Абат Азатович Файзуллаев 29 июль куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг қарори билан Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси этиб тайинланди, деб хабар беради «Дунё» ахборот агентлиги.
Тайинловдан олдин Абат Файзуллаев вазирнинг ёрдамчиси – Ташқи ишлар вазирлигининг ташкилий ва назорат бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган.
Абат Файзуллаев Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида бакалавриат ва магистратура дастурлари бўйича таҳсил олган (2000–2007). Шунингдек, у 2009 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг сиртқи бўлимини Халқаро иқтисодий муносабатлар мутахассислиги бўйича тамомлаган. У Ташқи ишлар вазирлигида ва Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида турли лавозимларда ишлаган.
Абат Файзуллаев Ўзбекистоннинг Австриядаги собиқ элчиси, Ўзбекистоннинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамда Венадаги бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Шерзод Асадовнинг ўрнини эгаллайди. Шерзод Асадов шу йилнинг март ойида ташқи ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинланган эди.
Изоҳ (0)