Самарқанд шаҳрида мактаб девори қулаб, ўқувчини босиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Ҳолат бошқарма масъулларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди. Қайд этилишича, Самарқанд шаҳридаги 5-умумтаълим мактаби Open budget танловида ғолиб бўлиб, 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ ютиб олган.
Ўрганишлар давомида мактаб ҳудудида қурилиш ишларини бошлаган “Қурувчи” томонидан хавфсизлик чоралари кўрилмагани аниқланди ва вилоят Қурилиш бошқармасига ҳолат юзасидан хат чиқарилди.
Шунингдек, “Қурувчи”дан ўз вақтида хавфсизлик чораларини кўришни талаб қилмагани учун мактаб директорига саломатлиги тиклаш таътилидан ишга қайтгандан сўнг (айни пайтда саломатлигини тиклаш таътилида) қонун доирасида чоралар кўрилади.
Изоҳ (0)