• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Док-1 Макс” судида доридан заҳарланган болага шифокорлар томонидан гепатит ташхиси қўйилгани ва нотўғри даволангани айтилди

    Ўзбекистонда камида 65 нафар боланинг ўлимига сабабчи экани айтилаётган “Док-1 Макс” сиропи билан боғлиқ машмашаларни кўриб чиқаётган суднинг навбатдаги мажлисида мазкур сироп ишлаб чиқарувчиларининг яна бир дориси “Амбронол” сиропидан заҳарланган болага шифокорлар томонидан гeпатит ташхиси қўйилиб, нотўғри даволангани айтилди. Бу ҳақда судда қатнашган “Дарё” журналисти хабар берди. 

    Суднинг навбатдаги мажлисида 2019 йил Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида туғилиб, 2023 йилнинг 25 апрель куни Тошкент шаҳридаги шифохонада вафот этган марҳум — Ҳумоюн Эркиновнинг отаси сўралди. 

    Фото: “Дарё”
    2022 йил 18 декабрь куни ўғлимнинг мазаси бўлмагани сабаб онаси ўзимизнинг ҚВПга олиб боради. Болага осма укол буюришади. Биринчи осма укол ўша ерда олинади. Кейин уйга қайтгач, бола яна йиғлайвергач, яна қайтариб борилади ва иккинчи осма қилинади, — дейди ўғлининг “Амбронол” сиропидан вафот этганини айтган жабрланувчи. 

    Жабрланувчи отанинг судда айтишича, безовта бўлган фарзанди Қумқўрғон туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилгач, шифокорлар унга гепатит касаллиги ташхисини қўяди. 

    Топширилган анализни алмаштириб юборган шифокорлар болани сариқ касал деб, “инфексионний”га олиб ўтишади. Юқумли касалликлар шифохонасида ўғлимга яна осма укол қилинади, сариқ касаллиги бўлса, ювилади деб. У ерда уч-тўртта осма укол қуйилганидан сўнг, болага осма укол ҳам кетмай қолади, — дейди у. 

    Боласи вафот этган отанинг айтишича, туман тиббиёт бирлашмасидан ҳам натижа чиқмагач, у ўғлини Шошилинч тез тиббий ёрдам марказининг Термиз шаҳар филиалига олиб боради. 

    Термиздаги болалар шифохонасида болани ўткир буйрак етишмовчилиги қийнаётганини айтишди. Аниқлангандан сўнг диализ қиламиз дейишди. Лекин Ф4 флаконли “децкий” филтр топилмади ва бир кун қолиб кетдик. Боланинг аҳволи оғирлашди. Диализ қилиш имкони бўлмагач, 21 декабрь куни соат 11-12 атрофида боламни олиб Тошкентга йўл олдик. Ва ўша куни соат 18:00 ларда етиб келдик. Боламни бир кун кузатишди. Эртаси куни сиймай қолгани учун гемодиализ қилишди, — дейди ота. 

    Айтилишича, бемор бола 2022 йил 21 декабрдан бошлаб Тошкент шаҳридаги 16-шифохонада даволанган. 2023 йил 23 январь куни шифохонанинг жонлантириш бўлимида ётган бола Болалар миллий тиббиёт марказига ўтказилган. 

    Болалар миллий тиббиёт марказида ҳам худди шу ташхис билан даволаб боришди. 2023 йилнинг 25 апрель куни вафот этди. Болам беш ой шу касаллик билан курашди, — дейди жабрланувчи.
    06.11.2023, 17:38   Изоҳ (0)   19011
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Док-1 Макс” ишлаб чиқарувчилари сиропни беморларга тавсия қилиб келган шифокор, ҳамшира ва дорихона ходимларини доимий рағбатлантириб келгани маълум бўлди (видео)...

    24.10.2023, 12:47

    Вазирга “Док-1 Макс” билан боғлиқ воқеалар содир бўлишидан аввал болаларда буйрак етишмовчилиги кузатилгани ҳақидаги маълумот берилгани, аммо вазиргача етиб бормаг...

    27.10.2023, 23:02

    “Док-1 Макс” судида сўз олган жабрланувчилардан бири товон пули сифатида 2 миллиард сўм сўради

    01.11.2023, 16:35

    “Аптекачи таркиби бир хил деб, шифокор ёзмаган сиропни сотди”. Она “Док-1 Макс”дан вафот этган 2 ёшли қизининг ўлимида дорихона ходими ва шифокорларни ҳам айбламоқ...

    02.11.2023, 16:06

    “Док-1 Макс” судида 65 нафар марҳум бола жасадини эксгумация қилиш сўралганди. Суд тиббий эксперти бундан натижа чиқмаслигини айтди

    04.11.2023, 00:02

    Ўзбекистонда шахсларни ишсиз деб эътироф этиш регламенти тасдиқланди

    06.11.2023, 17:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.