Суверенитетни сақлаб қолиш учун Франция Европа Иттифоқидан чиқиши керак, деди “Ватанпарварлар” партияси раҳбари Флориан Филиппо.
Бунга сабаб сифатида у Европа Парламенти бир қатор депутатларнинг Европа Иттифоқини ислоҳ қилиш бўйича таклифини қабул қилишини кўрсатди. Унга кўра Иттифоқни кенгайтиришга тайёргарлик кўриш учун мамлакатларнинг вето ҳуқуқини бекор қилиш кўзда тутилган.
“Европа Иттифоқи ҳеч қачон ичидан ўзгармайди ёки фақат ёмон томонга ўзгаради. Фрекзит орқали бу коррупсион золимдан қутулиш керак, бу эркинлик ва умидни сақлаб қолишнинг ягона ечими”, — деб ёзди сиёсатчи Х ижтимоий тармоғида.
Флориан Филиппо Европа Итиифоқи мамлакатларининг баъзи қонун лойиҳаларига вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилишни, шунингдек, “Европа федерал армияси”ни яратиш таклифини танқид қилди.
Изоҳ (0)