Самарқанд вилояти Нарпай туманида соат 22:38 да 2,9 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди.
Зилзила эпицентри: Самарқанд вилояти Нарпай тумани. Зилзила координаталари: 39,93 градус шимолий кенглик; 65,92 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=2,9. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 315 км жануби-ғарбда.
Бугун содир бўлган зилзилалар:
Соат 04:28 да Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида 3,4 магнитудали зилзила қайд этилганди. Бундан ташқари, ушбу туманда шу куни 14:08 3,5 магнитудали, 14:36 да 3,9 магнитудали, 16:28 да 3,3 магнитудали зилзила қайд этилган.
Изоҳ (0)