Ўзбекистон—Италия саммити дастури доирасида Шавкат Мирзиёев ва Сержо Маттарелла дарахт экиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Кўксарой қароргоҳидаги Фахрий меҳмонлар хиёбонида давлат раҳбарлари биргаликда арча экди. Бу халқлар ўртасидаги анъанавий дўстлик муносабатлари мустаҳкамланиб, Ўзбекистон ва Италиянинг кўп қиррали ҳамкорлиги ва стратегик шериклиги кенгайиб бораётганининг рамзи бўлади.


Изоҳ (0)