• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Сувнинг қадрига етмаслик келажак авлодга хиёнат қилиш билан баробар” — Одилжон Тожиев

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасида одат тусига кириб бораётган навбатдаги ҳукумат соати бўлиб ўтди. Бу гал халқ вакиллари саволларига Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев жавоб берди. Мавзу — мамлакатда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш борасидаги саъй-ҳаракатлар натижадорлиги. Депутатлар ва ҳукумат аъзоси ўртасидаги ушбу баҳс-мунозаралар ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. 

    “Дарё” интернет нашри мухбири миллий парламент қуйи палатаси спикери ўринбосари Одилжон Тожиевга саволлар билан мурожаат қилди. 

    Одилжон Тожиев
    Фото: “Дарё”

    —  Одилжон ака, айтингчи, ҳукумат соатида вазирдан сиз кутган жавоблар янградими?

    — Ҳаёт манбаи саналмиш сувнинг кун сайин камайиб бораётгани жаҳон ҳамжамиятини чуқур ташвишга соляпти. Ўзбекистонда ҳам бу масалага ғоят жиддий қараляпти, сир эмас. Айниқса, ичимлик суви тақчиллиги оғир оқибатларга олиб келиши ҳақида мутахассислар бежиз бонг уришмаяпти. 

    Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев мамлакатимизда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш борасидаги саъй-ҳаракатларни, чинакамига кенг кўламли ишларни батафсил гапириб бердилар, кўп жиҳатларга аниқлик киритдилар. Депутат ва фуқаро сифатида мени ўйлантириб келаётган масалаларга у кишининг гапларида ўзимга жавоблар топдим. 

    Ҳа, ҳукумат томонидан бу йўналишда ҳазилакам ҳажм ва миқёсда ишлар олиб борилмаяпти. Мисли кўрилмаган маблағлар эвазига сувни тежовчи энг сўнгги технологияларни олиб келиш ва ўрнатиш, сув ресурсларини бошқаришда замонавий усулларни қўллаш катта натижаларни бермоқда.

    Шу билан бирга, тадбирдан кейин баъзи нарсалар ҳақида яна фикр юритиб қолдим. Қилган хулосам шуки, давлатимиз қанчалик ҳаракат қилмасин, улкан маблағлар сарфлаб сув тежовчи технологияларнинг энг замонавийларини ўрнатмасин, уйларимиз, маҳаллаларимиз, ишхоналаримизда сувга муносабатимиз ўзгармас экан, ушбу беқиёс неъматни асраб-авайламас эканмиз, узоққа боролмаймиз.

    Кундалик маиший ҳаётимизда сувга бамайлихотир муносабатда бўлиш, назаримда, ҳозирги ва келажак авлодларга хиёнат қилиш билан баробар. Минг афсус, фуқаролар ва масъуллар томонидан сувдан фойдаланиш бўйича қонун-қоидаларни менсимаслик, билиб туриб амал қилмаслик ҳолатлари тез-тез кузатиляпти. Тоза ичимлик сувини тартибсиз ва меъёридан ортиқча сарфлаш (масалан, ҳовлига ва кўчага сепиш), ичимлик суви тармоқларига ноқонуний уланиш, ундан томорқа ерларни суғориш, маиший хизмат соҳасида (автомобиллар ювиш шохобчалари, умумий овқатланиш жойлари, дам олиш масканлари ва ҳ.к.) фойдаланиш ҳолатлари ҳали ҳам учраб турибди. 

    Қанчалик ачинарли бўлмасин, бундай вазият ҳаётимиз воқелигига айланиб улгурди. 

    —  Албатта, жамиятимизда бу каби разиллик оддий ҳолга айланиб бораётгандек гўё. Хўш, сизнингча, нима қилсак, вазият ўзгариши мумкин? Ё умидимизни узсак бўладими? 

    — Биласизми, мен бу борада оптимистман. Мени ўйлантирган жиҳати — тўйларни дабдабасиз ўтказайлик, деган бесамар тарғибот эсимга тушиб кетди. Худди шу йўсинда, айтайлик, жазирама ёзда ҳовлимизни салқинлатиш учун сув сепиш, автомашина ва гиламларимизни ичимлик сувига ювишимиз миллий менталитетимизнинг ажралмас қисмига айланиб улгурганмикан, деган саволни ўзимга бердим.

    Тўйлардаги исрофгарчиликка барҳам беролмаганимизнинг сабаби — одамларнинг ўз пули эвазига орзу-ҳавас йўлида қиладиган харажатларни, қанчалик бемаъни бўлмасин, чеклашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Лекин, менимча, миллий ва умумбашар бойлигимиз, Ер юзида ҳаётнинг асоси бўлмиш сувни исроф қилганлик учун жазолаш орқали ўзимизни тарбияласак, ҳам қарз, ҳам фарз.

    Шундай хулосага келдимки, сувга нон каби муқаддас неъматга бўлган муносабатни шакллантириш унчалик ҳам мураккаб бўлмайди. Ҳамма ҳам ичимлик сувидан “пулини тўлаб қўй” қоидасига риоя қилган ҳолда фойдаланмаётганининг бот-бот гувоҳи бўламиз. “Автомойка”лар фаолияти тафтиш қилинганда, мисол учун, тартиб-қоидаларда кўрсатилгани каби ишлатилган сувни филтрлаб қайта ишлатиш ўрнига тоза ичимлик сувидан ноқонуний уланиб фойдаланиш ҳолатлари одат тусига кирган. Томорқаларни суғориш ҳам кўпинча тоза ичимлик суви манбалари ҳисобига, пулини тўламай, яширин уланиш орқали амалга оширилади. Бундай вазиятларда, қатъий фикримча, фуқаролар, юридик шахслар қаттиқ жазоланиши керак, жазо эса муқаррар бўлиши лозим. 

    — Одилжон ака, қонунчиликда бу каби ҳуқуқбузарликларга жазо чоралари белгиланганми?

    — Ҳа, албатта. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг қатор моддаларида сув истеъмоли ва сувдан фойдаланиш тартиби бузилган ҳолларда жазо чоралари назарда тутилган.

    Тақозо қилса, жазо чораларини кучайтириш ҳам мумкиндир. Фақат қонунбузарлар ўз вақтида аниқланиб, жавобгарликка тортилишида ҳеч кимда ҳеч қандай шубҳа бўлмаслиги керак. У “мойка”га тегма, фалончига қарашли, бунисига ҳам яқинлаша кўрма, у фистончига тегишли, деган кўрсатмалар бўлар экан, эзгу мақсадларга эришолмаймиз.

    — Тоза ичимлик сувини, оқава сувларини мақсадсиз, ноқонуний ишлатганлик учун санкциялар кўзда тутилган экан. Сувнинг пулини ўз вақтида тўлаб, уни исроф қилаётганларга нисбатан нима қилса бўлади? Уларни жазолай олмаймиз-ку?!

    — “Пулини тўлаб қўйганман”, қабилидаги муносабат ва маиший мақсадларда ичимлик сувини исроф қилиш ҳолатларига ҳам барҳам берса бўлади. Ечим сифатида электр энергиясидан фойдаланиш учун қўлланадиган табақалаштирилган тарифлар схемасини жорий қилиш мумкин. Ичимлик суви белгиланган ижтимоий эҳтиёжлардан кўп ишлатилганда жисмоний ва юридик шахсларга бир неча баробар қимматга тушиши даркор. Ўшандагина, назаримда, сувни ўйлаб ишлатишни бошлаймиз. 

    Ёшлигимда эшитган воқеа ҳеч эсимдан чиқмайди. Европалик бир одам Тошкентдаги меҳмонхоналарнинг бирида крандан томчилаб турган сувни кўриб, меҳмонхона маъмуриятини кранни тузатишга чақиради. Бундай ундашлари натижа бермаган хорижий турист муаммони бартараф этмаган меҳмонхона устидан прокуратурага шикоят ёзиб кетган экан.

    Бу — сув ресурслари энг мўл-кўл бўлган минтақа вакилининг сувга бўлган муносабати! Пули тўланган хона(!) ҳаммомида томчилаётган сув уни даҳшатга солган. Биз ҳам, маҳалла ва қишлоқларимизда вентилсиз кранлардан шариллаб оқаётган сувни кўрганда ундан ҳам қаттиқроқ даҳшатга тушишимиз керак аслида.

    Нонни қандай қадрлаймиз?! Муқаддаслик бўйича ундан кам бўлмаган сувни ҳам шундай қадрласак, менимча, эл-у юртимиз, бугунги ва келажак авлодларимиз олдидаги бурчимизни адо этган бўламиз, жонажон диёримизга ёғдириладиган баракани кўпайтирган бўламиз. 

    Сувга муносабатимизни ўзгартириш ҳар бир фуқаронинг ҳиссаси муҳим бўлган чинакам умуммиллий ҳаракатга айланиши тарафдориман.

    23.11.2023, 18:14   Изоҳ (0)   8046
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда “счётчик”ларсиз ерости сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тақиқланади

    20.11.2023, 19:15

    Январдан бошлаб уйда “качалка” ва насос орқали ерости сувидан фойдаланганлик учун тўлов жорий этиладими? Сув хўжалиги вазири жавоб берди 

    22.11.2023, 16:43

    Марказий Осиёга сув танқислигининг олдини олишда 10 та қадам таклиф қилинди

    22.11.2023, 19:55

    Enter Engineeringънинг минглаб ишчилари маош ололмаётгани айтилди. Компания масъули бунга изоҳ бермаслигини маълум қилди 

    23.11.2023, 18:09

    Самарқандда мактаб девори қулаб, ўқувчини босиб қолди 

    23.11.2023, 17:36

    Тошкентнинг икки туманида “свет” вақтинча ўчирилади 

    23.11.2023, 17:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда 130 га яқин шаҳар йўқолиб кетиши мумкин

    Дунё | 5 август, 20:15

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:15

    АҚШ 250 нафар ноқонуний муҳожирни Руандага депортация қилади

    Дунё | 5 август, 19:55

    Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари стратегик шерикликни кенгайтиришга келишиб олди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:44

    Нафис мато ва очиқ ранглар: таниқли инстаблогерларнинг ёзги образларини таҳлил қиламиз

    Лайфстайл | 5 август, 19:40

    Британия контрразведкасининг биринчи аёл директори Стелла Римингтон вафот этди

    Дунё | 5 август, 19:20

    Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистоннинг бешта ҳудудида сезилди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:19

    Лазизбек Муллажоновнинг Олимпия медали бекор қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Спорт | 5 август, 19:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.