“Меҳридарё” лойиҳасига Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида яшовчи Дилором Ғуломова мурожаат қилиб, кенжа фарзанди Рўзимуҳаматов Ҳамиджонни даволатиш учун халқдан ёрдам сўради.
— 2022 йил ўғлимда оққон касаллиги аниқланган. Бир йилдан буён кимё терапия муолажаларини олиш учун Тошкентдаги касалхонада даволанади. Ўғлим жуда оғир аҳволда касалхонага келган.
Ҳатто, кўзидан ҳам қон кетди, бир неча кун ўзига келолмади. Тромбоцидлари тушиб, судурги берди. Бола йўқотиш азобини яхши биламан. Тўнғич ўғлим вафот этган, агар у ҳаёт бўлганида ҳозир 16 ёшни қаршилаган бўларди. Иккинчи ўғлим ҳам бир неча йилдан буён буйрак етишмовчилиги билан оғрийди.
Ҳамиджоннинг касаллиги оғир бўлгани учун акасини даволатишга имконим бўлмаяпти. Болаларимга кекса қайнонам қарайди, мен эса кенжа ўғлим билан Тошкентдаги ижра уйда яшаб, кунлик муолажаларга қатнаймиз. Турмуш ўртоғим Россияда ишлайди, аммо у иккита бемор болани даволатишга маблағи етмайди. Ўзим етимликда катта бўлганман. Аммо ўзим учун ҳеч қачон одамлардан ёрдам кутмаганман.
Она боласи учун ҳар нарсага тайёр экан, боламни даволатиш учун халқдан ёрдам сўрашга мажбурман. Болам яшашини истайман, яхши инсонлар сизлардан илтимос, бизга ёрдам беринг, — дейди беморнинг онаси Дилором Ғуломова.
Бемор Ҳамиджон Рўзимуҳаматовга хайрия қилишни истасангиз,
9860 0803 9944 7053 (Дилором Гуламова)
Мурожаат учун: 93 638-24-87
Изоҳ (0)