БРИКСга аъзо давлатлар раҳбарлари 21 ноябрь куни видеоконференция орқали Ғазо бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказади.
Бу ҳақда Жанубий Африка президенти матбуот хизмати маълум қилди.
“БРИКС мамлакатлари – Бразилия, Россия, Ҳиндистон ва Хитой етакчилари Жанубий Африка раислигида виртуал форматда навбатдан ташқари йиғилиш ўтказади. БРИКСнинг янги давлатлари – Саудия Арабистони, Аргентина, Миср, Эфиопия, Эрон ва Бирлашган Араб Амирликлари раҳбарлари ҳам йиғилишга таклиф қилинган”, — дейилади Жанубий Африка президенти матбуот хизмати хабарида.
БРИКСга аъзо давлатлар ва таклиф этилган давлатлар вакиллари эртага, 21 ноябрь куни Ғазодаги мавжуд гуманитар инқироз юзасидан ўз мамлакатлари номидан баёнотлар беришлари кутилмоқда.
Учрашувда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш иштирок этади. Тадбир иштирокчилари қўшма баёнот қабул қилишлари режалаштирилган.
Изоҳ (0)