• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Америкаликларни қўрқувга солиб келган самолётни Японияга олиб қочган учувчи — Виктор Беленко вафот этди

    Советларнинг “МиГ-25” самолётида Японияга қочиб кетган учувчи Виктор Беленко 77 ёшида АҚШда вафот этди. Бу ҳақда The New York Times газетаси хабар берди.

    Фото: The New York Times

    Нашр материалида қайд этилишича, собиқ учувчи 2023 йилнинг 24 сентябрида Жанубий Иллинойсдаги қариялар уйида оламдан ўтган. У айнан нима билан касалланганига аниқлик киритилмаган.

    Қуйида Беленко нима сабабдан бу қадар машҳур экани ҳақида ҳикоя қиламиз.

    Бундан 47 йил олдин совет учувчиси Виктор Беленко “МиГ-25П” янги қирувчи самолётида қочиб кетган эди. У потенциал душман ҳисобланган давлатга ўша вақт учун кўплаб махфий ускуналарга эга самолётни топширган, АҚШдан сиёсий бошпана олади, кейинроқ эса Америка фуқаролигини қўлга киритади.

    Фавқулодда ҳолат 1976 йилнинг 6 сентябрида катта лейтенант Беленко шериги билан Соколовка аэродромидан ўқув парвозини амалга ошираётганида содир бўлган. Борт рақами “31” бўлган самолёт 530-қирувчи-авиация полкига қарашли бўлган. Юқори баландликда учишга қодир “МиГ-25” совет муҳандисларининг ифтихори эди, америкалик ҳарбийлар эса ундан қаттиқ қўрқарди. НАТО тавсифига кўра, самолёт Foxbat — “Учар тулки” дея номланган.

    Фото: Habr

    Кейинроқ маълум бўлишича, Беленко парвоз давомида ёлғон авария уюштирган. Ўз етакчисидан ортда қолиб, баландликни 30 метрга қадар туширган ва тўғри Япония томон йўл олади. Бу қадар пастлаб учиш ҳам совет, ҳам япон радарларидан қочиш имконини беради. Японияга етиб келган Беленко 6 минг метр баландликка қадар кўтарилади ва япон Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари томонидан аниқланади. Алоқа частоталарининг фарқи сабаб японлар совет учувчиси билан боғлана олмайди ва уни тутиб қолиш учун ҳавога қирувчи самолётлар кўтарилади, бироқ Беленко яна пастлаб, радарлардан йўқолиб қолганди.

    Қочоқ аввалига Титоседаги Америка авиабазасига боришни режалаштиради, аммо парвоз жараёнида ўз режасини ўзгартиради — бунга ёнилғи муаммоси ёки уриб тушириш хавфи сабаб бўлган бўлиши мумкин. У самолётни Хоккайдо оролидаги Хакодате фуқаролик аэродромига қўндиради. Қўниш йўли қирувчи самолёт учун етарли эмасди. “МиГ-25” тупроқ йўлга чиқиб кетади, ҳайдовчилар уни автомобиль йўлида учратган эди. Беленкога ўзини суратга олишаётгани ёқмайди ва кабинада чиқиб, пистолетидан икки маротаба огоҳлантирувчи ўқ узади ва маҳаллий ҳукумат вакиллари етиб келишини кутади. Улар келиши билан учувчи АҚШдан сиёсий бошпана сўрайди ва 9 сентябрь куни мамлакатдан олиб чиқиб кетилади.

    “Қарор қабул қилишим учун узоқ вақт керак бўлди, аммо якуний қарорни қочишимдан бир ой олдин қабул қилдим ва шунда ўзимдан жуда мамнун бўлдим. Мен ўзимни булутлар устида юргандек сездим. Ўзимни озод инсон сифатида ҳис қилдим. Бироқ мақсадимга эришишим учун Японияда об-ҳаво яхши ва ёнилғи баки тўла бўлиши керак эди. Буларнинг иккисини бир вақтга тўғрилаш учун бир ой керак бўлди. Ўтган ой давомида ўз мажбуриятларимни шу қадар яхши бажардимки, командирларим лавозимимни кўтаришга тайёр эди. Аммо 1976 йилнинг 6 сентябрида барча компонентлар бир-бирига мос келди”, — дейди Беленко 1996 йилда Full Context журналига берган интервьюсида.
    Фото: Wikimedia Commons

    Ғарб махсус хизматлари учун самолёт самодан берилган ҳақиқий совға эди. “МиГ-25” эҳтиёт қисмларга ажратилиб, яхшилаб ўрганиб чиқилади ва икки ойдан кейингина СССРга қайтарилади. Беленко самолётнинг қайтарилишига қарши бўлган, аммо японлар Совет Иттифоқи билан муносабатлари ёмонлашишини истамаган. Улар совет ҳукуматидан аэропорт инфратузилмасига етказилган зарар, тураргоҳни ташкиллаштириш, қўриқлаш, техник хизмат кўрсатиш, етказиб бериш каби харажатидан 40 минг доллар талаб қилган, бироқ пуллар барибир тўланмай қолиб кетган. Қайтарилган самолёт яна йиғилган, аммо бошқа учмаган, Латвиядаги авиация ўқув юртида ўқув намунаси сифатида фойдаланилган.

    Ушбу воқеани узоқ вақт яшириб юриш имконсиз эди, бироқ совет томони анча вақтгача машғулот вақтида ёнилғиси тугаган самолёт Японияга қўнишга мажбур бўлди, деган версияни илгари суриб келади. Учувчи бошқа давлатда асирга олинди, дея ҳисобланди. Япониядан самолёт ҳамда учувчини зудлик билан қайтариш талаб этилди.

    Америка томони қирувчи самолёт ва унинг авионикасидан ташқари, “ўзимники — бегона” тизимини ҳам ўрганган, шу сабабли Совет Иттифоқи уни ўзгартириш учун миллиардлаб рубль сарфлашга мажбур бўлган. Умуман олганда, ўша вақтда мазкур тизим эскириб бўлганди ва уни алмаштириш зарурати олдинроқ пайдо бўлганди.

    “МиГ-25”—Микоян—Гуревич конструкторлик бюросининг ихтироси бўлиб, у икки двигателга эга учинчи авлод қирувчи-тутиб қолувчи самолётдир. Виктор Беленко қочгунига қадар Ғарб томонида у ҳақида деярли маълумот бўлмаган, бори ҳам жосус сунъий йўлдошлар томонидан Яқин Шарқдаги жанговар ҳаракатлар жараёнида олинган. Исроил ҳарбийлари 1971 йилнинг мартида шу каби самолёт 3 Махадан (3672 километр/соат) тезроқ учгани ва 20 километрга кўтарилганини кузатган. Уни тутиб қолиш ва уриб тушишнинг имкони бўлмаган. Кейинроқ “МиГ-25” 29 та жаҳон рекордини ўрнатган, жумладан, энг юқори баландликка ҳам кўтарилган — 37 650 метр. Британиянинг Flightglobal авиация портал муҳаррири Стивен Тримблнинг ҳисоблашича, самолёт Ғарб учун психологик таҳдид бўлган.

    “Улар самолётнинг ташқи кўриниши, қанотларининг ўлчами ва улкан ҳаво панжаралари сабаб унга ортиқча баҳо бериб юборишди. Улар самолёт жуда тезкор эканини биларди, шунингдек, у манёврчан ҳам деб ҳисобланган эди. Биринчиси тўғри чиқди, иккинчиси эса унчалик эмас… 1976 йилгача АҚШда бу самолёт СР-71 ни тутиб қолишга қодир эмаслигини билишмасди ва шу вақтгача совет ҳаво маконига кириш учун таваккал қилинмаганди”, — дейди Тримбл.

    “МиГ-25”нинг асосий ютуғи — рақибларга ўзининг мавжудлиги билан қўрқув уйғотиш имконияти бўлган.

    Чап тарафда Виктор Беленко ўғли билан, ўнгда эса рафиқаси Людмила Петровна ва онаси Людмила Степанова
    Фото: AP Photo

    Самолётнинг олиб қочилиши “Кремний” типидаги таниш давлат тизимини анча мураккаб алгоритмли кодлаш тизими — “Парол”га ўзгартиришга олиб келди. “Смерч-А” радиолокацион станцияси “Сапфир C-25”га алмаштирилган. Бундан ташқари, самолёт дўст давлатларга экспорт қилина бошланди, Осиё ва Яқин Шарқдаги кўплаб мамлакатлар уни харид қилди. Шундай экан Беленконинг қочиши америкаликларга фойда келтирмади — улар жанговар ҳаракатлар олиб бораётган деярли барча нуқталар замонавий жанговар машиналарга эга эди.

    Виктор Беленко ўз тақдиридан нолийдиган инсон — диссидент эмас эди, репрессияга учраган қариндошлари ҳам йўқ. Хотини ва ўғли, яхши иши бор эди. Ўзининг қочишини у мафкуравий мулоҳазалар билан оқлаган, аммо улар дарҳол пайдо бўлмаганди. Хатти-ҳаракати ортидан у Америка фуқаролиги ва махсус хизматларда юқори маошли консултантлик ишини олиб келди, аммо унинг Совет Иттифоқи ва Қуролли кучлардаги билими ўз аҳамиятини йўқотиб бўлганди, иккинчи турмушидан ажрашган ва уйидан айрилган эди, бизнеси ҳам катта даромад олиб келмасди.

    Учувчи олдинги оиласи билан бирор марта ҳам алоқа қилмади, ҳатто қайта қуриш даври тугагандан кейин ҳам. Виктор Беленко журналистлар ёрдамида бир неча йилдан кейин “МиГ учувчиси” номли китобини ёзиб, чоп эттирган бўлиб, қочишга нима ундагани ҳақида батафсил ёзган. СССРда китобнинг рус тилидаги вариантини тегишли рухсатномага эга бўлганларгина ўқиши мумкин бўлган.

    Ҳозирда МРБ музейида сақланаётган Беленконинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат
    Фото: CIA Мусеум

    Беленкодан бир неча кун кейин, ундан илҳомланган Валентин Зосимов исмли совет учувчиси эски “Ан-2” самолётида қочишни амалга оширади. Зосимов 1976 йилнинг 23 сентябрида Эронга учиб ўтган. СССР раҳбариятининг Эронга қарши таҳдидлари жаҳон дипломатиясида дуч келинмаган эди ва бу давлат ишларига билвосита ҳарбий аралашув таҳдидларини ўз ичига оларди. Келгусидаги бу каби ҳолатларнинг олдини олиш учун жазо муқаррарлигини исботлаб қўйиш лозим эди. Эрон подшоҳи Муҳаммад Ризо Паҳлавий икки томонлама алоқаларни бузмаслик учун халқаро ташкилотларнинг норозиликларига қарамай, Зосимовни қайтаришга қарор қилади. 25 октябрь куни Зосимов СССРга қайтариб олиб келинади

    21.11.2023, 11:35   Изоҳ (0)   19531
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Пентагон Украинага ёрдам учун қаердан пул олганини очиқлади

    21.11.2023, 10:35

    Қирғизистон суди Рамзан Қодиров танқидчисини Россияга депортация қилиш бўйича ҳукм чиқарди

    21.11.2023, 09:51

    Қуёшга сиғинаётган диндорлар, парламент йиғилишидаги тўполон, ҳаёт учун курашаётган чақалоқлар — 20 ноябрь суратлари

    20.11.2023, 23:05

    Қирғизистон Ўзбекистонга картошка етказиб беради 

    20.11.2023, 22:15

    БРИКС етакчилари Ғазо бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказади

    20.11.2023, 21:10

    Исроил ғазоликлар бошпана сифатида фойдаланаётган мактабга ҳужум қилди. Қурбонлар бор 

    20.11.2023, 20:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Lego “Трансформерлар”даги Саундвейв десептикон кўринишидаги янги конструкторни тақдим этди

    Қўзиқорин | 12 июл, 15:20

    Месси Левандовски билан ўртасидаги можарога ойдинлик киритди

    Спорт | 12 июл, 14:45

    Канадалик олимлар саратон тўқимасини 3D принтерда чоп этди

    Илм-фан | 12 июл, 14:30

    Тошкентда 7 бола уйдаги ҳовузда чўкиб, икки нафари ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 14:05

    “Калмар ўйини” юлдузи Хо Сон Тхе рус тилида куйлади

    Лайфстайл | 12 июл, 13:40

    Give me Sport. “Олтин тўп” учун асосий даъвогарлар номи маълум бўлди

    Спорт | 12 июл, 13:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.