• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Энг катта орзум — уйли бўлиш». «Қалпоқ»даги Соҳиба — Фотима Назарова қувноқ образи ортидаги дардлари ҳамда молиявий қийинчиликлари ҳақида

    «Қалпоқ» ҳажвий кўрсатувидаги Соҳиба роли орқали томошабинларга яхши таниш бўлган актриса Фотима Назарова «Дарё» мухбири Наргиза Муродовага интервью берди. У суҳбат давомида нега санъатни танлагани, оилавий шароити ва уни қийнаётган муаммолар ҳақида гапирди.

    Фото: Коллаж

    — Асли Тожикистонда туғилганмиз, кейин дадам оиласини олиб Сурхондарёга кўчиб келган экан. Оилада 8 қиз ва бир ўғил фарзанд эдик. Онам бечора саккиз қиздан кейин ўғил фарзандни тилаб олган экан. Оиламиз камтарона яшарди, дадам қассобчилик қиларди.

    Болаликдан Зуҳра билан қўшиқ айтишни яхши кўрардик. Дадам раҳматли тўй-ҳашамларда столнинг устига чиқариб, бизга қўшиқ айттирарди. «Ола қанот» деган қўшиғимизнинг «ошиқлари» кўп эди.Зуҳра билан мусиқа билим юртини тамомладик. Ўша йили 40 нафар иқтидорли ўқувчи Тошкентдаги санъат институтига юбориладиган бўлди. «Фақат уларнинг энг иқтидорлиси ўқишга олинсин ва институтни битиргач, воҳага қайтиб ишласин», деган буйруқ бўлди. Мен ҳам 40 нафар ўқувчи билан Тошкентга келдим ва 8 нафар абитуриент қаторида ўқишга қабул қилиндим. Аслида Зуҳра ҳам ўша йили ўқишга келиши керак эди. Афсуски, тўсатдан дадам оламдан ўтиб қолди, у қиз боши билан катта рўзғорни тебратишига тўғри келди. У тўйларда қўшиқ куйлаб, пул топарди.

    «Ёшим ўтиб қолганини айтишди»

    Фото: Фотима Назарова архивидан

    — Институтни тамомлаб, Ўзбекистон ёшлар театрига ишга бордим. Аммо бир ярим йил ишлаб ҳам ўз ўрнимни тополмадим. Шундан кейин «Ўзбектелерадио» қошида ташкил этилган хор жамоасига ишга кирдим. Саккиз йил ишлагач, оила қурдим. Фарзандларимни оёққа қўйишим керак деб 10 йил ишламадим. Кейин ишга жойлашаман деганимда, ёшим ўтиб қолганини айтиб ишга олишмади.

    Раҳматли Мирза Азизовга ҳам ишга олинг, деб борганман. У «Муқимий» номидаги мусиқали драма театрида актёр штати ҳозирча йўқлигини айтиб, ёнғин назоратчиси сифатида ишга олганди. Афсуски, вафот этганидан кейин янги раҳбар Александр Бекжонов мени томошабинларни назорат қилиш вазифасига ўтказди. У ерда ҳам ишлаб юрдим. Аммо томошабинлар таниб «Сиз актриса эмасмисиз? Шу ерда назоратчилик қиласизми?» деган гаплари ўзимга ҳам ғалати туюлди. Раҳбарнинг олдига кириб «Актрисаликка қачон ўтказасиз? Тўрт йилдан бери актрисалик штатига ўтолмаяпман», дедим. Хуллас рад жавобини олгач, ишдан кетдим. Алам қилгани мендан кейин келганларнинг қанчаси актёр ва актриса штатига олинди, аммо менга келганида «жой йўқ» дейишди. Бу ҳам бир адолатсизликда...

    «Оилам билан ётоқхонада ижарада яшаймиз»

    Фото: Фотима Назарова архивидан

    — Санъатнинг ортидан пул топиш жуда қийин. Масалан, театрда ишлаганимда 700 минг сўм ойлик олардим. Ҳар куни иш. Съёмкалар эса ҳам ҳар куни бўлмайди.Шу пайтгача уй-жойим йўқ. Икки фарзандимиз билан Хадрадаги ётоқхонада яшаймиз. Бу ерда битта ёки тўртта фарзандингиз бўлса ҳам бир хона ажратилади. Учта оилага битта —  ҳожатхона ва ҳаммом. Ўн иккита хонадонга битта ошхона. Энг алам қиладигани, бу ерда машҳур, халқ қадрлайдиган ижодкорлар жуда кўп. Биргина хонага 642 минг сўм пул тўлаймиз, аммо шароитлар у қадар қониқарли эмас.Эрим ҳам топармон тутармон эмас, рўзғордан орттириб болаларимни тўгаракка ҳам беролмайман. Қизим яқинда инглиз тили тўгарагига беришимни сўради, аммо пул топиб беролмадим. Ўғлим яхши спорт мураббийига учради. Мураббий шароитимни тушунди. Ҳозирда ўғлим таэквандо билан шуғулланяпти.

    «Аввалдан ‘Қалпоқ’да борман, фақат кўзга ташланмаганман»

    Фото: Фотима Назарова архивидан

    — «Қалпоқ»чилар билан институтда бирга ўқиганмиз. Бу жамоа ташкил топмасидан аввал учта қиздан иборат «Шов-шув» кулги жамоасини ташкил этгандик. Афсуски, фаолиятимиз у қадар омадли бўлмади. Жамоа тарқалган, Абдураҳмон «Қалпоқ»га таклиф этди. «Нега аввал чиқмагансиз?» деб кўп сўрашади. Аслида жамоа билан анча йиллардан буён биргаман. Фақатгина илгари шевада гапиришимга рухсат беришмасди. Кейин сценарийлар ҳам тоза текисланарди. Ҳозир анча эркинлик бўлгани учун Соҳиба ролининг ўзига хослиги дарров сезиляпти.Менда сохталик йўқ. Гапиришим, кулишим ролда қандай бўлса, ҳаётда ҳам шундай инсонман. Шу боис кўпчилик ролимга ишонади. Ҳатто Соҳибанинг эрга тегиш орзусини амалга ошириш учун уйланмоқчи бўлганлар ҳам кўп бўлган.

    «Актрисага ҳам ўхшамайман»

    — Баъзан ўзимни ойнада кўриб, актрисага ҳам ўхшамайман, деб кулиб қўяман. Чунки актрисалар чиройли кийимларни кийиб, атрофдагиларнинг эътиборини тортиши керак. Менда эса ҳаммаси оддий. Шароитим бўлганда-ку, мен ҳам қиммат кийимларни олиб кийган бўлардим. Илгари тўйларда қўшиқ куйлардим. Ҳарна бу ҳам рўзғорга фойда эди. Фонограммачи ансамбллар кўпайиб кетди-ю, мендек жонли ижрода куйлайдиганларга нон қолмади. Ҳозир ҳам онда-сонда тўйларга чақиришади. Аммо барибир талаб аввалгидек эмас.

    «Диплом ҳеч нарсани ҳал қилмас экан»

    Фото: Фотима Назарова архивидан

    — Эгизагим Зуҳра Сурхондарёдаги маданият уйида ишлайди. У ҳам тўйларда қўшиқ куйлайди. Шукрки, 90 ёшни қаршилаган нуроний онам бор. Опаларимнинг бари ўзи билан ўзи овора. Ҳалол меҳнат билан ризқимни топаман деб умри ўтяпти. Оиламизда битта мен олий маълумотли бўлганман, қолганларининг ҳаммаси болаликдан деҳқончилик, чорвачиликни ўрганишган. Баъзан қийналиб кетганимда, ҳаётда диплом ҳеч нарсани ҳал қилмас экан-да, деб ўйлаб қоламан.

     «Соҳиба баъзиларни ғазаблантиради»

    Фото: Фотима Назарова архивидан

    — Шу кунгача таклиф этилган ролларнинг ҳеч бирини рад этмаганман. Аммо режиссёрлар менга унчалик ишонишмайди. Фақат эпизод, лип этиб кўриниб, лип этиб йўқолиб қоладиган ролларни беришади. Эпизод ролга яраша ҳақ ҳам тўлашади. Феълим чатоқми билмадим, ўзим ҳам роль сўрашни билмайман. Кастинглар қачон ва қаерда ўтказилишини-ку, умуман билмайман.

    Яқинда бир аёл Instagram саҳифамга «Соҳиба исмимдан нафратланиб кетяпман, илтимос, ролдаги номингизни ўзгартиринг», деб хабар юборибди. Кўнглим ғаш бўлиб қолди. Соҳиба ролини яратишдан аввал узоқ ўйлаганмиз. У орқали ақли ноқис эмас, аксинча кўнгли тоза ва самимий қиз феъл-атворини кўрсатиб беришни ният қилганмиз.

    «Уйим бўлишини орзу қиламан»

    Актриса фарзандлари билан.

    Актриса фарзандлари билан.
    Фотима Назарова архивидан

    — Роллар борасида орзуларим йўқ. Фақатгина ўз уйим бўлишини ва болаларимни яхши ўқитишни истайман. Менимча, тарихий ролларни ижро этолмасам керак, аммо комедияга мойиллигим жуда юқори.Фарзандларим ҳам анча улғайиб қолди. Қизим Мубина 16 ёшда, ўғлим Маҳмуджон эса 13 ёшда. Уларни институтда ўқитиш ниятим бор, аммо санъаткор бўлишларини истамайман.

    Маълумот учун, Фотима Назарова 1971 йил таваллуд топган. 1991 йили ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг «Мусиқали драма театри актёрлиги» бўлимида таҳсил олган.

                  Мавзуга доир:

    • «Оқ дўппи’ сабаб ‘Қалпоқ’ кўрсатуви эфирга чиқмаган». «Қалпоқ»да Фармон образи билан танилган Муҳтор Ҳалимов тақиқлар ҳақида гапирди (видео)
    • «ЙПХ ходимлари ‘Қалпоқ’нинг аламини мендан олди». Искандар Ҳамроқулов қайси мавзуларда ҳазил қилишдан қўрқиши ҳақида гапирди (видео)
    • «Кутилган натижанинг тескариси бўлди. Энди бундай роликлар тайёрланмайди». ИИВ — «Шўрданак» ва «Қалпоқ» атрофидаги шов-шувлар ҳақида

    16.05.2022, 13:44   Изоҳ (0)   52039
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳеч кимни рағбатсиз қолдирмайдиган «Бўзатов фест»нинг саралаш босқичи ўз ниҳоясига етди

    14.05.2022, 23:36

    Голливуд афсонаси Мерилин Монронинг портрети 195 млн долларга сотилди ва картина ХХ асрнинг энг қиммат асарига айланди

    12.05.2022, 19:29

    Биринчиликни қўлга киритганларга 50 миллион пул мукофоти ваъда қилиб, ёш истеъдодларни кашф этаётган «Бўзатов фест»дан фоторепортаж

    11.05.2022, 19:42

    Фарғонада Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамони Мамадали Топволдиев ҳақида ҳикоя қилувчи «Осиё арслони» фильмини суратга олиш ишлари бошланди

    10.05.2022, 09:53

    «Саратонга чалинган Баранесса, 36 ёшли Граф ва кичкинтой». Манзура уйидаги мушуклари ҳақида (видео)

    09.05.2022, 17:48

    «Бойсун баҳори» халқаро фольклор фестивалидан фоторепортаж

    08.05.2022, 14:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Медведевнинг таҳдидига жавобан АҚШнинг иккита ядровий сув ости кемасини Россия яқинига жойлаштиришни буюрди

    Дунё | 2 август, 10:10

    2,2 млрд долларлик касса: 2025 йилнинг энг кўп даромад келтирган 10 та фильми

    Маданият | 2 август, 09:45

    Родриго “Ливерпуль”га ўтишга розилик билдирди — ESPN

    Спорт | 2 август, 09:37

    Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига раҳбар тайинланди

    Ўзбекистон | 2 август, 09:31

    “Бола мактабда ўқишни 7 ёшдан бошлаши ниҳоятда кеч” — Баҳодир Ғаниев Ўзбекистон таълим тизими ҳақида

    Ўзбекистон | 2 август, 09:10

    Apple уч миллиард дона iPhone сотди

    Дунё | 1 август, 23:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.