Қирғизистондан Ўзбекистонга картошка етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди. Бу ҳақда 24.kg хабар берди.
Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги савдо ваколатхонаси Алмаз Темирбеков бошчилигида йирик Норин ва Иссиқкўлдан сифатли картошка экспорт қилиш бўйича келишувга эришди. Томонлар нафақат юқори сифатли маҳсулотлар, балки рақобатбардош нархларни ҳам таъминлайдиган ўзаро манфаатли шартлар бўйича келишиб олди.
Биринчи етказиб беришнинг умумий ҳажми тахминан 1 минг тонна картошкани ташкил этади. Биринчи партия лаборатория текширувидан сўнг юборилади.
“Ушбу ҳамкорлик нафақат мамлакатлар ўртасидаги муваффақиятли муносабатларни ёритибгина қолмай, балки савдо-иқтисодий соҳаларда узоқ муддатли шериклик учун замин яратади. Қирғизистон минтақавий алоқаларни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси билан фахрланади ва халқаро савдода янги истиқболларни кутади”, — дея қайд этди Қирғизистон Савдо-саноат палатаси.
Изоҳ (0)