• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Аптекачи таркиби бир хил деб, шифокор ёзмаган сиропни сотди”. Она “Док-1 Макс”дан вафот этган 2 ёшли қизининг ўлимида дорихона ходими ва шифокорларни ҳам айбламоқда

    Ўзбекистонда энг камида 65 нафар боланинг ўлимига сабабчи дея қаралаётган “Док-1 Макс” сиропи билан боғлиқ жиноят ишини кўриб чиқаётган суднинг навбатдаги мажлисида марҳум болаларнинг ота-онаси — жабрланувчилар тингланди. Бу ҳақда судда қатнашган “Дарё” мухбири хабар берди. 

    Судда “Док-1 Макс” сиропини ичиши ортидан заҳарланиб, вафот этгани айтилаётган марҳума икки ёшли Азиза Рустамованинг онаси сўралди. 

    Фото: “Дарё”
    Болам соғлом эди, шамоллаб қолгани боис уколини олгандик. Бир ҳафтада яна касали қайталади. Шифокорга борганимизда дори ёзиб берди, дорилар ичида сироп ҳам бор эди. Рецептни олиб, дорихонага кирдим ва ёзилганларни беришни сўрадим. Биринчи дорихонадан дорилар тўлиқ чиқмагач, Ўртасаройдаги “Наврўз” деган жойга бордим, ўша ердан топарман дедим. Аптекачи сироп берди, бу бошқача дори-ку, нега доктор ёзмаганини беряпсан, дедим. Иккаласи бир хил, унинг ўрнига бу яхши (“Док-1 Макс” сиропи назарда тутилмоқда. Таҳририят изоҳи) деди, — дейди “Док-1 Макс” сиропини дорихона ходими тавсиясига кўра олганини айтган жабрланувчи.

    Азиза Рустамованинг онасига кўра, қизи “Док-1 Макс” сиропини кунига уч маҳалдан истеъмол қилган. 

    Иссиғи чиқавергач, 2022 йилнинг 13 декабрь куни қизимни поликлиникага олиб бордим. Грипп, ҳозир грипп кучайган, дейишди. Ва қайтарди. Яна бордим, яна дорини беришди. Укол бердик. Аммо барибир иссиғи чиқаверди. Кейин эраталаб илгир бўлгандир деб, олиб бордим. Илгирмас бу, докторга олиб боринг, дейишди. Шундан сўнг Нурафшондаги поликлиникага олиб бордим. Болам сиёлмай қолганини айтдим. Боланг грипп, шифохонага ёт, аҳволи оғир, дейишди. Болангнинг суви қолмаган, дея “капелница” улашди. Доктор кирди, унга ҳам айтдим. У ҳам “капелница” ёзди. Кейин “Орса” беринг, дейишди. “Орса” бердим, болам қайт қилаверди. Шундан сўнг ҳамшира боламнинг аҳволи оғирлигини, чўчиб тушаётганини айтди. Шундан сўнг болам жонлантириш бўлимига ётқизилди, — дейди воқеа ҳақида гапириб берган онаизор.

    Жабрланувчининг қўшимча қилишича, у шифохонада анча сарсон бўлган. Шифокорлар болани нима безовта қилаётганини билмаган.

    Боламни асраб қолинглар, ўлиб қолади, деб йиғладим. Ошқозонини ювинг, балки ошқозонидан дедим. Ошқозонини ювишди. Шундан сўнг боламнинг кўзи очилди. Шу сабаб Тошкентдаги 16-шифохонага олиб келдим. У ерда боламга диализ қилишди. Болам эрталаб комага тушди. Сиймаётгани сабаб почкасига катетер улашди. Шифохонада катетер топилмайди. Кечаси ярим тунда дадаси топиб борди, — дейди “Док-1 Макс” судида сўралган жабрланувчи.

    Жабрланувчи боласининг ўлимига шифокорлар малакаси етишмаслиги ҳам сабаб бўлганини айтмоқда.

    Докторларга айтадиганим, масъулиятини ҳис қилиб қарашсин бемор болаларга, кўзи етмаса бошқа докторга юбориши керак. Болам ўлди, мана, — дейди у. 

    Аввалроқ “Док-1 Макс” ишлаб чиқарувчилари сиропни беморларга тавсия қилиб келган шифокор, ҳамшира ва дорихона ходимларини доимий рағбатлантириб келгани маълум бўлганди. Солиқ қўмитаси вакилининг сўзига кўра, ишлаб чиқарувчилар “Док-1 Макс” сиропини беморларга тавсия қилган ва унинг кўпроқ сотилишига ҳисса қўшган шифокорларга 5 миллиард 57 миллион сўмлик рағбат пули тўлаган. Шифохонадаги эмлаш ҳамшираларига эса бу хизмати учун 122 миллион сўмлик мукофот пуллари берган. “Док-1 Макс” сиропини бошқаларга нисбатан яхши ва кўпроқ сотган дорихона сотувчилари ва раҳбарларини муокофотлаш учун эса 2 миллиард 345 миллион сўм маблағ ажратган.

    02.11.2023, 16:06   Изоҳ (0)   13671
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Мамлакатимизда болаларнинг доридан заҳарланаётгани хаёлимизга ҳам келмаганди”. Элмира Боситхонова “Док-1 Макс”дан вафот этганларнинг ота-оналаридан узр сўради 

    27.10.2023, 21:10

    Вазирга “Док-1 Макс” билан боғлиқ воқеалар содир бўлишидан аввал болаларда буйрак етишмовчилиги кузатилгани ҳақидаги маълумот берилгани, аммо вазиргача етиб бормаг...

    27.10.2023, 23:02

    “Док-1 Макс” судининг навбатдаги мажлисида 65 нафар марҳум боланинг жасадини эксгумация қилиш сўралди

    01.11.2023, 11:32

    “Док-1 Макс” судида сўз олган жабрланувчилардан бири товон пули сифатида 2 миллиард сўм сўради

    01.11.2023, 16:35

    Тошкентда иситиш мавсуми 6 ноябрдан бошланади

    02.11.2023, 15:21

    “Ўзгидромет” 3 ноябрда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

    02.11.2023, 15:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.