• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Меҳридарё

    “Бир буйрагим кетди, аммо жигарим ёнимда қолди” — оғир жарроҳлик операциясини бошдан ўтказган ангренлик ака-укалар ҳикояси (видео)

    Эртага бизни қандай кун қаршилашини ҳеч қачон билолмаймиз. Бир зумда инсон ҳаёти ўзгариши, кутилмаган воқеалар содир бўлиши мумкин. Уч фарзанди билан қолган она икки ўғлини олиб Россияга ишлашга кетади. У ерда ошпазлик қилиб ўғилларини ўқитади. Кенжа ўғил Қаҳрамон Жумабоев муҳандислик соҳасини танлайди ва Красноярскда таҳсил олади. Аммо она негадир болаларининг Россияда қолиб кетишини истамайди. Уларни олиб Ўзбекистонга қайтади. Жумабоев Қаҳрамон Тошкентда ўқишини давом эттириб, олий маълумотли муҳандисга айланади. Аммо бир кунда содир бўлган воқеалар унинг ҳаётини буткул ўзгартириб юборади.

    “Уйғонсам кўзларим кўрмай қолди”

    Фото: “Дарё”

    — Эрталаб уйғонсам, бошим қаттиқ оғриди. Онамга “Бугун ҳеч қаерга бормайман, негадир бошим оғрияпти”, дедим. Ётиб бир неча соат ухладим. Кейин уйғониб, кўзимни очсам, худди қора парда тўсилгандек, ҳеч нарса кўринмади. Қўрқиб кетиб, онамга кўзларим кўрмаётганини айтдим. Тез ёрдам ходимлари биринчи ёрдамни бериб, шошилинч касалхонага олиб кетишди. Қон босимим 200 дан баланд бўлгани учун кўз қон-томирлари қисилиб қолган экан. Бу эса икки кўзимнинг ҳам кўрмай қолишига сабаб бўлибди. Қон босимим тушгунига қадар жонлантириш бўлимида даволаб, кейин Ангрен шаҳрида нефролог йўқлиги учун Тошкентга боришимиз кераклигини айтишди, — дейди Қаҳрамон Жумабоев.

    “Мен буйрагимни бераман”

    Шифокорлар оғир аҳволдаги Қаҳрамон Жумабоевни текширувдан ўтказиб, унда буйрак етишмовчилиги касаллиги борлигини аниқлашди. Олти ойлик қатъий даволаш чораларини ишлаб чиқишди. Даволаниш жараёнида беморга парҳезга жиддий риоя қилишини қайта-қайта таъкидлашди.

    Фото: “Дарё”

    — Онам қўнғироқ қилиб, “Агар укангнинг аҳволи яхшиланмаса, буйрак кўчириб ўтказиш керак экан”, деди. Ўйлаб ўтирмай “Мен буйрагимни бераман”, дедим. Операциядан кейин аҳволим нима кечади, ҳали болаларим ёш, ишлай олармиканман, деган фикрлар хаёлимга ҳам келгани йўқ. Нафақат мен, балки икки фарзанднинг онаси бўлган синглим ҳам буйрагини беришга тайёр эди. Донор бўладиган инсон ҳам операциядан аввал жиддий текширувлардан ўтиши керак экан. Икки ой давомида ДНК таҳлилларини топшириб, операция бўлишимизга жуда оз вақт қолганди. Бу орада укамнинг ҳам кайфияти анча яхши бўлиб қолди. Аммо бир куни тонгда эшигимиз тақиллади. Эрталабдан ким келди экан, деб ҳайрон бўлиб эшикни очсам, укам келган экан. У шошиб нималардир деди. “Онам” деган гапи қулоғимга кирди-ю, қолганини англай олмадим, — дейди беморнинг акаси Одилжон Умбетов.

    “Она деб туртдим, аммо аллақачон унинг жони узилиб бўлган экан”

    Қаҳрамонларимизнинг онаси Наргиза Назарова ҳаётлик чоғида кўплаб қийинчиликларни бошдан кечирди. 30 ёшида уч бола билан бева қолган аёл пул топиш илинжида мусофирликни ҳам бошдан кечирди. Хаста ўғлининг кўнглини чўктирмаслик учун “Сен соғаясан” дерди-ю, аммо қалбан эзиларди.

    Фото: Қаҳрамон Умбетовнинг шахсий архивидан

    — Россияда таҳсил олганим учун рус тилини яхши билардим. Шу боис уйимиз яқинидаги ўқув марказда рус тилидан дарс берардим. Эрталаб чойларни тайёрлаб, “Она, мен кетяпман”, дедим. Аммо у индамади. Чарчаб ухлаб қолган, шекилли, деб ёнига бориб, уйғотишга ҳаракат қилдим. Яна жавоб олмагач, елкасига аста туртиб уйғотмоқчи бўлдим. Аммо онамнинг танаси музлаб бўлганди. Унинг аллақачон жони узилиб бўлган эди. Опамга қўнғироқ қилдим, орқа “дом”да турадиган акамни чақириб келдим. Шифокорлар онамнинг жонсиз танасини текширувдан ўтказиб, юрак тонгги 5:00 да уришдан тўхтаганини айтишди. Жума куни онамга жаноза намози ўқилди, — дейди Қаҳрамон Жумабоев.

    “Онам муаммоларни билдирмасликка уринар экан”

    Қаҳрамон Жумабоев кенжа фарзанд бўлгани учун ҳамиша онаси билан бирга эди. Кутилмаган ўлим унинг аҳволининг янада оғирлашишига сабаб бўлди. Аммо онанинг ўлимидан кейин талайгина муаммолар кўзга ташланди.

    Фото: Қаҳрамон Умбетовнинг шахсий архивидан

    — Онам раҳматли ҳамма муаммони ўзи ҳал қилиб, бизга билдирмасликка уринар экан. Яъни донорнинг операция пули давлат томонидан қопланмайди, дори-дармонларга ҳам яхшигина пул керак экан. Аммо бизда унча пул йўқ эди. Шунда Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимовга мурожаат қилдим. У кишининг ёрдами билан ҳокимият ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” фондидан пул ажратилди. Операция кунига қадар бизни қўллаб-қувватлаган Ангрен тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Фурқат акага ҳам минг раҳмат. “Дарё” интернет нашрининг “Меҳридарё” лойиҳасида йиғилган маблағлар ва таниш-билишларнинг ёрдами билан операция муваффақиятли ўтди. Бу ниҳоятда мураккаб операция эканлиги учун баъзи инсонлар уни хорижда ўтказишга интилишади. Аммо ўзбекистонлик шифокорлар ҳам ўз ишининг устаси эканлигига гувоҳ бўлдик. Операциядан кейин икки ой ўтиб ишга қайтдим, укамнинг ҳам аҳволи жуда яхши, — дейди донор Одилжон Умбетов.

    “Қон босимим 200 га кўтариларди”

    Қаҳрамон Жумабоев бугунги аҳволи ва келажакдаги режалари ҳақида қуйидагиларни сўзлаб берди.

    Фото: “Дарё”

    — Бир зумда ҳаммаси ўзгариб кетиши ҳеч гап эмас экан. Россияда муҳандислик соҳаси бўйича ўқидим, ундан сўнг ўқишни Тошкентда давом эттирдим. Дипломни олиб, энди ишга жойлашаман, деганимда соғлиғимда жиддий муаммо борлиги аниқланди.

    Ҳозир аҳволим анча яхши, аввалгидек қон босимим 200 даражага чиқаётгани йўқ. Операциядан аввал ҳаракатланолмай қолгандим. Ҳозир бир оз чарчоқни ҳисобга олмаса, эркин ҳаракатлана оламан. Фақатгина парҳез таомларни ейишим ва бир йилга қадар доимий шифокор назоратида бўлишим керак. Илгари акам таомга қалампир қўшиб ейишни ёқтирарди. Ҳозир бундан тийилишга мажбур бўляпти, холос, — дейди Қаҳрамон Жумабоев.

    “Қароримдан ҳеч қачон афсусланмайман”

    Укасининг саломатлиги тикланиши учун жарроҳлик столига ётишга ҳам ҳайиқмаган Одилжон Умбетовнинг қуйидаги гаплари инсонни мулоҳазага чорлайди.

    — Кетса биргина буйрагим кетибди, жигарим ёнимда қолди-ку, шунисидан хурсандман. Онам раҳматли қийинчилик билан катта қилган. Чунки отамиз бизни ташлаб кетганида анча кичик ёшда эдик. “Сизлар меҳрли бўлсаларинг, ҳар қандай муаммони енголасизлар”, деб кўп айтарди. Бу гапларнинг мағзини энди чақяпман. Қароримдан ҳеч қачон афсусланмайман, аксинча укамнинг соғ-саломатлиги менга куч бағишлайди, — дейди Одилжон Умбетов.

    Бу оила билан танишар эканмиз, хаёлдан мол-мулк талашиб, бир-бирига тан-жароҳат етказаётган ака-укалар ҳақидаги хабарлар кўз олдимиздан ўтади. Меҳрли инсонлар бор бўлсин, орамизда жигаржонлар кўпайсин.

    Видеони қуйида тўлиқ томоша қилишингиз мумкин:

    Наргиза Муродова суҳбатлашди.

    20.10.2023, 18:33   Изоҳ (0)   25529
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Болаларим ҳали кичкина, касаллик эса мени адо қиляпти” — самарқандлик бемор яхшилар ёрдамига муҳтож 

    20.10.2023, 11:12

    “Уч фарзандим учун турмуш ўртоғим яшаши керак” — қашқадарёлик аёл турмуш ўртоғини даволатиш учун халқдан ёрдам сўрамоқда (фото)

    13.10.2023, 09:39

    “Ёлғиз ўғлим саратон касаллигига чалинди” — тошкентлик аёл ўғлини даволатиш учун халқдан ёрдам сўрамоқда (фото)

    06.10.2023, 09:28

    Food For Life кўнгиллилар ташкилоти меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун касб танлаш имкониятини яратди (фото)

    01.10.2023, 11:55

    “Икки фарзандим оғир касалликка чалинган” — наманганлик она болаларини даволатиш учун халқдан ёрдам сўради

    29.09.2023, 11:14

    “Ўғлим олти йилдан буён ўзгалар қони билан яшайди” — навоийлик аёл ўғлини даволатиш учун халқдан ёрдам сўрамоқда (фото)

    22.09.2023, 10:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.