Франция суди Сурия президенти Башар ал-Асадни 2013 йил кимёвий қурол ишлатганида айблаб, ҳибсга олишга ордер берди. Бу ҳақда манбаларга таяниб, AFP хабар берди.
Маълум қилинишича, кимёвий қурол қўллангани бўйича жами тўрт кишини ҳибсга олиш учун ордер берилган. Сурия етакчисидан ташқари унинг укаси Сурия гвардияси (Сурия ҳукуматини ҳимоя қилиш учун мўлжалланган элита ҳарбий тузилмаси) қўмондони Маҳер Асад, шунингдек, яна икки нафар генералга ҳам айблов қўйилган.
Уларнинг тўрт нафари ҳам инсониятга қарши жиноятлар ва уруш жиноятларига шерикликда айбланган. Damasҳқ ҳозирча Асадни ҳибсга олиш ордерига изоҳ бермаган.
Даъво Сурияда 2013 йил августда кимёвий қурол қўллангани бўйича қўзғатилган. Шу билан бирга, 2013 йилда Асад мамлакатда кимёвий қуролни тақиқловчи халқаро конвенция ни имзолаган.
Кимёвий қурол қўллангани оқибатида Дума шаҳрида 1700 га яқин одам ҳалок бўлган. Мамлакат расмийлари ҳам, мухолифат ҳам қурол ишлатишда айбланган.
Изоҳ (0)