Исроил Мудофаа вазирлиги “Найза-3” (ивритчада “Хес-3”) ракетага қарши мажмуасини жанговар ҳаракатда илк бор қўллади. Ундан Қизил денгиз узра учирилган ҳаво нишонини тутиб қолишда фойдаланилган.
Идора маълумотларига кўра, 9 январь куни кечаси Исроил томон учирилган ракета тутиб қолинган. “Бу қуролланишга 2017 йилда келиб тушган ‘Найза-3’ тизимидан биринчи маротаба тезкор фойдаланиш ҳолати”, — дейилади хабарда.
“Найза-2” ва “Найза-3” мажмуалари Исроилнинг “Темир гумбаз” номли кўп қаватли ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимига киради. “Хес-2” учиш масофаси 1,5 минг километргача бўлган баллистик ракеталарни, “Хес-3” бўлса 2,4 минг километрдан узоққа учадиган ракеталарни тутиб қолишга мўлжалланган. Шунингдек, ҳозирда космосдаги ракеталарни тутиб қолишга мўлжалланган “Хес-4”ни яратиш устида ишлар олиб борилмоқда.
Аввалроқ ҲАМАСнинг “Ал-Қассам” бригадалари Ғазо секторида қуруқликдаги операция бошланганидан бери Исроилнинг 136 та ҳарбий техникасини йўқ қилгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, АҚШга кўра, Исроил Ғазо секторининг шимолидан жанубигача иккита гуманитар йўлак очишга, шунингдек, ҳарбий амалиётларда ҳар куни тўрт соатлик танаффус қилишга рози бўлган.
Изоҳ (0)