Россия Ғазо сектори аҳолиси учун 10 ноябрь куни яна гуманитар ёрдам юборди. Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Минтақадаги вазият кескинлашганидан сўнг, Россия томонидан Ғазо секторига юборилаётган гуманитар ёрдамнинг тўртинчи партиясидир. Бу галги инсонпарварлик ёрдами 25 тонна бўлиб, у озиқ-овқат маҳсулотлари, шахсий гигиена воситалари, ихчам печлар ва қалин ёпинғичлардан иборат.
Ушбу ёрдам юклари ортилган самолёт Миср аэропортига учиб кетган. У ерда гуманитар ёрдам Миср Қизил ярим ой жамияти вакилларига берилади. Улар эса Ғазо сектори аҳолисига йўналтиради.
3 ноябрь куни Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги самолёти озиқ-овқат, дори-дармон ва ярадорлар учун гемостатик воситалар ва ярадорларни боғлаш учун материалларни ўз ичига олган 55 тонна юкни етказиб берганди. 5 ноябрь куни жами 60 тонна гуманитар ёрдам юкланган иккита махсус борт юборилганди.
Изоҳ (0)