Финляндия чегарачилари велосипед ва пиёда мамлакат чегарасини ноқонуний равишда кесиб ўтмоқчи бўлган россияликларга қарши газ қўллади, деб хабар беради YLe.
Финляндиянинг Шимолий Карелия чегара хизмати бошлиғи ўринбосари Самули Муртоненнинг сўзларига кўра, бир гуруҳ шахслар чегарачиларнинг буйруғига бўйсунмаган.
“Вазиятни назоратга олиш учун имкон қадар энг юмшоқ воситани қўллаш келди ва газ сепилди”, — дейди амалдор.
Қайд этилишича, 30 кишидан иборат гуруҳ Россия—Финляндия чегарасига 17 ноябрь куни кечаси пиёда ва велосипедларга келган. Улар чегарани кесиб ўтмоқчи бўлган, биттаси ҳатто чегарачилар олдидан яширинча ўтишга уринган. Самули Муртоненнинг қўшимча қилишича, жабрланганларга тиббиёт ходимлари томонидан ёрдам кўрсатилган.
Аввалроқ Финляндия Россия билан чегарадаги саккизта назорат-ўтказиш пунктидан тўрттасини ёпишга қарор қилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)