрдам бўлсин, деб клипингда чиққан бўлсам, айтган гапинг қани, сенинг лафзинг борми?’, дедим. ‘Устоз, шунақа монтаж қилиб қўйишибди’, деди. ‘Чиқаришдан аввал монтажни тўғрила, айтганингдек қил деганимда’, ‘бўлди, тўғрилаймиз’, деди.

    Эртаси куни телефон қилиб, ‘устоз, узр, клип чиқиб кетиб қолибди, интернетга тарқаб кетибди’, дейди. ‘Яхши иш қилмадинг, дедим. Ўшандан кейин у боладан кўнглим совуди. Лекин қаерда бўлса кўришамиз. Ўзига ҳам кўп марта ‘яхши иш қилмагансан, лафзида турмаган белафз одамнинг ишини қилгансан’, деганман.

    Аллоҳнинг қудрати билан ўша клипи ҳеч қаерга ўтмади, бадиий кенгашлардан қайтарилди. Ёш қўшиқчи бўлгани учун шунақа иш қилган деб ўйлайман.

    “Ҳужжатли мафия” томонидан “синдирилган бизнеси”

    Фото: “Дарё”
     

    — Танилганингиздан кейин атрофингиздагилар ҳаммаси бизнес қилишни маслаҳат бераверади. “Ака, бунақа бизнес қилайлик, шерик бўлайлик, зўр бўлади”, дейишди. Шунақа гаплардан кейин ўз соҳамга яқин деб овоз ёзиш студияси очдик. Студияни ҳамма стандартларга, ҳамма талабларга жавоб берадиган ускуналар билан жиҳозладик. Ўшанда “Пантерра” овоз ёзиш студияси, “Тарона рекордс” ва мени студиям бор эди. “Пантерра” ўша пайтдаги давлат раҳбарлариники эди. Бир куни менга тепадан қўнғироқ бўлди. Бордим. Очиқдан-очиқ студиянг бизга халақит беряпти, деди. “Сенга уч кун муҳлат. Уч кун ичида студиянгни “с” ҳарфи ҳам қолмасин. Бу сенга биринчи ва охирги огоҳлантириш, дейишди. Бундай олиб қаралса, улар ҳужжатли мафия эди. Мен билан шундай ҳолат бўлган. Қарасам, студиямни сақлаб қолишга шароит йўқ. Ҳеч бўлмаса 10 кун муҳлат беришларини сўрадим. “Майли, тушундинг-а?”, — деди охирги гапи. “Тушунтирдингиз-ку, тушундим,”, дедим. “Йўқ, тўхта, сен менга “одолжения” қилма. Сен бу ердан хурсанд бўлиб кетишинг керак. ‘Бўлди, бошқа бу бизнесларга аралашмайман’, деб хурсанд бўлиб кетсанг, ўшанда тушунаман сени”, дейишди. Хуллас, ўз қўлим билан бунёд қилган студиямни ўз қўлим билан йўқ қилдим. Жиҳозларим ҳаммаси чет элдан олиб келинган эди.

    16.11.2023, 16:06   Изоҳ (0)   89056
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Анвар Санаев — антиқа «запрет»ларга тушиш бўйича рекордчи. Беш йиллик биринчи «запрет» амалдорнинг тўйи билан боғлиқ (видео)

    24.02.2020, 16:58

    «У белафзлик қилган». Анвар Санаев нима учун Жасур Умировнинг клипида бозори ўтмай қолган хонанда ролини ижро этгани ҳақида гапириб берди (видео)

    04.03.2020, 19:48

    «Икки ўғлим АҚШда таҳсил олади, уларнинг санъат йўлидан кетишини истамадим». Анвар Санаев фарзандлари ҳақида (видео)

    05.12.2022, 17:53

    Элликдан ошганда талаба бўлган ва 10 йилдан бери АҚШда яшайдиган актриса Юлдуз Ҳамидова 59 ёшда (фото, видео) 

    13.11.2023, 14:05

    Зулхумор Мўминова 63 ёшда: Москва метросида фаррошлик қилган, санъаткор билан турмуши узоққа бормаган актрисанинг ҳаёт ва ижод йўли (фото, видео)

    14.11.2023, 11:52

    Райан Рейнолдс 47 ёшда: парвоздан қўрқадиган, Скарлетт Йоханссоннинг собиқ эри бўлган актёр ҳақида кўпчилик билмайдиган 10 та факт

    16.11.2023, 09:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Mobiuz "МаззаФест"да янги "Мазза" ва "Мазза 2.0" тариф режаларини тақдим этади

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германияда ўзини қирол деб эълон қилган шахс қамоққа олинди

    Дунё | 13 май, 23:40

    “Путин музокараларга келса, Трамп ҳам Истанбулга боради” — АҚШ махсус вакили

    Дунё | 13 май, 23:25

    “Дарё” дайжести: 13 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 13 май, 23:10

    Фаластиннинг нормал ҳаётга қайтиши учун 15 йил кераклиги маълум қилинди

    Дунё | 13 май, 22:55

    Маъмурий судлар томонидан уч ойда ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ қанча иш кўрилгани очиқланди

    Ўзбекистон | 13 май, 22:45

    Машҳурлик рецепти: қўшиқлари эмас, балки рекламалар орқали танилган хонандалар

    Мусиқа | 13 май, 22:35

    Ўзбекистон Кубоги. “ОКМК” 12 та гол урди, “Сурхон” Биринчи лига клубига мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди

    Спорт | 13 май, 22:23

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    Ўзбекистон | 13 май, 22:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.