Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Фаластин муаммосини ҳал қилиш муқаррар эканини ва бунинг ягона йўли борлигини айтди, деб хабар беради “ТАСС”.
Қайд этилишича, Эрдўғон Берлинга ташрифи давомида Германия канцлери Олаф Шольц билан матбуот анжуманида ўтказган ва тадбирда Исроил—Фаластин можароси ҳақида сўз юритган.
“Исроил ва Фаластин ўртасидаги ҳарбий қарама-қаршилик Фаластин можаросини 1967 йилги чегаралар доирасида икки давлат мавжудлиги тамойили асосида ҳал қилишнинг муқаррарлигини тасдиқлади”, — дейди Туркия етакчиси.
У икки давлат ҳам тан олиниши кераклигини, аммо Шарқий Қуддус Фаластин пойтахти бўлиши лозимлигини таъкидлаган.
Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Исроилни террорчи ташкилот деб атади ва Исроилнинг ҲАМАС билан уруш натижалари унинг фойдасига бўлмаслигини башорат қилганди.
Изоҳ (0)