Тошкент шаҳар Сергели туманида Корея давлатига ишга юборишни ваъда қилган фуқаро ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган. Фуқаро М.Ж. фуқаро Б.Х.нинг ишончига кириб, уни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 4 200 АҚШ доллари эвазига Кореяга ишга юборишини айтиб, олдиндан 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)