“Меҳридарё” лойиҳасига тошкентлик Фарангиз Азимбоева мурожаат қилиб, даволаниши учун халқдан ёрдам сўради.
— Коронавирусга қарши олган вакцина сабаб менда гиена барре касаллиги пайдо бўлди. Шифокорларнинг айтишича, бу ҳолат мингтадан биттада учрар экан. Аслида мен Россияда Кеменск-Уралский университетида таҳсил олардим. 2021 йилнинг октябрь ойида онамни кўриш учун Тошкентга келдим ва кетишимдан олдин эмланишим кераклигини айтишди. Тўғриси, ўшанда битта укол сабаб ҳаётим бутунлай ўзгариб кетишини билмагандим.
Эмлангандан кейин Россияга кетдим ва орадан беш ой ўтиб, аҳволим оғирлашишни бошлади. Оёқ-қўлимнинг ҳаракати чекланди, иммунитетим бирдан тушиб кетди. Россияга оёқда бориб, шол бўлиб қайтдим. Тошкентга қайтиб келганимдан кейин 2022 йили менга гиена барре ташҳисини қўйишди. Икки марта иммунитетни тикловчи энг қиммат дориларни ҳам организмимга юборишди.
Ундан кейин Россиядаги “Янтар” реабилитация марказига бориб даволаниб келдим. У ердаги муолажалар яхши самара бериб, белим ва қўлим бир оз ҳаракатлана бошлади, аммо куч йўқ. Ҳатто сочимни ҳам тарай олмайман. Оёқларим эса бутунлай ҳаракатсиз.
Ёлғиз онам билан яшаймиз. У 65 ёшда, аммо мени худди чақалоқдек парваришлайди.“Янтар” реабилитация марказидаги шифокорлар 4-5 ой тинимсиз даволансанг, аҳволинг яхшиланади, дейишяпти.
Яхши инсонлар ёрдамингизга муҳтожман, оёққа туришим учун ёрдам беринглар, — дейди Фарангиз Азимбоева.
Фарангиз Азимбоевага хайрия қилишни истасангиз,
8600 0610 5599 7091
(Азимбаева Фарангиз)
Мурожаат учун: +998 99 899 59 04
Изоҳ (0)